Ўзбекистон республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Мирзо Улуғбек номидаги Самарқанд Давлат архитектура-қурилиш институти «Қурилиш материаллари, буюмлари ва конструкцияларини ишлаб чиқариш»


Органик иссиқ изоляция ашёлари ва буюмлари



Download 7,83 Mb.
bet168/265
Sana12.07.2022
Hajmi7,83 Mb.
#781494
1   ...   164   165   166   167   168   169   170   171   ...   265
Bog'liq
Мажмуа курилиш материаллари Юсупов

Органик иссиқ изоляция ашёлари ва буюмлари
Органик иссиқизоляция ашё ва буюмлари учун хом ашё бўлиб, ёғоч қипиқлари, қириндилари, қамиш, канап, гўзапоя ва бошқа ўсимликларни поялари, ҳайвон жунлари ҳамда полимерлар ҳисобланади.
Ёғоч толалари, қириндилар ва қипиқларидан ёғоч толали ва ёғоч қириндили плиталар тайёрланади. Ёғоч толалари, қипиқларини соф ўзини иссиқ изоляция ашёлари сифатида ишлатиб булмайди, чунки улар намлик таъсирида чирийди, чўкади ва ҳашаротларга осонгина ем бўлади. Шунинг учун ёғоч толалари ва қириндиларига минерал ёки органик боғловчилар ва қўшимчалар қўшилади.
Қамиш плиталар - қамиш ўсимлиги пояларини пресслаш ва уларни пўлат симлар билан бириктириб тайёрланади. Қамиш плита иссиқ изоляцион буюмлар синчли ва тўсиқ деворларни қоплашда ишлатилади. Қамиш плиталарининг ўртача зичлиги пресслаш даражасига кўра 150÷300 кг/м3 гача булади. Иссиқлик ўтказиш коэффициенти 0,05 дан 0,09 Вт/м.0К. Қамиш плиталар бошқа иссиқ изоляцион материалларга қараганда анча арзон, аммо ўтга чидамсиз, осонгина ёнади, ҳашаротларга ем булади, намлик таъсирида чирийди ва михлар билан беркитилиши ёмон, чунки михда яхши ушланмайди. Қамишли плита билан қопланган биноларни ёнғиндан сақлаш учун улар юзасини қоришмалар билан сувалади ёки қамиш плиталари антипиренларга шимдирилади. Антипиренлар сифатида натрий фтор, бура, аммоний хлорид кабилар қўлланилади.
Ёғоч қириндили плиталар- ёғоч қиириндиларини полимерли боғловчилар, термореактив смолалар ва антисептик моддаларни кўшиб аралаштириш ва иссиқ ҳолатда пресслаш йўли билан олинади. Сувдан ва чиришдан сақлаш учун парафин эмульсиялари қўшилади. Ёғоч қириндили иссиқ изоляция буюмларни иссиқлик ўтказувчанлик коэффициенти 0,04 дан 0,09 Вт/м 0К гача бўлади, ўртача зичлиги эса 200÷400 кг/м3.
Ёғоч толалари плиталар – ёғоч қириндиларини майдалаш, титиш ва уларни полимер боғловчилар, гидрофоб қўшимчалар ёки антисептик моддала билан араштириб масса тайёрлаш ва бу массалардан пресслаш ва қуритиш натижасида олинади. Иссиқ изоляцион ёғоч-толали плиталарнинг ўртача зичлиги 150÷300 кг/м3, иссиқлик ўтказувчанлик коэффициенти эса 0,06÷0,1 Вт/м.К. Ёғоч-толали ва ёғоч-қириндили плиталар бино деворлари ва шиферларини қоплашда ишлатилади. Улар мих, шурут ва мастикалар ёрдамида бириктирилади.
Фибролит – минерал боғловчилар (портландцемент, магнезиал боғловчи), химиявий моддалар (кальций хлор, суюқ шиша ва бошқалар) билан ишланган тасмасимон ёғоч қириндиларини сув билан аралаштириб, босим остида пресслаш ва буғлаш камераларида термик ишлов бериш йўли билан тайёрланади.
Одатда фибролит плиталарнинг узунлиги 2400 ва 3000 мм, эни 600 ва 1200 мм ҳамда қалинлиги 30 дан 150 мм гача қилиб тайёрланади. Иссиқ изоляцион фибролитнинг иссиқ ўтказувчанлиги 0,07 дан 0,12 Вт/м.К, ўртача зичлиги 300÷500 кг/м3.
Фибролит плиталар конструктив -изоляцион деворлар, тўсиқ деворлар ва қоплама буюмлар сифатида ишлатилади.
Арболит - портландцемент, ёғоч чиқиндили тўлдриувчи, химиявий қўшимчалар ва сув аралашмасидан иборат бўлиб, структурал тузилиши бўйича енгил бетоннинг бир тури бўлиб ҳисобланади. Бунда боғловчи модда сифатида портландцемент, майда ва йирик тўлдирувчилар сифатида эса ёғоч чиқиндилари ҳисобланади. Ёғоч чиқиндиларни чиришдан сақлаш мақсадида улар кальций хлорид эритмаларига ёки эрувчан силикат шишаларга шимдирилади. Арболит теплоизоляион буюмларни сиқилишдаги мустаҳкамлик чегараси 5 дан 15 МПа, эгилишдаги мустаҳкамлик чегараси эса 0,3 дан 1,5 МПа, иссиқлик утказувчанлиги 0,06 дан 0,18 Вт/м·К гача бўлади.
Арболит биноларни девор, тўсиқ девор ва қопламаларида иссиқ изоляцион материал сифатида ишлатилади.
Полиимерлар асосидаги органик иссиқ изоляцион материалларга кўпик полистирол, мипора сотопластлар киради.
Физикавий тузилишлари бўйича полимер иссиқ изоляция материаллар уч гуруҳга бўлиндаи: кўпикли, ғовакли ва ковакли (сото).

Download 7,83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   164   165   166   167   168   169   170   171   ...   265




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish