Ўзбекистон республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Мирзо Улуғбек номидаги Самарқанд Давлат архитектура-қурилиш институти «Қурилиш материаллари, буюмлари ва конструкцияларини ишлаб чиқариш»


Цементни куйдирмай олиш технологияси



Download 7,83 Mb.
bet92/265
Sana12.07.2022
Hajmi7,83 Mb.
#781494
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   265
Bog'liq
Мажмуа курилиш материаллари Юсупов

Цементни куйдирмай олиш технологияси
Маълўмки, цемент олиш жуда мураккаб, катта миқдорда иссиқлик энергияси (1300–1450°С) талаб этувчи, шунингдек, катта капитал харажатлар сарфланувчи технологиядир. Бу борада, оғир саноат чиқиндилари асосида куйдирилмай олинадиган гидравлик боғловчилар технологиясининг соддалиги, жуда арзон, экологик муаммоларни ҳал этишда катта аҳамиятга эгалиги билан ажралиб туради. Уларнинг таркибида туйилган тошқол, қўшилма ва натрий ёки темир ишқорли эритмаларнинг ўзаро бирикишидан ҳосил бўлган модда мавжуд. Ишқорли боғлов­чилар деб ном олган цемент илк бор Киев муҳандис қурилиш институтида В.Д. Глуховский томонидан ихтиро этилган.
Ўрта Осиё хом ашёлари асосида ишқорли цемент ишлаб чиқариш технологиясини илк бор Тошкент архитектура-қури­лиш институти олимлари илмий-амалий томондан асослаб бердилар.
Куйдирилмай олинадиган ишқорли цементнинг бошқа цементлардан афзаллиги, унинг зарарли муҳитга чидамлилиги ва мустаҳкамлигидир. Уни олиш технологияси оддий. Бунинг учун фосфор тошқоли, пўлат тошқоли, глиеж, содасульфат аралашмаси ёки калий ёки натрий ишқорли чиқиндилар 5–6 % намликда туйилади ва тайёр цемент махсус силосларга жойланади. Куйдирилмай олинадиган ишқорли цементни 200 дан 1300 маркаларгача ишлаб чиқариш мумкин.
Янги технологияларни қўллаш. Цемент заводларининг ишлаб чиқариш технологиясини ҳўл усулдан қуруқ усулга ўтказиш учун заводларни босқичма-босқич, иқтисодий самарадорлигини сақлаган ҳолда тайёрлаш керак бўлади. Хонаки усулларда ишлаётган оҳак заводларини қайта қуриш ва мунтазам ишлайдиган шахтали хумдонларда оҳак пишириш усулига ўтиш лозим. Бу эса қурилиш-монтаж ишларини 5 мартага, ўтга чидамли буюмларга кетадиган харажатларни эса 4–6 мартага камайтиради. Шу билан бирга оҳак пишириш иш унуми 2,5 дан 3,5 мартагача ортади ҳамда чиқинди сифатида ташлаб юбориладиган оҳактош доналарини ҳам ишлатиш имкони туғилади.
Цементсиз ва цемент қўшилмали маҳаллий минерал боғловч­илар ишлаб чиқариш республикамиздаги цементга бўлган айрим танқисликни йўқотишда куйдирилмай олинадиган ишқорли цемент, оҳак ва кул ёки тошқол бирикмалари асосида олинадиган боғловчилар ҳамда цементларни механик усулда фаоллаштириш усули билан ишланган боғловчиларни ишлаб чиқариш қурилиш ашёлари саноатида сезиларли бурилиш ясайди.
Боғловчи моддалар ишлаб чиқариш саноатини ривожлантириш ва уни бир меъёрда ишлашини таъминлашда барча технологик тизимга тегишли асбоб-ускуналарни ўз вақтида таъмирлаб туриш, маънавий эскирганларини алмаштириш катта аҳамиятга эга. Боғловчи моддалар ишлаб чиқариш асбоб-ускуналари ва эҳтиёт қисмларнинг аксарияти Россиянинг «Волгоцеммаш» АУ дан сотиб олинади. Ҳозирда республикамиз машинасозлик заводларида бундай ускуналарни тайёрлаш устида иш олиб борилмоқда.

Назорат саволлари:


1. Гилтупроқли цементлар. Кенгаювчи цемент ҳақида тушунча беринг.


2. Ўзбекистонда цемент ишлаб чиқариш саноати ҳақида гапиринг.
3. Цементни куйдирмай олиш технологиясини тушунтириг.


17-маъруза. Бетонлар ҳақида умумий маълумотлар.
Бетон турлари




Режа:

1. Бетон ҳақида тушунчалар.


2. Бетонларнинг синфланиши.
3. Бетонларга қўйилган асосий талаблар
4. Бетон учун хом ашёлар.
4. Бетонни мустаҳкамлиги.

Бетонлар қурилишда ишлатиладиган асосий ашёдир. Саноат, турар жой бинолари, қишлоқ хўжалиги иншоотларининг конструкциялари бетондан тайёрланади. Шунингдек, бетонлар тўғон, шлюз, каналлар қуришда, қирғоқларни мустаҳкамлашда, автомобил, темир йўл ва кўприк йўлларини қуришда ишлатилади. Кимё саноати аппаратларининг ички ва сиртқи юзаларини қоплаш учун бетоннинг махсус турларидан фойдаланилади.


Боғловчи модда, майда ва йирик тўлдиргичларни сув билан қориштириб олинган қоришманинг аста-секин қотиши натижасида ҳосил бўлган сунъий тош бетон деб аталади. Зичлигига кўра бетонлар қуйидагича таснифланади.

Download 7,83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   265




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish