Ўзбекистон республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Мирзо Улуғбек номидаги Самарқанд Давлат архитектура-қурилиш институти «Қурилиш материаллари, буюмлари ва конструкцияларини ишлаб чиқариш»



Download 7,83 Mb.
bet118/265
Sana12.07.2022
Hajmi7,83 Mb.
#781494
1   ...   114   115   116   117   118   119   120   121   ...   265
Bog'liq
Мажмуа курилиш материаллари Юсупов

Қурилиш қоришмалари учун боғловчи моддалар сифатида портландцемент, тошқол-портландцемент, пуццолан-портландцементлар ишлатилади. Бундай боғловчилар билан тайёрланган қоришмалар сув, нам ёки бошқа зарарли муҳитда иншоотлар қуришда ишлатилади. Одатда, ишлатиладиган гидравлик боғловчиларнинг маркаси қоришма маркасидан 3—4 марта катта бўлиши керак. Нам ва сув таъсиридан узоқ, қуруқ шароитдаги қурилиш .қисмлари учун ҳавойи оҳак, тупроқ ва гипсли боғловчи моддалар ишлатилади.
Йириклиги 5 мм. дан кичик табиий (кварцли, дала шпати ҳамда майдаланган зич ва ғовакли тоғ жинслари) ва сунъий (пемзали, керамзитли, перлитли) қумлар қоришмалар учун самарали тўлдиргичдир. Агар қоришмалар сув, нам ва зарарли муҳит таъсирида бўладиган қурилиш объектлари учун ишлатилса, асосан, гидравлик боғловчи, майда тўлдиргич ва тегишли қўшилмалар, қолган жойларида эса ҳавойи боғловчилар ёки цементлар билан аралашган таркибда ишлатилади. Қум таркибида тупроқ бўлаклари ёки зарарли аралашмалар бўлса, элакдан ўтказиб тозаланади. Ғишт теришда йириклиги 2 мм. дан катта бўлмаган қумлар ишлатилади. Маркаси М 50 бўлган қурилиш қоришмаларида соз тупроқчанглари 20 %гача бўлиши мумкин.
Қоришмаларнинг пластиклигини оширишда пластификатор-қўшилмаларнинг аҳамияти катта. Чунки, ғовак асосга (ғишт, енгил бетон, серғовак тошлар) юпқа қоришма билан ғишт терганда ёки сувоқ қилганда, у ўзидаги сувни саклаган ҳолда қотишини таъминланмаса асос сувни тезда ўзига сингдиради ва қоришманинг мустаҳкамлиги кескин камаяди. Қоришманинг сув ушлашлигини ва пластиклигини таъминлашда анорганик ва органик қўшилмалар ишлатилади. Сув ва намни ўзида саклаб турадиган қўшилмалар (оҳак, кул, тупроқ, диатомит, туйилган тошқол ва ҳ.к.) қоришманинг пластиклигини оширади. Бундай қўшилмаларда органик аралашмалар, сувоқ юзасида оқ доғлар ҳосил қилувчи тез эрувчан тузлар бўлмаслиги керак. Тупроқни қоришмага сувли қуйқа ҳолатда қўшилади. Қурилиш қоришмапарига сирти фаол пластикловчи ва хаво пуфакчаларини ўзига сингдирувчи органик қўшилмалардан совунсимон ёғоч пеки, канифол совуни, милонафт, ЛСТ лар қўшилади. Бундай қўшилмаларнинг афзаллиги шундаки, улар қоришманинг совуққа чидамлилигини оширади, сув шимувчанлиги ва киришишини камайтиради. Қишда қоришмаларнинг тез қотиши учун уларга музлашнинг олдини олувчи қўшилмалар — хлорли кальций, поташ, хлорли натрий, хлорли оҳак ишлатилади.

Download 7,83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   114   115   116   117   118   119   120   121   ...   265




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish