лаборатория ишларини бажаришга доир
Услубий кўрсатма
Умумий маълумотлар. Ёғоч энг қадимги қурилиш материали бўлиб, ер юзида нотекис тарқалган. Ўрмонларни қайта тиклангани учун ёғоч битмас туганмас қурилиш материал ива буюмлари захирасидир. Ёғоч тайёрланадиган ўрмонлар Россия, Хитой, Украина, Кавказ, Қозоғистон каби мамлакатларда кўплаб учрайди.
Ўзбекистон ҳудидида табиий ўрмон ва кўчат қилиб экилган сунъий ўрмонлар бор. Республикамиз ҳудидининг 5-6 фоизигина ўрмон хўжаликлари ташкил этади. Ўрмон хўжалигининг 8196375 гектар ери сийрак, тартибсиз ўсган ўрмон Билан қопланган. Ўрмонларнинг асосий қисми табиий дарахтлардан ташкил топган, фақат 7500 гектар ер сунъий ўрмонлардир. Табиий ўрмонлар давлат ўрмон фондига киради ва улар уч гуруҳга бўлинади: тоғ тўқай ва чўлу-даштдаги ўрмонлар. Асосан тоғ ўрмонлари республикамизнинг Чотқол, Туркистон, Зарафшон ва Ғузор тоғ этакларида жойлашган. Бу майдонларда асосан арча кўп тарқалган. Қурилиш материаллари сифатида маҳаллий этиёжлар учу насосан кўчат қилиб экилган сунъий ўрмонлар, ариқ ёки канал қирғоқларига экилган дарахтлардан терак, акас, гладичий ва толлар ишлатилади.
Ёғочнинг сифати унинг турига боғлиқ. Ёғоч олинадиган дарахтлар асосан икки гуруҳга – игнабаргли ва япроқли турларига бўлинади.
Қурилишда асосан игна баргли дарахтлардан тайёрланган ёғочлар ишлатилади. Буларнинг турларига – қарағай, тилоғоч, оқ қарағай, қора қарағай, тоғ арчаси, кедр, пилта ва бошқалар (листвиница, сосна, ель) киради. Игна баргли дарахтлар ўзларининг хоссаларига кўра юқори сифатли, танасининг тўғри ва тик ўсиши Билан фарқ қилади.
Япроқли дарахтлар турларига эса – эман, оқ қайин, қора қайин, терак, жўка, зирк, тоғ терак, шамшод терак, ёнғоқ, арғувон, шумтол, заранг, нок (дуб, ясень, бук, берёза, топол, осина, клен, липа, ильм, вяз, қарагач, граб, орех грецкий белый, самшит, красное дерево (мохогони) белая акция) ва ҳоказо кабиларни киритиш мумкин. Япроқли дарахтлардан олинадиган ёғоч дурадгорлик буюмлари, фанер, мебел тайёрлаш ва пардозлаш буюмлари ишлашда қўлланилади.
Ўрта Осиё тоғларида ўсадиган арча ва терак, кўк терак, чинор кабилар бино ва иншоотлар қурилишида тўсин, устун, пол, шип, муқарнас, арақи, эшик, ром каби буюмлар тайёрлашда ишлатилади. Чинор, ёнғоқ ва нок дарахтларидан олинадиган ёғочлардан шкаф, жавон ва турли ўймакор буюмлари олинади.
Қурилишда ёғоч хари, тахта, шпал, брус ҳолларида ишлатилади. Ёғочни қайта ишлов беришда ҳосил бўлган чиқиндилар пайраҳа ва қипиқлар фибролит, арболит, ёғоч толали ва ёғоч райраҳали плиталар тайёрланади.
Ёғоч юқори мустаҳкамлик, қайшқоқлик, иссиқлик изоляцияловчи, сув ва органик эритувчиларга чидамлилик хусусиятларига эга ҳамда осон (енгил) қайта ишланади. Елимлаш, мих қоқишга юмсоқ ва енгил. Аммо толасимон тузилиши туфайли хоссаларининг турлилиги, намликдан (деформацияланиши) тоб ташлаши, яъни буралиши, ёнувчанлиги, чириши кабилар ёғочнинг камчилигидир.
Ёғочнинг тузилиши – макротузилишини оддий кўз ёки лупа ёрдамида дарахт танаси тангенциал, радиал ва кўндаланг қирқимлар (кесимлар) ёрдамида ўрганилади. Микротузилишини эса фақат микроскоплар ёрдамида ўрганиш мумкин.
Ёғочнинг асосий хоссалари – физик ва механик хоссаларидир. Физик хоссаларига зичликлари, гигроскопик намлиги, намлиги, чизиқли ва ҳажмий кичрайиши, тасвири (текстура), ранги, иссиқ-совуқни ўтказувчанлиги, емирилишга 9коррозияга) чидамлилиги, сув ўтказувчанлиги, товуш ўтказувчанлиги, электр ўтказувчанлиги, ёғочнинг кислота, ишқор ва сув таъсирига чидамлилиги кабилар киради.
Ёғочнинг механик хоссалари унинг анатомик тузилишига, толаларнинг жойлашишига ҳамда зичлигига ва ҳоказоларга боғлиқ бўлиб, буларга ёғочнинг толалари бўйлаб чўзилишдаги, сиқилишдаги, статик эгилишдаги, радиал кучлар таъсиридаги мустаҳкамлик чегараси ҳамда ёрилишга, сурилишга қаршилиги, қаттиқлигиэгилувчанлик (эластиклик) модули кабилар киради.
1-жадвал
Асосий ёғоч турларининг физик-механик хоссалари
Ёғоч турлари
|
Ўртача зичлик кг/см2
|
Ҳажмий киришиш коэффициенти, %
|
Толалар бўйлаб мустаҳкамлик чегараси, МПа
|
чўзилишдаги
|
сиқилишдаги
|
Радиал кучлар таъсирида
|
Статик эгилишдаги
|
Игна баргли ёғочлар
|
Тилоғоч
|
660
|
0,52
|
125,0
|
64,5
|
9,9
|
11,5
|
Қарағай
|
500
|
0,44
|
103,5
|
48,5
|
7,5
|
86,0
|
Қора қарағай
|
445
|
0,43
|
103,0
|
44,5
|
6,9
|
79,5
|
Оқ қарағай
|
375
|
0,39
|
67,0
|
39,0
|
6,4
|
68,5
|
Тоғ арчаси
|
400
|
0,4
|
80,0
|
40,0
|
6,6
|
72,0
|
Япроқли ёғочлар
|
Эман
|
690
|
0,43
|
123
|
57,5
|
10,2
|
107,5
|
Оқ қайин
|
630
|
0,54
|
168
|
55,0
|
9,3
|
109,5
|
Қора қайин
|
630
|
0,47
|
123
|
55,5
|
11,6
|
108,5
|
Жўка
|
495
|
0,49
|
121
|
45,5
|
8,6
|
88,0
|
Чинор
|
520
|
0,46
|
140
|
52,0
|
10,0
|
102,0
|
Терак
|
580
|
0,48
|
120
|
48,0
|
9,2
|
94,0
|
Do'stlaringiz bilan baham: |