Ўзбекистон республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Мирзо Улуғбек номидаги Самарқанд Давлат архитектура-қурилиш институти «Қурилиш материаллари, буюмлари ва конструкцияларини ишлаб чиқариш»


Ашёларнинг таркиби, тузилиши ва хоссалари орасидаги боғланиш



Download 7,83 Mb.
bet18/265
Sana12.07.2022
Hajmi7,83 Mb.
#781494
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   265
Bog'liq
Мажмуа курилиш материаллари Юсупов

Ашёларнинг таркиби, тузилиши ва хоссалари орасидаги боғланиш

Кўпчилик ҳолларда ашёларнинг хоссалари уларнинг тузилиши ва таркибидаги моддаларнинг хоссалари билан боғлиқ. Ўз навбатида ашёларнинг тузилиши табиий ашёлар учун уларнинг келиб чиқиши ва ҳосил бўлиш шароитига, сунъий ашёлар учун эса ашёга ишлов бериш ва ишлаб чиқариш технологиясига боғлиқ. Шунинг учун Қурилиш материаллари хоссаларини ўрганишда уларнинг таркиби ва тузилишини билиш керак.


Қурилиш материаллари кимёвий минералогик ва фазоли таркиблари билан характерланади. Қурилиш материалларининг кимёвий таркибини билиб уларни кўпчилик хоссалари (механик, ўтга чидамли ва х.к.) тўғрисида хулоса қилиш мумкин.
Кимёвий таркибига кўра Қурилиш материаллари қуйидаги турларга бўлинади:
органик (ёғоч, битум, пластмассалар);
анорганик: (бетон, цемент, ғишт, табиий тошлар ва х.к.) ва
металлар (пўлат, чўян, алюминий ва х.к.).
Ҳар бир гурух ашёлари ўзига хос хусусиятларга эга. Масалан: органик ашёлар ёнувчан, минерал ашёлар эса оловга чидамли, металлар иссиқлик ва электр токини яхши ўтказади. Баъзи Қурилиш материалларининг (цемент, табиий тошлар) кимёвий таркиби уларнинг ташкил қилувчи оксидлар орқали ифодаланади. Оксидлар ўзаро бирикиб ашёнинг минералогик таркибини ҳосил қилади. Ашё таркибидаги минералларнинг тури ва миқдорини билиб, унинг хоссаларини аниқлаш мумкин. Масалан, портландцементнинг таркибида 45 – 60% уч кальцийли силикат (3СаО.SiО2 ) минерал бўлиб, унинг микдори ошган сайин wементнинг қотиши тезлашади ва цемент тошининг мустаҳкамлиги ошади.
Ашёнинг фазоли таркиби қаттиқ модда (синч) ва ҳаво ёки сув билан тўлган ғоваклардан иборат. Қурилиш материаллари фазоли таркиби ва ғовакларидаги сувнинг бир фазадан иккинчи фазага ўтишининг унинг ҳамма хоссаларига ва ишлатиш давридаги ҳолатларига таъсир қилади. Агар ашё ғовакларидаги сув музласа, унинг механик ва сейсмик таъсирларга нисбатан хоссалари ўзгаради. Сув музлаш натижасида, унинг ҳажми кенгайиб, ашёда ички кучланишлар пайдо булади ва улар ашёни бузилишига олиб келади.
Ашёларнинг тузилиши 3 даражада ўрганилади.

  1. Макротузилиш – ашёнинг оддий кўз билан кўринадиган тузилиш.

  2. Микротузилиш - ашёнинг оптик микроскоп остида кўринадиган тузилиши.

  3. Ашёни ташкил қиладиган моддаларнинг ички тузилиши – рентген тузилиши анализ ва электрон микроскоплар ёрдамида кўринадиган тузилишлар.

Қаттиқ Қурилиш материалларининг макроструктураси
- ячейкали (газбетон, кўпикбетон, айрим пластмассалар),
- майда ғовакли (ёнувчан қўшимчалар қўшиб олинган енгил ғишт), толасимон (ёғоч, минерал пахта, шиша пластик ва ҳ.з.), қатламли (қоғоз пластик, текстолит),
- сочилувчан донадор (бетонлар учун тўлдирувчилар, кукунсимон ашёлар),
- конгломеритли ( ҳар хил бетонлар , баъзи сопол буюмлар ва ҳ.з.) бўлиши мумкин.
Ашёни ташкил қилган моддани кристалл ёки аморф тузилишга эга. Кристалл моддалар ўз ҳолатини сақлайди. Аморф шакл доимий бўлмасдан, кристалл ҳолатга ўтиш мумкин.
Бир хил модда бир неча кристалл шалда бўлиши мумкин, бу ҳолат полиаморфизм деб аталади.
Бу табиий ва сунъий тош ашёлар учун амалий аҳамиятга эга. Масалан: кварцда, бир неча полиаморф ўзгаришлар бўлиб, улар ҳажм ўзгаришлари билан боғлиқ.
Кристалл моддалар маълум эриш ҳарорати ва геометрик шаклга эга.
Ашёни ташкил қилган моддаларнинг ички тузилиши унинг мустаҳкамлиги, қаттиклигини эрувчанлигини ва бошқа асосий хоссаларни характерлайди.
Қурилиш материалларининг таркибига кирадиган кристалл моддалар кристаллик панжарасини ташкил қиладиган заррачалар орасидаги боғланиш билан фарқ қилади. Бу боғланишлар қуйидагича бўлиши мумкин.
Ковалент боғланиш – нейтрал атомлар орасида ҳосил бўлади (бир хил элемент атомлари ўртасида, масалан: кварцда) Ковалент боғланиш оддий модда кристалларида (олмос, гранит каби) ёки икки элементдан ташкил топган бирикмаларда (кварц, карбит каби) ҳосил бўлади. Бундай ашёларнинг мустаҳкамлиги ва қаттиқлиги юқори бўлиб, улар ўтга чидамли хусусиятга эга.
Ионли боғланиш – модда ионларнинг ўзаро боғланиши асосида бўлади. Бундай боғланишдаги ашёдан энг кўп тарқалган гипс ва ангидрит – уларнинг мустаҳкамлиги ва қаттиқлиги паст бўлиб, сувга чидамсиз.
Қурилиш материалларида кўп учрайдиган мураккаб кристаллар ( кальций, дала шпати ) ковалент ва ионли боғланишга эга. Бундай ашёларнинг хоссалари ҳар хил. Маслан: кальцийнинг (СаСО3) мустаҳкамлиги юқори бўлсада, қаттиқлиги паст, дала шпатининг мустаҳкамлиги юқори.
Молекуляр кристалл панжаралар ва уларга хос молекулада боғланишлар кўпинча молекулаларида ковалент боғланиш бўлган модда кристаллларида бўлади. Бу модда кристаллари бутун молекулаларда тузилган бўлиб, молекулаларнинг ўзаро тортилиш кучлари орқали боғланган. Қиздирганда молекулар орасидаги боғланиш жуда осон бузилади, шунинг учун молекуляр кристалл панжаралари моддаларнинг қиздириш ҳарорати паст бўлади.
Шундай қилиб Қурилиш материалларининг сифати ва хоссалари уларнинг таркиби ва тузилиши орқали ифодаланади.
2-маъруза.
Қурилиш материалларининг асосий хоссалари.
Физик хоссалари



Режа:
1. Материалларнинг физик хоссалари (зичлик, ўртача зичлик, уйма зичлик).
2. Материалларнинг гидрофизик хоссалар (сув шимувчанлик, сувга чидамлилик, сув ўтказувчанлик, гигроскопиклик).
3. Намликни ашё хоссаларига таъсири. Намлик деформациялари.
4. Совуққа чидамлилик. Химиявий чидамлилик
5. Материалларнинг иссиқлик таъсирига нисбатан хоссалар (иссиқлик ўтказувчанлик, солиштирма иссиқлик сиғими, термик қаршилик, термик чидамлилик, ўтга чидамлилик, оловбардошлик)



Download 7,83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   265




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish