Ўзбекистон республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Мирзо Улуғбек номидаги Самарқанд Давлат архитектура-қурилиш институти «Қурилиш материаллари, буюмлари ва конструкцияларини ишлаб чиқариш»



Download 7,83 Mb.
bet234/265
Sana12.07.2022
Hajmi7,83 Mb.
#781494
1   ...   230   231   232   233   234   235   236   237   ...   265
Bog'liq
Мажмуа курилиш материаллари Юсупов

И шлатиладиган асбоб-уску­налар "Ҳалқа ва шар" усулига юмшаш ҳароратини аниқлаш асбоби, диаметри 90 мм, ба­ландлиги камида 115 мм бўлган шиша идиш, ди­аметри 9,5 мм ли пўлат шар, латун ҳалқа, асбест тўр, пичоқ, симобли термометр, сопол коса, сув-дистилланган ёки глицерин, битум.
Ишнинг бажариш тартиби.
Чинни косачада синалади­ган битум 120 оC га қадар 15 минут қиздирилади. Бу орада пўлат плас­тинкага талк кукуни билан қориш­тирилган глицерин суркалади, акс ҳолда юмшаган битум пластин­кага ёпишиши мумкин, кейин еритилган иссиқ битумни ҳалқа 1 га қуйилади (4-расм, 1) ва сови­гандан кейин унинг сирти иссиқ пи­чоқ билан ҳалқа қирраси бўйлаб текисланади.
Битум бутунлай тўлиқ сови­гандан кейин (т=16-20 оC) унинг устига о·ирлиги 3,55 г ли пўлат шар (4-расм, 2) қўйилади ва ҳалқалар штативдаги махсус тешикларга жойланади (3-расм, 3).
Устига шар қўйилган битумли ҳалқа ва термометр ўрнатилган штатив шиша идишдаги +0,5 оC дистилланган сувга туширилади, кейин 15 минут давомида сақланиб турилади. Сўнгра шиша идиш асбест турли електр плитка устига қўйилади ва сув минутига 5 оC тезликда кўтарилишига қараб иситилади. Битум юмшаб, пўлат шар ҳалқанинг остки дискаси (токчаси)га битумга ўралган ҳолда аста-секин чўзилиб оқиб тушади (4-расм, б). Шу вақтдаги сувнинг ҳарорати битумнинг юмшаш ҳароратини ифодалайди. Олинган натижани ДАСТ шартлари билан таққослаб битумнинг маркаси аниқланади. Агар "Ҳалқа ва шар" усули бўйи­ча юмшаш ҳарорати масалан 70 оC га тенг бўлса, у вақтда қисқартирилган ҳолда 70 оC "Ҳалқа ва шар" (Ҳ ва Ш) ёзилади.
Агарда битумнинг юмшаш ҳарорати 80 оC дан ортиқ бўлса, ши­ша идишдаги сув ўрнига глицерин ишлатилади. У вақтда намуна синашдан олдин 32 оC ли глицеринда 15 минут тутиб турилади ва тажриба биринчи тартибдагидек давом еттирилиб, ҳар бир битум намуна учун иккита аниқланишлар бажарилади.
Битумнинг юмшаш ҳароратини "Ҳалқа ва шар" усулидаги аниқланиш натижалари қуйидаги шаклда - 4-жадвалда ёзиб борила­ди.
4-жадвал



Т/р НН

Тажрибаларнинг номи

Ўтказилган тажрибалар соми

Ўрта­ча қий­мати

1-синаш

2-синаш

1

Тажрибадан дастлабки шиша идишдаги сувнинг ҳарорати, оC ҳисобида










2.

Ҳароратнинг кўтарилиш тезлиги град/минут










3.

1-чи ҳалқани шари тушгада термометр кўрсаткичи оC.










4.

2-чи ҳалқани шари тушгада термометр кўрсаткичи оC.










5.

1-2-чи шар тушгадаги ўртача ҳарорат оC.












Хулоса: Юмшаш ҳарорати бўйича битум ….... маркасига тўғри келади.
4-тажриба. БИТУМНИНГ ЎТ ОЛИШ ҲАРОРАТИНИ АНИҚЛАШ

Битумнинг ўт олиш ҳароратини аниқлаш зарурияти шундаки, уларни еритишда, технологик (режим) тартиб ўрнатишда, шунинг­дек, битумсимон материалларни сақлашда, ташишда уларнинг ўз-ўзидан йўниб кетмаслик чорасини кўриш зарур. Битум қизиганда ундан ажралган газлар ҳаво билан аралашиб, маълум бир ҳарорат­да ўз-ўзидан ўт олиб кетиши мумкин. Битумнинг ўт олиш ҳарорати лаборатория шароитида Бренгин таклиф етган усулда аниқланади (5-расм).



Download 7,83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   230   231   232   233   234   235   236   237   ...   265




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish