И шлатиладиган асбоб-ускуналар "Ҳалқа ва шар" усулига юмшаш ҳароратини аниқлаш асбоби, диаметри 90 мм, баландлиги камида 115 мм бўлган шиша идиш, диаметри 9,5 мм ли пўлат шар, латун ҳалқа, асбест тўр, пичоқ, симобли термометр, сопол коса, сув-дистилланган ёки глицерин, битум.
Ишнинг бажариш тартиби.
Чинни косачада синаладиган битум 120 оC га қадар 15 минут қиздирилади. Бу орада пўлат пластинкага талк кукуни билан қориштирилган глицерин суркалади, акс ҳолда юмшаган битум пластинкага ёпишиши мумкин, кейин еритилган иссиқ битумни ҳалқа 1 га қуйилади (4-расм, 1) ва совигандан кейин унинг сирти иссиқ пичоқ билан ҳалқа қирраси бўйлаб текисланади.
Битум бутунлай тўлиқ совигандан кейин (т=16-20 оC) унинг устига о·ирлиги 3,55 г ли пўлат шар (4-расм, 2) қўйилади ва ҳалқалар штативдаги махсус тешикларга жойланади (3-расм, 3).
Устига шар қўйилган битумли ҳалқа ва термометр ўрнатилган штатив шиша идишдаги +0,5 оC дистилланган сувга туширилади, кейин 15 минут давомида сақланиб турилади. Сўнгра шиша идиш асбест турли електр плитка устига қўйилади ва сув минутига 5 оC тезликда кўтарилишига қараб иситилади. Битум юмшаб, пўлат шар ҳалқанинг остки дискаси (токчаси)га битумга ўралган ҳолда аста-секин чўзилиб оқиб тушади (4-расм, б). Шу вақтдаги сувнинг ҳарорати битумнинг юмшаш ҳароратини ифодалайди. Олинган натижани ДАСТ шартлари билан таққослаб битумнинг маркаси аниқланади. Агар "Ҳалқа ва шар" усули бўйича юмшаш ҳарорати масалан 70 оC га тенг бўлса, у вақтда қисқартирилган ҳолда 70 оC "Ҳалқа ва шар" (Ҳ ва Ш) ёзилади.
Агарда битумнинг юмшаш ҳарорати 80 оC дан ортиқ бўлса, шиша идишдаги сув ўрнига глицерин ишлатилади. У вақтда намуна синашдан олдин 32 оC ли глицеринда 15 минут тутиб турилади ва тажриба биринчи тартибдагидек давом еттирилиб, ҳар бир битум намуна учун иккита аниқланишлар бажарилади.
Битумнинг юмшаш ҳароратини "Ҳалқа ва шар" усулидаги аниқланиш натижалари қуйидаги шаклда - 4-жадвалда ёзиб борилади.
4-жадвал
Т/р НН
|
Тажрибаларнинг номи
|
Ўтказилган тажрибалар соми
|
Ўртача қиймати
|
1-синаш
|
2-синаш
|
1
|
Тажрибадан дастлабки шиша идишдаги сувнинг ҳарорати, оC ҳисобида
|
|
|
|
2.
|
Ҳароратнинг кўтарилиш тезлиги град/минут
|
|
|
|
3.
|
1-чи ҳалқани шари тушгада термометр кўрсаткичи оC.
|
|
|
|
4.
|
2-чи ҳалқани шари тушгада термометр кўрсаткичи оC.
|
|
|
|
5.
|
1-2-чи шар тушгадаги ўртача ҳарорат оC.
|
|
|
|
Хулоса: Юмшаш ҳарорати бўйича битум ….... маркасига тўғри келади.
4-тажриба. БИТУМНИНГ ЎТ ОЛИШ ҲАРОРАТИНИ АНИҚЛАШ
Битумнинг ўт олиш ҳароратини аниқлаш зарурияти шундаки, уларни еритишда, технологик (режим) тартиб ўрнатишда, шунингдек, битумсимон материалларни сақлашда, ташишда уларнинг ўз-ўзидан йўниб кетмаслик чорасини кўриш зарур. Битум қизиганда ундан ажралган газлар ҳаво билан аралашиб, маълум бир ҳароратда ўз-ўзидан ўт олиб кетиши мумкин. Битумнинг ўт олиш ҳарорати лаборатория шароитида Бренгин таклиф етган усулда аниқланади (5-расм).
Do'stlaringiz bilan baham: |