Паст ҳароратда бўшатиш - тобланиш зўриқишларини камайтириш учун бўшатиш 150-250оС ҳароратларда бажарилади. Бўшатиш натижасида пулатнинг қаттиқлиги қарийиб ўзгармайди ва қовушқоқлиги бир мунча ортади. Бундай турдаги бўшатишдан олинган пулатлар подшибникларни деталларини тайёрлашда, буюмларнинг совуқ ҳолда штамплашда, кесувчи асбоб ва буюмларнинг деталларини тайёрлашда кенг қўлланилади.
Ўртача ҳароратда бўшатиш - 250-400оC ҳароратда бажарилиб бундай бўшатиш тури буюмларнинг қовушқоқлиги ва мустаҳкамлиги ошириб, оз миқдорда қаттиқлигини камайтиришга келтиради. Структураси бўшаштирилган -троостит пулат асосан рессор ва пружиналар ишлаб чиқариш учун қўлланилади.
Юқори ҳароратда бўшатиш - 400-600°С ҳароратда бажарилади. Бу турда ишлов беришда пўлатларнинг мулойимлиги анча ошади ва келажакдаги қаттиқлигини пасайишига ва мустаҳкамлигини бир-бирига жуда яхши боғланишидан иборат.
Тоблаш жараёни билан биргаликда юқори ҳароратда бўшатиш, бу еса уни яхшиланиши дейилади ва термик ишлов бериш конструксион пўлатлар учун енг асосий турларидан бўлиб ҳисобланади.
Бўшатиш учун қиздирилган деталл ва буюмларни турли хил усул билан совутадилар, яъни: ҳавода, сувда ёки мойда, чунки бўшатишда совутишни тезлиги қаттиқликга таъсир қилмайди.
Аммо пўлатларнинг бир хиллари бўшатишдан сўнг мўртликга берилганлиги сезилади, шунунг учун қиздирилгандан кейин уларни очиқ ҳавода совутиш лозим.
ЛАБОРАТОРИЙА ИШЛАРИНИ БАЖАРИШ ВА ТОПШИРИШ ТАРТИБИ
Бажариладиган ишлардан асосий мақсад:
Талабалар лаборатория ишини бажаришдан олдин мавзунинг назарий қисмиданпулатларнинг термик ишлов бериш турлари ва уларнинг бажариш усуллари, пўлатларга термик ишлов беришдан мақсад, қиздириш усуллари ва қиздиришнинг муддатини аниқлаш ҳақида тушунчага ега бўлишлари керак. Пўлатларнинг совутилиши, совутишдаги муҳит, совутиш усуллари. Қиздириладиган тандир-ўчоқнинг тузилиши ва ишлатилиши ҳақида керакли маълумотга ега болишлари лозим.
Пўлатларга термик ишлов бериш - тоблаш турига нисбатан пўлатларнинг айрим механик хоссалари ва уларнинг структура тузилишларининг ўзгариш қонуниятларини аниқлаш. Ушбу лаборатория ишида тоблаш ва бўшаш жараёнлари бажарилади.
Материаллар ва керакли асбоб-ускуналар:
1. Қиздириладиган муфелли хумдон (тандир-ўчоқ);
2. Совутиш учим сувёки мой билан тўлдирилган идиш;
3. Оташ-тутгич (оташ-гирак);
4. Углеродли пўлат намуна;
5. 2109-ТБ русумдаги қаттиқликни аниқлаш асбоби;
6. Егов;
7. Қириб тозалайдиган қоғоз;
Ишларнинг бажариш услуби:
1. Термик ишлов бериш учун 45 пулатлар евтектоиддан олдинги ва У10 ёки У12 евтектоиддан кейинги пулат намуналарни тайёрлаш;
2. Қотишмаларнинг ҳолатлари диаграммасидан фойдаланиб пўлатлардаги углеродни миқдорига асосан тегишли тарзда мйвофиқ (расионал режим) шароитда тоблашни белгилаш;
3. Намуналарнинг қиздириш ва тоблашдан сўнг совйтишни суюқликда ўтказиш;
4. Намунага бўшатиш термик ишлов бериш;
5.Кўрсатилган маркалардаги пулатларнинг тоблангандан олдинги ва тобланиб бўшашгандан кейинги қаттиқлиги аниқлансин;
6. Тадқиқотдан олинган натижалар 1-чи жадвалга киритилсин.
Do'stlaringiz bilan baham: |