Ўзбекистон республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Мирзо Улуғбек номидаги Самарқанд Давлат архитектура-қурилиш институти «Қурилиш материаллари, буюмлари ва конструкцияларини ишлаб чиқариш»


Қоришма аралашмалари ва қоришмаларнинг хоссалари



Download 7,83 Mb.
bet221/265
Sana12.07.2022
Hajmi7,83 Mb.
#781494
1   ...   217   218   219   220   221   222   223   224   ...   265
Bog'liq
Мажмуа курилиш материаллари Юсупов

Қоришма аралашмалари ва қоришмаларнинг хоссалари

Қурилиш қоришмаларини донали бетон деб ҳисоблаш мумкин ва уларнинг кўпчилик хоссалари бетонлар билан ўхшаш. Шунинг учун қоришмаларнинг хоссаларини аниқлашдан олдин, уларнинг таркиби аниқланиб, қоришма аралашмаларининг хоссалари ўрганилади.


Қоришма аралашмаларининг асосий хоссаса унинг қулай жойланувчанлигидир.
Қоришманинг қулай жойлашувчанлиги деб унинг юзада бир жинсли юпқа қатлам бўлиб қуйилиш хусусиятига айтилади.
Аралашмаларнинг жойланувчанлиги уларнинг ҳаракатчанлик даражасига ва сувни сақлаб туриш хусусиятига боғлиқ бўлади.
Қурилиш қоришмаларининг асосий хоссалари - уларнинг мустаҳкамлиги ва совуққа чидамлигидир.
Қотган қоришманинг мустаҳкамлиги боғловчининг активлигига, сув/цемент нисбатига, қотиш муддати ва шароитларига боғлиқдир.
Ғовак асосга ётқизилган қоришманинг мустаҳкамлиги зич асосга ётқизилган қоришманинг мустаҳкамлигидан юқори бўлади. Қоришманинг мустаҳкамлиги унинг маркаси билан характерланади. Сиқилишдаги мустаҳкамлик чегарасига кўра қоришмалар қуйидаги маркаларга бўлинади: 4, 10, 25, 50, 75, 100, 150, 200, 300 яъни уларнинг сиқилишдаги мустаҳкамликлари (МПа) 0,4; 1,0; 2,5; 5,0; 7,5; 10,0; 15,0; 20,0; 30,0.
Совуққа чидамлигига кўра қоришмалар маркаларга бўлинади. Қоришманинг совуққа чидамлилиги ундан тайёрланган намуна - кубларни махсус музлатиш камераларида кўп маротаба музлатиб эритиш йўли билан аниқланади. Совуққа чидамлилигига кўра қоришманинг маркалари қўйидагича: 10, 15, 25, 35, 50, 100, 150, 200, 300.
Ушбу методик қўлланмадаги лаборатория ишларидан мақсад қоришмаларнинг таркибини аниқлаш ва танлаб олиш, қоришма аралашмаларини тайёрлаб, уларнинг хоссаларини ўрганиш ва қоришманинг маркасини аниқлаш бўлиб, у 4 соатга мўлжалланган.


1-тажриба. Мураккаб қоришмаларнинг таркибини танлаш

Қоришманинг таркиби унинг берилган маркасига ва ҳаркатчанлигига кўра эмпирик формулалар орқали аиқланади. Бунда аввал 1 м3 қум учун сарф бўладиган материаллар миқдори аниқланади. Сўнгра синаб кўриш учун қоришма аралашмаси тайёрланиб, унинг ҳаракатчанлиги аниқланади ва шунга кўра 1 м3 қоришма учун сарф бўладиган материаллар миқдори аниқланади. Қоришманинг таркибини ҳисоблаш учун қуйидагилар берилган бўлиши керак:


1) цементнинг активлиги ва зичлиги;
2) қумнинг йириклик модули;
3. анорганик қўшимчаларнинг ўртача зичлиги.
Қоришманинг таркиби қуйидаги тартибда ҳисобланади:
1. 1 м3 (1000 л) қум учун сарф бўладиган цемент миқдори қуйидаги формула билан аниқланади:
, (1)
Бунда:
Rq - қоришманинг талаб қилинган маркаси, МПа (кг/см2);
RC - цементнинг активлиги маркаcи МПа (кг/см2);
k - қумнинг сифатини характерлайдиган коэффицент бўлиб,
йирик қум учун k = 2,2
ўртача қум учун k = 1,8
майда қум учун k = 1,4 га тенг.

2. Анорганик пластик қўшимчалар (лой хамири ёки оҳак хамири) миқдори қуйидаги формула билан аниқланади:


D=170(1-0,002-y) (2)
Агар қўшимча сифатида лой хамири эмас, гилтупроқ кукуни олинган бўлса, бунда жуда пластик тупроқ учун D - 25% кам олинади, ўртача пластик тупроқ учун 15% кам олинади, паластик бўлмаган тупроқ учун эса (2) формула билан чиққан натижа олинади.
Ҳисоблашда қўшимча учун ишлатиладиган оҳакнинг зичлиги 1400 кг/м3, таркибидаги сув миқдори 50% деб олинган ва у II сортга мансубдир.
Агар I сортли оҳак, ишлатилса, унинг миқдори ҳисоблангандагидан (2) 10% кам олиниши керак.
Агар қўшимча сифатида сўндирилмаган туйинган оҳак ишлатилса, бунда (2) формула билан ҳисобланган оҳакнинг миқдори 1 сортли оҳак учун 35 % , 2-сортли оҳак 25% ва 3-сортли оҳак учун 15% га кам олинади.
3. Тахминан сарф бўладиган сув миқдори қуйидаги формула билан аниқланади:
С = 0,65 (C + D g) (3)
Бунда g - анорганик қўшимчанинг зичлиги, кг/м3.
Амалда сарф бўладиган сув миқдори қоришма аралашмасининг талаб қилинган ҳаракатчанлигини аниқлаш йўли билан топилади.
Қоришма аралашмасининг ҳаракатчанлиги СтройЦНИЛ конуси ёрдамида аниқланиб, унинг қиймати қуйидагича бўлиши керак:

деворларни панеллар ва йирик блоклардан монтаж қилинганда горизонтал ва вертикал чокларни тўлдириш учун ишлатиладиган қоришмалар

5-7 см

ғишт тэриш учун ишлатиладиган қоришмалар

9-13 см

ичи ковак ғиштларни тэриш учун ишлатиладиган қоришмалар

7-8 см;

харсанг тошларни тэриш учун ишлатиладиган қоришмалар

4-6 см.

4. Органик пластик қўшимчалар миқдори қуйидаги жадвалган фойдаланиб аниқланади.





Download 7,83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   217   218   219   220   221   222   223   224   ...   265




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish