Эмаль бўёқлар (қисқача эмаль) пигментлар билан локлар аралашмасидир. Эмалларда юпқа парда ҳосил қилувчи полимер бўлиб, унинг глифталли, перхлорвинилли, алкид-стиролли турлари, синтетик смолалар, эфирлар, целлюлозалар ишлатилади. Глифталли смолалар асосидаги эмаллар сувоқ ва ёғочларни ички пардозлаш ишларида, асбестоцемент варақалар ва ёғоч-толали плиталарни завод шароитида пардозлашда ишлатилади.
Нитроглифталли ва пентафталли эмаллар ички ва ташқи пардоз-андозлаш ишлари учун фойдаланилади.
Перхлорвинил эмал бўёқлар сувга, атмосфера, ишқор ва кислоталар таъсирига ҳамда ўтга чидамли бўлади. Шу сабабли бу бўёқлар кўпинча ташқи пардозлашда ишлатилади.
Битумли эмал бўёқлар битум-мойли локга алюминий пигменти (алюминий упоси) киритиш йўли билан олинади. Битумли эмаллар сув таъсирига чидамли, шунинг учун уларни санитар-техник жиҳозларни, пўлат дераза ромларини, панжара тўсиқларини бўяш учун ишлатилади.
Сувоқ ва суркама
Пўлат арматураларни коррозиядан ҳимоялаш (айниқса серғовак бетонларда) учун махсус сувоқлар ишлатилади. Синтетик смолалар ва портландцементлар асосида тайёрланган қоришмалар қулай деб топилган.
Цемент полистиролли сувоқ портландцемент, полистирол елими ва майин туйилган қумдан тайёрланади. Полистирол елими полистирол скипидарда эритиш натижасида олинади. Бундай сувоқ 200С ҳароратдаги ҳавода тахминан 30 дақиқада қурийди.
Цемент-перхлорвинилли сувоқ 1:1 нисбатда олинган перхлорвинилли лок ва портландцементдан иборат. Бундай сувоқ 4 соатда қурийди. Уни қуюқ ҳолатида арматурага суркалади ёки унга арматура ботириб олинади.
Суркама таркиблар асосан қоплаш ишларини бажаришда боғловчи модда вазифасини бажаради. Бундан ташқари, улар саноатдаги металл ускуналарни занглашдан ҳимоялаш мақсадида ишлатилади. Бундай таркибларга арзалит-суркама ва фаизол-суркама киради.
Олифлар ва мойли бўёқлар
Олифлар мойли бўёқларда боғловчи модда ҳисобланади. Натурал ва ярим натурал олифлар қўлланилади.
Натурал алифлар ўсимлик мойларини қайта ишлов бериш йўли билан олинади. Бундай мойларга зиғирпоя, каноп ва бошқа мойлар киради. Қуриётган мой иккиёқлама ва учёқлама боғланишли мураккаб эфирлар ва ёғли кислоталар аралашмасидан иборат. Ана шу боғланишлар туфайли оксидланиш полимеризацияси натижасида юпқа қатлам ҳолатида қайтишни белгилайди. Қотиш жараёнини тезлатиш учун мойларга 1500С ҳароратда термик ишлов берилади. Бунда 2-4% сиккативлар солинади. Сиккативларга қиздирилган майда эрувчан оксидловчилар-марганцли, кобальтли кислоталарнинг газлари киради. Шундай қилиб олинган олифнинг юпқа қатлами 12-24 соатда қуриб қолади.
Ярим натурал алифлар (оксоль) қаттиқ зичлаштирилган мойни учувчан органик эритгичларда эритиб олинади. Ярим натуралли олифлар эритгичларни учиши, мой билан ҳаво кислородининг ўзаро таъсири натижасида қурийди.
Мойли бўёқлар олифни пигмент ва тўлдиргич билан бирга махсус машинада обдон ишқалаб тайёрланади. Қуюқ ишқаланган ва суюқ ишқаланган мойли бўёқлар ишлаб чиқарилади. Қуюқ ишқаланган мойли бўёқлар иш жойларида олиф қўшиб суюлтирилади. Суюқ ишқаланган мойли бўёқларнинг таркибида 40-50% олиф бўлиб, улар тўғридан-тўғри ишлатилади. Бундай бўёқларга масалан: титанли ва цинкли белила киради. Мой бўёқлар олиф ва уларнинг таркибига кирувчи пигментнинг тури ҳисобга олиб ишлатилиши лозим. Натурал олифли бўёқлар кўприклар, гидротехник иншоотларда ва таянчларнинг пўлат қурилмаларини, шунингдек намдан сақлаш ниятида дераза ромлари, поллар ва бошқа ёғоч элементларни бўяшда ишлатилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |