Ўзбекистон республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Мирзо Улуғбек номидаги Самарқанд Давлат архитектура-қурилиш институти «Қурилиш материаллари, буюмлари ва конструкцияларини ишлаб чиқариш»


Полиэтилен [-CH2-CH2]n, полипропилен



Download 7,83 Mb.
bet158/265
Sana12.07.2022
Hajmi7,83 Mb.
#781494
1   ...   154   155   156   157   158   159   160   161   ...   265
Bog'liq
Мажмуа курилиш материаллари Юсупов

Полиэтилен [-CH2-CH2]n, полипропилен [-CH3CH-CH]n ва полиизобутилен [-CH2C(CH3)2-]n полимерлар полиолефинлар гуруҳига киради. Булар учун асосий хом ашё бўлиб асосан нефтга термик ва каталитик ишлов бериш жараёнларида ҳосил бўладиган этилен, пропилен ва изобутилен газлари хизмат қилади.
Полиэтилен органик эритувчиларда паст эрувчанлик, кислоталар, ишқорлар ва тузлар таъсирига турғунлик, юқори сувга турғунлик ва механик мустаҳкамлик каби ўзига хос хусусиятларга эгадир. Полиэтиленнинг камчиликларига паст иссиқга чидамлилиги, елимларга нисбатан адгезиясининг пастлиги, кемирувчилардан зарарланиши ва қариши киради.
Поливинилхлорид асосидаги пластик массалардан таркибига пластификаторлар киритилмайдиган қаттиқ (винипласт) ҳамда мулойим, пластификаторлар киритиладиган (пластикат) ашёлар ишлаб чиқарилади. Хлорнинг миқдори кўп бўлганлиги сабабли поливинилхлорид ёнмайди, 1300-1700С ҳароратларда поливинилхлоридни парчаланиши, яъни хлорли водородни ажралиб чиқиб бориши кузатилади.
Қурилиш ашёларини ишлаб чиқаришда поливинилхлорид кенг ишлатилади., буларга турли хилдаги линолеумлар, тахтачалар, гидроизоляцияловчи ва декоратив безак пардалар ва қувурлар киради.
Поливинилацетат-сирка кислотаси ва ацетиленни синтезлаш натижасида винилацетат СН2-СНОСОСН3 полимери олинади. Эластиклиги, нурга ва ёруғликка турувчанлиги, рангсизлиги ва яхши адгезияга эга бўлганлиги учун поливинилацетат лаклар, буёқлар ва елимлар ишлаб чиқаришда кенг қўлланилади. Уни сувли эмульсия кўринишида полимерцементли бетонлар, намга чидамли гулқоғозлар ишлаб чиқаришда қўллайдилар.
Полиакрилатлар - акрил ва метакрил кислоталар ва улар ҳосилаларининг полимери. Метакрил полимерлар акрил полимерларига нисбатан иссиқга ва сувга, юқори кимёвий таъсирларга чидамлидир. Полиакрилатлар тиниқ ва ультрабинафша нурларни ўтказиш хусусиятига эгадирлар. Қурилишда кўпинча метакрил кислотасининг полимери бўлган полиметилметакрилат (органик шиша) ишлаб чиқарилади. Полиметилметакрилат ўзидан 99% қуёш нурини ўтказади., шунинг учун ҳам, у силикатли шишалардан анча юқори туради. Органик шишанинг оддий шишадан афзаллиги унинг мўртилигининг пастлиги, ишлов беришга яхши берилишидир. Полиметилакрилат биноларни ойнавандлаш учун, айниқса иситгичларда, сузиш ҳавзаларида ва шунингдек буёқлар, эмульсиялар, лаклар ва шунга ўхшашларда қўлланилади. Юқори босим ва ҳароратда (140-1500С) каучук билан тўлдирувчилар (бўр, каолин, куюнди) аралашмасини олтингугурт билан ишлов берганда ва айрим бошқарувчи қўшимчалар қўшилганда вулканизациялаштирилган каучук ва резина олинади. Каучуклар герметиклар, гидроизоляцион ашёлар, линолеумлар, поллар учун тахтачалар, мастикалар ва елимлар ишлаб чиқаришда қўлланилади.

Саноатда кўп миқдорда поликонденсацион полимерлар ишлаб чиқарилмокда. Булардан фенольальдегидли, фуранли, эпоксидли, кремнийорганикли полимерлар, полиэфирлар қурилишда кенг тарқалган термореактив полимерлар бўлиб ҳисобланадилар.


Таққослаш мақсадида 1 жадвалда термопласт ва термореактопласт полимерларнинг хоссалари келтирилган.
Ишлаб чиқариш технологиясини ва таркибини ўзгартириб туриб полимерларнинг ва улар асосидаги қурилиш ашё ва буюмларининг хоссаларини ўзгартириш мумкин.
Жадвал 1
Полимер ашёларнинг асосий хоссалари.



Ашё


Ўртача зичлик,
кг/м3

Чўзи-лишдаги мустаҳ-камлик
чегараси, МПа

Қўл-ланиш ҳаро-рати-нинг чега-раси, 0С

I
1
2
3
4


Download 7,83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   154   155   156   157   158   159   160   161   ...   265




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish