Йирик деворбоп бетон буюмлар. Улар уй-жой ва саноат биноларининг цокол қисмини қуришда кенг ишлатилади. Деворбоп бетон блоклар маркаси 75 дан кам бўлмаган бетон қоришмасидан тайёрланади. Блокларнинг оғирлиги 1,5—4,5 т. Хонанинг баландлигига мосланган бетон блоклар эллипс ёки доира шаклдаги бўлаклардан иборат, қалинлиги эса 200—500 мм. га тенг. Блокнинг ташқи сирти рангли бетон қоришмаси ёки плиталар билан безатилади, ички сирти эса бўёқ ишларига мослаб ишланади. Иирик бетон блокларни ўзаро бириктиришда махсус қолдирилган арматуралар пайвандланади ва икки блок орасидаги бўшлиқ бетон қоришмаси билан тўлғизилади. Блоклар ўзаро пишиқ қилиб бириктирилгандан кейингина ишнинг қолган қисмини давом эттириш тавсия қилинади.
1-расм. Турар жой биноларида ишлатиладиган йиғма темир-бетон буюмлар:
а—ташқи деворбоп панеллар; 6— ички деворбрп панеллар; в—қаватлараро ёпма панеллар; г—балконбоп плита; д—томбоп плита; е— зинапоя; ё— зинапоя супачаси; ж—арақи; з—таянч устуни; и—устун; й—пойдевор блок; к—ертўла деворибоп блок; л—цокол блок.
Бинонинг ички деворларини қуришда ишлатиладиган бетон блокларнинг қалинлиги 400—500 мм бўлади. Баъзан бинонинг ички деворларида конструкция оғирлигини камайтириш имконини берадиган ёки вентиляция каналлари сифатида фойдаланиладиган доирасимон ёки тўрт бурчак тешиклар қолдирилади
Деворбоп панеллар бир неча конструктив ўлчамларда ишлаб чиқарилади. Ишлатилишига кўра панеллар хона энига мос бўлган яланг девор, дераза ўрни қолдирилган девор, бинонинг бурчак қисмига мосланган шамоллатиш тешиклари қолдирилиб ишланган турларга бўлинади. Деворбоп панелларнинг баландлиги 1 ёки 2 қаватли, эни 4—5 м. га, қалинлиги эса 250—400 мм. га тенг бўлиши мумкин.
Кўп қаватли биноларда қаватлар орасига одатда.зиналар ўрнатилади. Зина маршлари, супачалар ва зинапоялар одатда, маркаси 200 бўлган бетондан тайёрланади. Саноат иншоотлари ва бино пойдеворлари конструкцияларига кўра: тасмасимон, туташ, бўлак, алоҳида устун ёки девор учун мосланган, устунлар учун стакан шаклидаги, бутун бино тагига қўйиладиган яхлит темир-бетон плита тарзидаги пойдеворларга бўлинади (2-расм).
Саноат корхоналари конструкция жиҳатидан турар жой ҳамда жамоат биноларидан тубдан фарқ қилади.
Саноат бинолари кўпинча темир-бетон устунлар, ригел ва кран ости тўсинларини бириктириб пишиқ бетон синчли қилиб қурилади. Асосан эгилишга ишлайдиган темир-бетон конструкциялар олдин тарангланган пўлат стерженлар билан арматураланади. Сиқилишга ишлайдиган конструкциялар учун (устунлар) бетон маркаси 200, 300, 400, эгилишга ишлайдиганлари учун 400, 500 ва 600 бўлиши керак. Узунлиги 2 метр бўлган бир ёки икки бўшлиқли бетон қувурлар кучли электр токли кабелларни узатишда ишлатилади. Босимсиз ишлайдиган темир-бетон ва бетон қувурлар зовурларга ётқизилган ҳолда сувни, бетон учун зарарли бўлмаган суюқликларни узатишда кенг қўлланилади.
2-расм. Саноат биноларибоп йиғма темир-бетон конструкциялар турлари:
а—томбоп плиталар; 6— қаватлараро ёпма плиталар; в—леворбоп панеллар; г—ригел; д—арақи панел; е—устунлар; ё—ферма, ж—тўсин; з—электр узаткичбоп пойдевор; и—шпал; й—тўсиқ; к— пойдеворбоп тўсин; л—устун пойдевори; м—иситкич буғ қувури учун ариқча.
Do'stlaringiz bilan baham: |