Умумий маълумотлар
Лок ва бўёқ ашёлар деб қурилиш буюмлари, қурилмалари ёки уларнинг қисмларининг юзаларига суюқ ҳолатда юпқа қатлам ҳолда суртиладиган ва қуригандан кейин парда бўлиб қоплаб турадиган таркибларга айтилади.
Лок ва бўёқ ашёларга:
хомаки сувоқ ва суртиладиган қоришмалар;
буёқлар
буёқларни тайёрлаш учун керакли боғловчи модда ва пигментлар;
локлар;
локлар ва буёқларни эритувчи ва суюлтирувчилар;
пластикловчи, қотирувчи ва бошқа махсус қўшимчалар киради.
Лок-бўёқ ашёларни асосан биноларнинг фасад юзаларини меъморий пардозлашда қўллайдилар, улар хоналарга чиройли кўриниш бериб, керак бўлган санитария ва гигиена шароитларини барпо қиладилар. Баъзан лок-буёк ашёлари конструкциялар ашёларини атроф муҳит таъсирлари натижасида бузилишларидан ҳимоя қилишга катта ёрдам кўрсатади.
Бўёвчи таркибларнинг асосий ташкил қилувчилари
Боғловчи моддалар. Бўёвчи таркибларда боғловчи модда сифатида қуйидагилар ишлатилади:
- полимер – полимер бўёқлар, локлар, эмалларда;
- каучуклар - каучукли бўёқларда;
- целлюлозалар ҳосилалари - нитрлокларда;
- олифлар-мойли бўёқларда;
- елимлар (ҳайвон ва казеин елимлари) - елимли бўёқларда;
- анорганик боғловчи моддалар - цементли, оҳакли, силикатли бўёқлар.
Бўёқ таркибини тайёрлаш учун фойдаланиладиган боғловчилар шартли равишда қуйидаги асосий гуруҳларга ажратилган: мойли, сувли таркиблар учун, ҳамда эмульсиялар.
Боғловчи модда бўёқ таркибининг асосий ташкил қилувчиси бўлиб бўёқнинг қуюқ-суюқлигини, ҳосил бўладиган парданинг мустаҳкамлигини, қаттиқлик ва узоққа чидовчанлигини белгилайди. Бундан ташқари боғловчи асос билан адгезиясига қараб ҳам танланади.
Пигментлар. Пигментлар майин туйилган сувда, органик эритувчиларда ва боғловчи моддаларда эримайдиган, лекин улар билан яхши аралашиб бўёвчи таркиб ҳосил қиладиган рангли кукундир.
Бўёқларнинг фақатгина ранги эмас, балки улардан ҳосил қилинган қопламаларнинг узоқ муддатга чидамлиги ҳам пигментларга боғлиқ. Таркибига кўра пигментлар минерал ва органик гуруҳларга бўлинади, минерал пигментлар эса ўз навбатида табиий ва сунъий бўлади.
Органик пигментларга пардозчилик қуруми, графит ва юқори бўяш хусусиятига эга бўлган органик бўёвчи моддалар- ёруғчидамли сариқ ва тўқсариқ, қизил ва кўк пигментлар киради.
Табиий пигментларга бўр, оҳак, мўмиё, темир сурик, киноварь, сунъий пигментларга эса хом ашёга кимёвий йўл билан қайта ишлов бериб олинадиган оқ бўёқ, крона, ультрамарин, пардозчилик лазури ва бошқалар киради.
Оқ пигментлар. Оқ пигментларга белила, бўр, оҳак, алюминий упаси киради.
Титанли белила - икки оксидли титан (ТiО2) кукуни. Унинг қопловчанлик қобилияти юқори, ёруғликка ва атмосфера таъсирига чидамли, ишлаш учун қулай ва киши организмига зарарли таъсир қилмайди. Титанли белила металл, ёғоч, сувоқларни бўяшда ишлатиладиган мойли, эмалли ва бошқа ташқи ва ички бўёқлар тайёрлашда ишлатилади.
Рух белиласи асосан ZnO дан иборат бўлиб ёруғчидамли ва зарарсиздир. Лекин, қўрғошинли оқ бўёқдай ишқорлар таъсирига етарли чидамликка эга эмас.Литопонли белила чўктирилган ZnO ва SО4 лардан иборат бўлиб, ёруғлик таъсирида сарғаяди. Шу сабабли уни ички пардозлашда ишлатилади.
Қўрғошин белиласи - оқ рангли талқон бўлиб, қўрғошин карбонатидир-2РbСО3Рb(ОН)2. Бу пигмент заҳарли бўлганлиги учун қурилишда кам ишлатилади. Олтингугурт бирикмалари ва газлар таъсирида қораяди. Шунинг учун ультрамин билан аралаштириш мумкин эмас. Қўрғошинли оқ бўёқ асосидаги бўёқлар металл қурилмаларни занглашдан сақлашда, ҳамда бино ва иншоатларни ташқи қисмидаги буюмларни ранглашда ишлатилади.
Алюминий пигментининг зарралари япалоқ бўлиб, унинг мойли бўёғи металл конструкцияларни коррозиядан ҳимоялаш мақсадида ишлатилади, ҳосил бўлган юпқа қатлам сувга чидамли, ультрабинафша нурларини ўтказмайди ва узоққа чидамлидир.
Бўр оқ пигмент ва рангли пигментларни оқартиришда тўлдирувчи сифатида ишлатилади.
Ҳавойи оҳак, асосан, биноларнинг фасадини оқлашда ишлатилади.
Сариқ пигментларга охра ва кроналар киради. Рух кронаси (рух хромати) асосан, металл қопламаларни антикоррозион бўяшда ишлатилади, қўрғошин кроналар хромат ва сульфат қўрғошиндан иборат бўлиб, инсон саломатлигига зарарли. Шу сабабли, бу пигмент билан ишлаётганда техника хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиш керак.
Охралар темир гидроксиди ва тупроқ қўшимчасидан иборат. Унинг ранги оч сариқдан то олтинранггача бўлиши мумкин. Жигарранг пигментлар гуруҳига умбра ва бошқа темир суриги ва мумиёдан олинадиган аралашма пигментлар киради. Умбра майин туйилган тупроқ бўлиб, Fe2O3, MnO2 ва бошқа қўшимчалар билан бўялган ҳисобланади.
Яшил пигментларга хром оксиди, яшил цинк ва бошқа аралаш пингментлар киради. Хром оксиди ишқорлар, кислоталар ва юқори ҳароратларга чидамлидир, яшил-кўк рангни олиш учун хром оксиди таркибига ультрамарин солинади. Яшил цинк кроналар, пардозлаш лазури ва тўдирувчи (барий сульфати) аралаштириб олинади. Бу пигмент ишқорлар таъсирига чидалидир.
Кўк пигментларга ультрамарин ва пардозлаш лазури киради.
Ультрамарин-ниҳоятда майин майда қилиб туйилган кўк рангли талқон бўлиб, каолин билан сода ва олтингугурт (ёки кўмир ва трепелдан) пишириб олинади.
Ультрамарин кислоталар таъсирига чидамсиз, аммо ёруғлик ва ишқор таъсирида айнимайди ва бузилмайди. Буёқчилик саноатида ультрамариннинг ранги аста ўзгариб борадиган беш турда ишлаб чиқарилади: УХК, УС, УМ-1, УМ-2, УМ-3.
Лазур-ранглаш кучи жуда юқори бўлган ёруғлик таъсирига чидамли, кўк рангли сунъий пигмент, у алоҳида ёки талқонсимон тўлдиргичлар билан аралаштиририб чиқарилади. Соф лазур ёруғликка жуда чидамли, кўк рангли пигмент, у алоҳида ёки талқонсимон тўлдиргичлар билан аралаштириб чиқарилади. Соф лазур ёруғликка жуда чидамли, аммо уни рух ва титан белиласи билан аралаштирилса, ранги сезиларли равишда айнийди. Лазур жуда татимли бўлгани учун, унинг бир чимдими ҳам оқ пигментларни бўяй олади. Лазурнинг кимёвий таркиби Fe4[Fe(CH)6]3.
Энг арзон ва қурилишда кўп тарқалган қизил пигментларга табиий ва сунъий мўмиё, темир ва қўрғошин суриги, редоксайд киради. Темир суриги оч қизил рангли темир оксиди кукунидан иборат.
Мўмиё - темир оксиди сарғишдан қизил ранггача бўлган гил тупроқли пигментлардир. (Fe2O3,FeO). Гил тупроқ қиздирилиб сунъий мўмиё олинади. Мўмиё юқори беркитувчанлик қобилиятига эга, шу билан бирга, у ёруғлик ва атмосфера таъсирларига чидамли.
Қора ва кул ранг пигментларга марганец пероксиди майин туйилган, графит, қурум ишлатилади.
Пигментларнинг асосий хоссаларига майинлик даражаси, қоплаш ва бўяш қобилияти, ёғталабчанлиги, ёруғ чидамлиги, атмосфера таъсирига чидамлилиги ва бошқалар киради.
Do'stlaringiz bilan baham: |