Ўзбекистон республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Мирзо Улуғбек номидаги Самарқанд Давлат архитектура-қурилиш институти «Қурилиш материаллари, буюмлари ва конструкцияларини ишлаб чиқариш»



Download 7,83 Mb.
bet164/265
Sana12.07.2022
Hajmi7,83 Mb.
#781494
1   ...   160   161   162   163   164   165   166   167   ...   265
Bog'liq
Мажмуа курилиш материаллари Юсупов

Полимерли эмульсион бўёқлар. Полимерли эмульсион бўёқлар асосан икки бир-бирови билан аралашмайдиган суюқликлардан иборат. Устувор ҳамда қатламларга ажралмайдиган эмульсия олиш учун эмульгатор солинади. Уларга лигносульфонатлар (СДБ), совуннафт, кўпик канифоль ва бошқалар киради.
Эмульсион бўёқлар зарарсиз, ички ва ташқи пардозлаш ишларида ишлатилади.
Поливинилацетат бўёғи поливинилацетатнинг сувли дисперсиясидаги пигментдан ва дибутилфталат суюлтирувчисидан иборат. Бетон, сувоқ, ёғочларни бўяшда ишлатилади.
Акрилатли бўёқлар атмосфера таъсирига юқори чидамлилиги сабабли бино ва иншоотларнинг фасадини, шунингдек нам шароитда ишлатиладиган биноларни пардозлашда ишлатилади. Улар оқ, қизил ва бошқа рангларда чиқарилади.
Сувга чидамли эмульсияли бўёқ билан қопланган юзаларни сув билан совунлаб ювса бўлади.
Полимерцементли бўёқлар Бундай бўёқлар асосан полимернинг сувли дисперсияси ва оқ портландцементдан иборат бўлиб, унга ишқорлар, қуёш нурига чидамли пигментлар ва тўлдиргичлар солинади. Тўлдирувчи сифатида оҳак уни, тальк ва шунга ўхшашлар ишлатилади. Полимер боғловчи сифатида поливинилацетат, перхловинилацетат ёки перхлорвинил эмульсиясидан фойдаланилади. Бу бўёқлар биноларнинг ички ва ташқи юзаларини қоплашда ишлатилади.


Локлар ва эмаль бўёқлар
Локлар. Локлар деб сунъий ёки синтетик смолаларнинг, битумнинг, олифларнинг учиб кетувчи эритмаларда тайёрланган, юпқа пардасимон қоплама ҳосил қилувчи бўёқларга айтилади. Бироқ юзага локнинг юпқа қатлами суртилса, эритгич учиб кетиб, рангсиз, ялтироқ ёки ноялтироқ мустаҳкам парда ҳосил бўлади. Парда ҳосил қилувчи модданинг турига қараб битумли, спиртли, смолали, мой-смолали локлар ва нитролокларга бўлинадилар. Локнинг таркиби асосий компонентлардан ташқари суюлтирувчи, қотирувчи ва лок қопламаси сифатини яхшиловчи бошқа махсус қўшилмалардан иборат.
Битумли (асфальтли) локлар учиб кетувчи эритгичдаги битумнинг коллоидли қоришмасидир. Бундай локлар сувга чидамли қора рангли пардалар ҳосил қилади. Бу локлар канализацион ва газ қувурларни, санитар-техник ускуналарнинг металл қисмларини ва шунга ўхшашларни коррозияга қарши қоплаш учун ишлатилади.
Битум-мойли локлар қўл тутгичларини, тўсиқларни ва бошқа металл қисмларни бўяш учун ишлатилади. Таркибидаги ўсимлик мойи локларни совуқда эластиклигини сақлайди ва қоплама тез «қаримайди».
Спиртли локлар ва политуралар табиий ва сунъий смолаларнинг спиртдаги эритмаси ҳисобланади, улар сариқ, жигарранг ва бошқа рангларда юзаларини қоплашда ҳамда мебельсозлик саноатида кенг кўламда қўлланилади.
Нитролаклар целлюлоза ҳосилаларининг органик эритгичлардаги эритмалари бўлиб, одатда суюлтирувчилар билан бирга тайёрланади. Нитролок тез қурийди, жигарранг ёки сариқ ранг ялтироқ парда ҳосил қилади. Улар асосан ёғоч буюмлар ва мебелларни бўяшда қўлланилади. Нитролоклар тез ёнади; қуриш жараёнида ўзидан зарарли буғлар чиқаради, шунинг учун улардан фойдаланишда ниҳоятда ҳушёр бўлиб ва меҳнат хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиш зарур.
Смолали мойсиз локлар синтетик смолаларнинг органик эритувчидаги эмульсиясидир. Мочевин-формальдегид, полиэфир смолалари асосидаги локлар, паркет поллар, ёгоч толали тахталар (ДВП) ва дурадгорлик буюмларини қоплаш учун ишлатилади.

Download 7,83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   160   161   162   163   164   165   166   167   ...   265




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish