Пластмассаларнинг асосий хосалари
Пластмассаларнинг хосссалари полимерларнинг кимёвий тузилиши, тўлдиргичнинг тури, тайёрлаш шарт-шароитлари, суюлтирувчи, бўёвчи, барқарорлаштирувчи ва бошқа қўшимчаларнинг мавжудлигига боғлиқ.
Пластмассаларнинг ўртача зичлиги 900-2200 кг/м3 ни ташкил қилади. Фақат углеводородлар асосидаги пластмассаларнинг ўртача зичлиги паст. Масалан, полипропиленнинг ўртача зичлиги 890-910, полиэтиленники 910-970, полистиролники 1060-1100, поливинилхлоридники эса 1380-1400 кг/м3 ни ташкил қилади. Пластмассаларнинг ўртача зичлиги тўлдиргичларга боғлиқ. Ғовакликларини ўзгартириш билан пластмассаларнинг ўртача зичлигини бошқариш мумкин. Оғир минералли тўлдиргичлардан иборат бўлган, юқори зичликдаги пластмассаларнинг ўртача зичлиги, масалан, полимерли бетонларда 2000 кг/м3 дан ошади, юқори ғовакли (ячейкали) бетонларда 10-20 кг/м3 ни (95% ғоваклик) ташкил этади. Пластмассалар ўртача ҳисобда пўлатдан 6, алюминийдан 2,5 мартаба енгилдир.
Қурилиш ашёларининг энг муҳим самарали кўрсатгичларидан бири-қурилманинг конструктив сифат коэффициенти ҳисобланади. Бу кўрсатгич ашёнинг мустаҳкамлик чегарасини унинг ўртача зичлигига бўлган нисбати билан аниқланади. Ўртача зичлиги паст бўлганлиги билан, одатда, пластмассалар юқори механикавий мустаҳкамликка эгадирлар. Шишапластикларнинг сиқилишдаги мустаҳкамлик чегараси 350 МПа гача, текстолитники 250 МПа гача боради, ёғоч қатламли пластикларники 150 МПа дан ошади. Шуниси характерлики, пластмассаларнинг фақат сиқилишдаги мустаҳкамлик чегараларигина юқори бўлиб қолмасдан, кўпинча паст бўлмаган чўзилишдаги ва эгилишдаги мустаҳкамлик кўрсатгичларига ҳам эгадирлар. Шишапластикларнинг эгилишдаги мустаҳкамлик чегаралари то 550 МПа гача, ёғоч қатламли пластикларники то 280 МПа гача боради. Қурилманинг конструктив сифат коэффициенти терилган ғишт девор учун 0,02, оддий бетон учун 0,06, қарағай ёғоч учун 0,7, зич пластмассалар учун бу кўрсатгич 2 гача бўлади.
Бошқа ашёлардан фарқли паст қаттиқлиги билан бирга пластмасса буюмларнинг ишқаланиши пастдир. Масалан, поливинилхлоридли линолеумни ишқаланувчанлиги 0,035-0,05, мастикали поливинилацетат эмульсияли полларники 0,02-0,03, полимерцементли полларники 0,4 г/см2. Энг қаттиқ жинсларининг ишқаланувчанлиги 0,01-0,1 г/см2ни ташкил этади.
Пластмассаларнинг сувга нисбатан хоссалари, (гигроскопиклиги, сув шимувчанлиги, сув ўтказмаслиги) уларнинг ғоваклиги билан бир қаторда гидрофиллик даражасига ҳам боғлик. Зич гидрофобли полимер ашёларнинг сувшимувчанлиги 0,1-0,5% ни ташкил қилади, юқори ғовакли гидрофилли тўлдиргичларники 30-90%. Юқори ўтказмовчанликка эга бўлганлиги туфайли полимерли парда ашёлар, айниқса полиэтилен, поливинилхлорид, каучуклар асосидаги ўрама ва мастикали ашёлар гидроизоляциялаш учун кенг қўллаш жойларини топмоқда.
Полимер қурилиш ашёларининг ишлаб чиқарилиши ва ишлатилиш ҳароратининг таъсири билан узлуксиз боғлиқдир. Пластмассаларнинг солиштирма иссиқлик сиғими 840-2100 Ж/(кгх0С) чегараларда. Пластмассаларнинг иссиқлик ўтказувчанлиги унча кўп эмас, агар тўлдиргичлари бўлмаганда бу кўрсатгич 0,118-0,348 Вт/(м0С), поропластларнинг иссиқ ўтказувчанлиги 0,028-0,0348 Вт/м0С) бўлиб ҳавонинг иссиқ ўтказувчанлигига яқинлашади. Пластмассалар жуда яхши диэлектриклардир, уларнинг бу хусусияти электр ўтказгичларда, электроарматураларда ва махсус жиҳозлашда қўллаш учун катта имкониятларни кенг очиб беради.
Кўпчилик полимер ашёлар ёнадиганлар қаторига киритилган. Агар ашё 7500С гача қиздирилганда ёнмаса ва синашдан кейинги йўқотилган масса 10% дан кам бўлса ашё ёнмайдиган деб ҳисобланади. Ёнмайдиган ашёларга фторопластлар, перхлорвинил ашёлар мисол бўла олади. Керакли пайтда полимерли ашёларнинг ўтга чидамлиги махсус антипирен қўшимчалар шунингдек минерал тўлдиргичлар, турли пластификаторлар киритиб оширилади.
Полимер ашёлар қурилишда фақатгина уларнинг зарар келтириши даражалари аниқлангандан сўнг ишлатиш мумкин. Агар зарарли моддаларни чиқариш миқдори белгиланган меъёрдан ошса, пластмасса зарарлилар қаторига киритилади. Полимерларни олишда кимёвий жараёнларнинг охиригача етказилмаганлиги натижасида ацетон, бензол, фенол, фурфурол, хлор, винилацетат ва бошқалар каби зарарли моддалар ажралиб чиқиши мумкин. Зарарлилик ва тозалик кўрсатгичлари поллар, шифтлар, унинг ички деворларини қоплашда ишлатиладиган полимер ашёлар учун айниқса катта аҳамиятга эга.
30-маъруза. Лак бўёқ ашёлар
Режа:
3. Лак бўёқ материалларнинг турлари.
4. Бўёқларнинг таркиби.
5. Пигментлар, турлари, хоссалари.
6. Мойли бўёқлар, лаклар, эмаль бўёқлар.
Do'stlaringiz bilan baham: |