2-мавзу: Асалари захари, унинг олиниши, кимёвий ва физикавий хосалари. Дарснинг мақсади



Download 42,74 Kb.
Sana26.03.2022
Hajmi42,74 Kb.
#511041
Bog'liq
1.Ma’ruza


2-МАВЗУ:Асалари захари, унинг олиниши, кимёвий ва физикавий хосалари.
Дарснинг мақсади: Асалари захари, унинг олиниши, кимёвий ва физикавий хосаларини ўрганиш.
Арилар захари ишчи ариларнинг захар безлари ёрдамида ишлаб чиқилиб, заҳар халтачасида сақланади ва арилар чаққан вақтида уша танага ўтади. Заҳар таркибида 60% гача сув бўлиб, у сарғимтир кўринишдаги суюқлик, таъми аччиқ ва куйдирадиган мазага эга бўлган ҳолда, хавода тез қотади. қуруқ заҳар таркибида кўп оқсил моддалари, аминокислоталар, шакар, ёғ, чумоли ва бошка кислоталар ҳамда ноорганик бирикмалардан магний кўпроқ учрайди. Катта ёшдаги арилар0,4-0,8 мг заҳар ажратадилар, заҳар безлари арилар ҳаётини 12-14-кунлари энг кўп зағар суюқлиги ишлаб чиқади. Саноат асосида арилар зағарларини тўплаш учун махсус электр қуввати ёрдамида ишлайдиган мослама мавжуд бўлиб, у ари оиласи ичидаги мумкатак рамкалар орасига ёки мумкатак рамкалари устки елка қисмига қўйиладиган ўурилма (кассета)лар билан таъминланган. Арилар заҳари асосий шарбат тўплаш давридан олдинрок олинади, чунки бу даврда катта ёшда- ги ари уяларида кўп бўлади. Қурилма (кассета)лар қуртчали рамкалардан узоқрокка, асалли рамкалардан эса 2 см нарига қўйилади. Битта асаларидан 0,1 мг га яқин қуруқ заҳар олиш мумкин. 10,000 дона аридан 1 г заҳар олинса бўлади.
Асалари заҳари оладиган мослама. Заҳар оладиган кассетада ойна устига сим ўралган бўлиб, симнинг учи ток етказиб бериш мосламаси ва аккумуляторга уланади. Ойна кирадиган ўртаси ўйилган бўлади. Ёғочнинг узунлиги 470 мм, пастки рейка узунлиги 435 мм, 14 мм ли дуб тахтадан тайёрланади. Рейкалар ички тарафидан 8 мм ўйилган чизиғи бор. Уйилган чизик эни 8 мм чукурлиги 5 мм дан иборат, рейканинг усти тарафида хар 5 мм да сим тортишга мўлжалланган 1мм чўнқирли чизиги бор. Юқори тарафдан симдан 50 мм дан жой қолдирилади. Рейкага сим тортиш учун асаларичилар ишлатадиган симдан ишлатилади.
Б

Асалариларнинг захарини оладиган мослама:
1 - электр ток берувчи курилмаси; 2 - захар тупланадиган ойнали кассета.


итта заҳар оладиган мослама 0,2 мм ли симдан 59-60 та қатор айлана айлантириб тортилади. Бунинг учун 40 метрча сим керак бўлади. Мосламага тортилган сим ойнага 2 мм тегмай туриши керак. Электр куввати 12 вольтли бўлиб, унинг кучи 9 вольтдан ошмаслиги керак. Ундан чиқадиган ток импульси кетма-кетлиги 0,5—0,5 ±0,1 Гц ни таъминлаши керак. 1 та 12 вольт аккумулятор 6-8 соатга етиши мумкин. Заҳар олиш мосламасини уя ичига қўйилганда, унга тортилган сим мумкатак рамкадан 20 мм узоқроқ
туриши керак. Бу захар олиш мосламалари уяга куннинг ўртасида қўйилиб, ток 3 соатга уланади. Энг кўпи билан ток 4 соатдан кўпроқ уланса, ариларнинг ўлиши кузатилади. Кун совуқ пайтида заҳар олиш тавсия этилмайди, чунки ток улангандан кейин арилар кучага тез-тез учиб чиқади ва совуқда халок бўлади. Электр куввати учирилгач, орадан 10, 15 дакика ўтгач, захар қота бошлайди. Шундан кейин мосламани олиш мумкин. Ари оилаларидан бу йўл оркали 12-15 кунда заҳар олинса, оиланинг махсулдорлигига кам таъсир қилади. Эрта баҳорда кучсиз оиладан асал олингандан кейин улар қуртчани тарбиялаётганда ва қишга кетишдан олдин заҳар олиш ман этилади. Мана шу заҳар олиш мосламасида бир ёз мавсумида хар бит­та ари оиласидан 2 граммгача захар олиниб, оиланинг бошқа маҳсулдорлигига таъсир қилмаслиги тасдиқланган.
Назорат саволлар:
1.топшириқ .Асалари захари пайдо бўлишини ёзинг
2.топшириқ ..Асалари захари таркибини ёзинг
3.топшириқ .Қурук захар олиш техникасини ёзинг.

Адабиётлар рўйхати:


1..А.И.Исамуҳаммедов., Ҳ.К.Никадамбаев. «Асаларичиликни ривожлантириш асослари» Тошкент. Шарқ нашриёти, 2013 йил.
2..Б.А.Қаҳрамонов., А.И.Исамуҳаммедов., У.Ш.Балласов., С.Ш.Исамуҳаммедов., О.С.Тўраев. «Асаларичилик» Тошкент - 2012

Download 42,74 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish