4-тажриба. Қоришма аралашмасининг сув тутиб туриш қобилиятини аниқлаш
Ишни бажариш учун 3-расмда кўрсатилган асбобдан фойдаланилади.
Асбоб ичига фильтр қоғоз ўрнатилган металл ёки чинни воронка (тешигининг диаметри (1,5 мм), ҳамда вакуум ўлчагичга уланган шиша идишдан иборат бўлиб вакуум-насосга уланган бўлади.
Ишни бажариш учун воронкага фильтр қоғоз ёйиб, унинг устига 30 мм қалинликда қоришма аралашмаси солинади (аралашманинг сурилувчанлик кўрсаткичи олдиндан аниқланган бўлиши керак). Сўнгра вакуум-насос ишга туширилиб 6,7 кПа (50 мм симоб устини) га тенг вакуум ҳосил қилинади.
156
3-расм. Қоришма аралашмасининг сув тутиб туриш қобилиятин аниқлаш учун ишлатиладиган асбоб.
1-фильтрли воронка;
2-шиша идиш;
3-вакумметр.
3
2
1
Шундай ҳолда 1 минут тургандан кейин (ундан бир қисм сув сўриб олингандан кейин), аралашма бўш идишга солинади.
Шу тартибда тажриба 3 марта такрорланади ва ҳар сафар намуна олинади.
Шундан сўнг ҳар 3 тажрибада олинган сувсиз аралашмалар бирга қўшилиб, яхшилаб аралаштирилади. ва уларнинг ҳаракатчанлиги СтройЦНИЛ конуси ёрдамида аниқланади.
Қоришма аралашмасининг сув тутиб туриш қобилияти қуйидаги формула билан процентларда ҳисобланади:
100%,
бунда St.t - қоришма аралашмасинингсув сақлаб қолиш хусусияти;
H - аралашманинг тажрибадан олдинги ҳаракатчанлиги;
H - аралашманингш суви сўриб олигандан кейинги ҳаракатчанлиги.
5.-тажриба. Қурилиш қоришмаларининг маркасини аниқлаш
Қурилиш қоришмасининг маркаси унинг асосий хоссаси бўлиб, сиқилишдаги мустаҳкамлик чегарасига кўра аниқланади.
Ишни бажариш учун қоришма аралашмаси тайёрланиб, ундан ўлчамлари 70,7х70,7х70,7 мм бўлган куб шаклидаги намуналар ясалади. Агар текширилаётган қоришма аралашмаларининг ҳаракатчанлиги 5 см ва ундан кўп бўлса, намуна - кублар қуйидагича тайёрланади:
Уч хонали таги очиқ металл қолип мойланиб ғиштнинг устига ҳўл қоғоз тўшаб қўйилади (бунда ғиштнинг намлиги 2% гача ва сув шимувчанлиги 10-15% бўлиши керак). Қоришма аралашмаси тайёрланиб қолипнинг учала хонаси бир вақтда тўлдирилади.
Ҳар бир қолипдан намуна металл стержень билан 25 мартадан урилиб жойлаштирилади ва ортиб қолган аралашма ҳўл пичоқ билан кесиб олиниб, юзаси текисланади.
Агар қоришма аралашмасининг ҳаракатланувчанлиги 5 см дан кичик бўлса, аралашма тайёрланиб мойланган металл қолипларга 2 бўлиб солинади, қаватларнинг қалинлиги тахминан 40 мм. Ҳар бир қават аралашма солингандан кейин куракча ёрдамида 12 мартадан ўриб шиббаланади, пичоқ билан кесиб ташланади ва юзаси текисланади. Гидравлик боғловчилар асосида тайёрланган намуна-кублар қолип билан биргаликда 24 соат давомида махсус камераларда 20±30 температуралар ва 95-100% нисбий намлик бўлган шароитда сақланади.Ҳавода қотадиган боғловчилар асосида тайёрланган қоришма намуналари нисбий намлик 65±10% бўлган хоналарда сақланади.
Т айёр бўлган намуна - кубларни гидравлик прессларда синаб кўриб уларнинг сиқилишдаги мутаҳкамлиги қуйидаги формула билан аниқланади:
, МПа (кг/см2)
бунда P - бузиувчи куч, МПа (кг/см2);
F - намунанинг юзи, см2.
Учала намуна синаб кўрилгандан кейин, қоришмани сиқилишдаги мустаҳкамлигининг ўртача қиймати ҳисобланиб топилади.
Чиққан натижага кўра қоришманинг маркаси аниқланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |