Ўзбекистон республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Мирзо Улуғбек номидаги Самарқанд Давлат архитектура-қурилиш институти «Қурилиш материаллари, буюмлари ва конструкцияларини ишлаб чиқариш»



Download 7,83 Mb.
bet30/265
Sana12.07.2022
Hajmi7,83 Mb.
#781494
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   265
Bog'liq
Мажмуа курилиш материаллари Юсупов

Жинс ҳосил қилувчи минераллар
Ер қатламини ташкил этувчи барча табиий тошлар минераллардан ташкил топган. Тоғ жинсининг хусусиятлари асосан шу жинснинг таркибига кирган минералларнинг турига, миқдорига ва заррачаларнинг ўзаро боғланиш кучига боғлиқ. Қуйида тоғ жинси таркибини ташкил этган асосий минераллар билан танишиб чиқамиз.
Кварц (SiO2) – асосан қумтупроқдан ташкил топган яширин ёки очиқ кристалл шаклида учрайдиган ниҳоятда зич, мустаҳкам ва чидамли минерал. Кварцнинг зичлиги 2,5–2,8 г/см3. Сиқилишдаги мустаҳкамлиги 200 МПа, чўзилишдагиси эса 100 МПа дан кўп. Қаттиқлик шкаласида кварц еттинчи ўринда туради. Оддий ҳароратда кварц барча кислота ва унинг эритмаларида чидамлидир. Юқори ҳароратда кварц фторли водород ва фосфор кислотаси билан реакцияга киришиб, силикатлар ҳосил қилади. Агар нам шароитда реакция давом эттирилса, силикатлар ҳосил бўлади.


4.1-расм. Тоғ жинсларининг хиллари.


Кварцни 575°С дан 870°С гача қиздирганда, у тридимит ҳолатга айланади, яъни ҳажми катталашади. Унинг бу хусусияти кварц ишлатиладиган буюмлар тайёрлашда эътиборга олиниши зарур. 1710°С да эса кварц суюқланади ва тез совитилса, кварц шишаси ҳосил бўлади. Кварц саноатда ўтга чидамли буюмлар (динас) тайёрлашда, сопол буюмлари ишлаб чиқаришда, кварц қуми эса шиша саноатида ва силикат ғишти, кислотага чидамли цементлар ишлаб чиқаришда, шунингдек, қоришма ва бетонлар учун майда тўлдиргич сифатида ишлатилади.




Дала шпати – силикатлар гуруҳида кенг тарқалган оқ ва қизғиш рангли минералдир. У силикатлар гуруҳидаги ортоклаз ва плагаоклаз, альбит, анортит жинсларида учрайди. Кимёвий таркиби бўйича ортоклаз (К2ОАl2О36SiO2) алюмосиликат калийдан фарқ қилмайди. Ортоклаз тўғри бурчак шаклидаги бўлакларга парчаланади. Қурилиш саноатида ишлатиладиган табиий тош ашёларига томонлари қиррали ёки кичик бурчак шаклида бўлинувчан жинслар - плагиоклаз, альбит (алюмосиликат натрий - Na2ОАl2О36SiO2) ва анортит (алюмосиликат кальций - CаОАl2О32SiO2) лар киради. Дала шпатининг сиқилишдаги мустаҳкамлиги кварцникидан кам (120– 170 МПа), эриш ҳарорати эса 1170–1550°С га тенг. Дала шпати атмосфера таъсирида аста-секин емирилиб, каолин (чинни буюмлари ишланадиган хом ашёнинг бир тури), қумтупроқ қумлари ва бошқа жинсларга айланади. Тоза дала шпатидан қуйма сопол ашёлари ишланади.
Дала шпати ва кварцдан ташкил топган жинслар пегматитлар деб аталади ва асосан чинни буюмлар ишлаб чиқаришда қўлланилади.
Слюда - кимёвий таркиби жиҳатидан мураккаб сувли алюмосиликатдир. Табиатда слюданинг бир неча хили учрайди. Шулардан энг кўп тарқалганлари мусковит ва биотитдир.
Мусковит – ялтироқ оқ ёки кулранг ҳолатда учрайдиган, қийин эрувчан, кислоталар таъсирига чидамли слюда. Биотит – қора рангдаги, осон емирилувчан магнезиал-темир слюда. У ясси ва юпқа қатламга ажралиш хусусиятига эга.
Оливин асосан темир ва магний силикатларидан ташкил топган минералдир. У кўк рангли, атмосфера таъсирига чидамсиз, сув таъсирида эса ҳажми кенгаяди. У асбестцемент саноатида ва иссиқлик ўтказмайдиган ашёлар ишлаб чиқаришда кўп ишлатилади.

Download 7,83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   265




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish