Ўзбекистон республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Мирзо Улуғбек номидаги Самарқанд Давлат архитектура-қурилиш институти «Қурилиш материаллари, буюмлари ва конструкцияларини ишлаб чиқариш»



Download 7,83 Mb.
bet22/265
Sana12.07.2022
Hajmi7,83 Mb.
#781494
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   265
Bog'liq
Мажмуа курилиш материаллари Юсупов

Совуққа чидамлилик. Материални сувга тўла туйинган ҳолатда бир неча марта музлатиб (10 – 17 0С да )ва қайтадан эриганда (15 – 20 0С да) мустаҳкамлиги 25%, оғирлиги 5% дан ортиқ камайса, шунингдек намунаданбузилиш нуқсонлари пайдо бўлмаса, бу материал совуққа чидамли деб ҳисобланади. Мрз=15; Мрз=25; Мрз=35; Мрз=50; Мрз=100; Ирз=150; 200; 300;
Об – ҳаво таъсирига чидамлилик. Материал бир неча бор (25 ва ундан кўп марта) намланиб қуритилганда унинг шакли ва мустаҳкамлиги ўзгармаса, бундай материал об – ҳаво таъсирига чидамли деб юритилади (прибор безерометр).
Химиявий чидамлилик – материалларнинг кислоталар, ишқорлар ва газлар таъсирига қаршилик кўрсатиш химиявий чидамлилик деб аталади. Турли химиявий реактивлар таъсирида материалнинг бузилиши унинг коррозияланиши деб аталади.
Материалнинг химиявий чидамлилигини аниқлаш учун уни кукун ҳолатида ёки намуналар тайёрлаб аг рессив муҳит таъсирига қуйилади ва маълум вақтдан сўнгэталонга нисбатан таркибий оғирлиги мустаҳкамлиги ва шаклнинг ўзгаришига қараб чидамлилик даражаси аниқланади.
Иссиқлик таъсирига нисбатан хоссалар
Иссиқлик ўтказувчанлик. Материалнинг бир юзаси (сирти) иссиқ, иккинчи юзаси (сирти) совуқ бўлса, ундан иссиқ оқим ўта бошлайди.
Тўсиқ девордан ўтаётган иссиқлик миқдори (Q) девор юзасига (S), температуралар фарқига (t1 – t2) ва вақтга (z) тўғри пропорционал бўлиб, девор қалинлигига (а) эса тескари пропорционал, яъни
Q = 
Материалнинг бу хусусияти иссиқлик ўтказувчанлик коэффициенти орқали ифодаланади.
Иссиқлик ўтказувчанлик коэффциенти температуралар фарқи 1˚С га тенг бўлган ҳолда қалинлиги 1 м юзи 1 м2 га тенг бўлган намунанинг 1 соат давомида юзаси сиртидан иккинчи юзаси (сирти) га ўтказилган иссиқлик миқдорига тенг
 Вт/мс
Бунда: Q – иссиқлик миқдори, Вт; S – намунанинг юзи, м2 ;
t1 – t2 – материал юзаси (сирти) даги температуралар фарқи;
a – намунанинг қалинлиги, м.
Турли материаллар учун иссиқлик ўтказувчанлик коэффциенти ҳар хил қийматга эга. Масалан, металлар иссиқликни тезроқ, иссиқ­лик изоляция ашёлари секинроқ ўтказади. (2-жадвал).
Ашёнинг иссиқлик ўтказувчанлиги унинг кимёвий таркиби, тузилишига, ғоваклигига, ғовакларнинг шакли ва ўлчамларига, ашёнинг намлигига боғлиқ. Толали ва қаватли тузилишга эга бўлган ашёлар толалар бўйлаб ва толаларга кўндаланг йўналишда иссиқликни ҳар хил ўтказади. Масалан, ёғочнинг толалар бўйлаб иссиқлик ўтказувчанлиги кўндаланг кесимига нисбатан 2 марта кўпроқ, кристалл тузилишга эга бўлган ашёлар чу шундай таркибли аморф ашёга нисбатан иссиқликни кўпроқ ўтказади.
Ашёнинг иссиқлик ўтказувчанлигига айниқса унинг ғоваклиги, ғовакларнинг ўлчамлари ва тузилиши катта таъсир кўрсатади. Ғовак ашёларда иссиқлик оқими қаттиқ ашё ва унинг орасидаги ғовакларда жойлашган ҳаво орқали ўтади.
Ҳавонинг иссиқлик ўтказувчанлиги жуда кичик бўлиб 0,023 вт/м 0С га тенг, ашёнинг иссиқлик ўтказувчанлиги эса катта. Ғоваклиги майда ва ёпиқ бўлган ашёлар йирик очиқ ғовакли ашёларга нисбаттан иссиқликни кам ўтказади. Бунинг сабаби шундаки, йирик ғовакларда конвекция йўли билан иссиқлик тезроқ узатилади.
Ашёнинг иссиқлик ўтказувчанлиги унинг зичлигига боғлиқ. Бу боғланиш қуйидаги формула (В.П. Некрасов формуласи) орқали ифодаланиши мумкин:

Ашёнинг намлиги ошган сари унинг иссиқлик ўтказувчанлиги ошади, чунки ашё ғовакларидаги ҳавонинг ўрнини сув эгаллайди, сувнинг иссиқлик ўтказувчанлиги ҳавоникига нисбатан 25 марта кўп (2-расм).
Ҳарорат пасайиши билан ғоваклардаги сув музлаб, ашёнинг иссиқлик ўтказувчанлиги яна ҳам ошади, чунки музнинг иссиқлик ўтказувчанлиги сувникидан 4 баробар кўп. (муз = 2,3 Вт/м0С)
Аксарият қурилиш ашёларининг иссиқлик ўтказув­чанлиги ҳарорат ошиши билан кўпайиб боради. Ашёларнинг бу хусусиятини буғ козонлари, иссиқлик узатиш қурилма­ла­рини изоляция қилиш чу нашё танлаганда ҳисобга олиш керак.

Download 7,83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   265




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish