Ўзбекистон республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Мирзо Улуғбек номидаги Самарқанд Давлат архитектура-қурилиш институти «Қурилиш материаллари, буюмлари ва конструкцияларини ишлаб чиқариш»



Download 7,83 Mb.
bet112/265
Sana12.07.2022
Hajmi7,83 Mb.
#781494
1   ...   108   109   110   111   112   113   114   115   ...   265
Bog'liq
Мажмуа курилиш материаллари Юсупов

Ўта енгил бетон учун ашёлар
Енгил тўлдирувчи асосида серғовак ўта енгил бетон тайёрлашда 300-400 маркали портландцемент, пуццоланли ёки шлакли портландцемент, сув ва ўлчамлари 5-20 мм бўлган енгил йирик тўлдирувчи ишлатилади.
Боғловчи модданинг турига кўра ячейкали бетонлар цементли ва силикатли турларга бўлинади. Цементли ячейкали бетонларда боғловчи модда сифатида портландцемент ва тез қотувчи портландцемент ишлатилади. Шу билан бирга ячейкали бетоннинг баъзи-бир хусусиятларини яхшилаш мақсадида қоришмага майин туйилган қумтупроқли ташкил қилувчи солинади. Силикат бетонларнинг асосини оҳак-қумтупрокли боғловчи ташкил этиб бундай бетонлар фақат автоклавда ҳосил қилинувчи юқори босимли буғ таъсирида қотади.
Ячейкали бетонлар учун қумтупроқли ташкил қилувчи сифатида таркибида SiO2 бўлган туйилган қум, кул ёки домна шлаки ишлатилади. Бу қўшимчалар бетоннинг чўкиш деформациясини камайтиради ва шу билан бирга ячейкали бетоннинг сифатини оширади. Бундан ташқари, қумтупроқли ташкил қилувчи ячейкали бетонда ишлатилганда боғловчи модданинг миқдорига бирмунча тежалади. Кварц қуми одатда ҳўл усул билан туйилади ва қумли бўтқа кўринишида ишлатилади. Қумтупроқли ташкил қилувчини майдалаш натижасида унинг солиштирма сирти ошиб, кимёвий активлашади.
Боғловчи модда билан қумтупроқли ташкил қилувчи орасидаги нисбат тажрибалар асосида белгиланади. Қориштиргичда ашёларни аралаштиришда боғловчи модда, қумтупроқли ташкил қилувчи ва сувдан ташкил топган хамирсимон қоришма ҳосил бўлади. Бу қоришмани икки хил усул билан кўпчитиш мумкин: биринчиси кимёвий усул бўлиб, бунда қоришмага газ ҳосил қилувчи қўшимча киритилади ва кимёвий реакция натижасида газ ажралиб чиқади; иккинчиси механик усул, бунда қоришма олдиндан тайёрланган кўпик билан аралаштирилади. Шунинг учун тайёрланиш усулига қараб ячейкали бетонлар газбетон ва кўпик бетонларга ажратилган. Кейинги пайтларда газ бетон ишлаб чиқариш кенгаймокда. Унинг технологияси жуда содда ва олинган ашё биржинсли, мужассам, кичик тенг тарқалган ғовакларга эга. Кўпик бетон ғоваклари турли ўлчамларда бўлиб, зичлиги ва мустаҳкамлиги ўзгарувчан бўлади.
Газбетон портландцемент, қумтупроқли ташкил қилувчи, газ ҳосил қилувчи модда ва қўшимча сифатида ҳавойи оҳак қўшиб тайёрланади. Газ ҳосил қилувчи модда сифатида кўпинча алюминий кукуни ишлатилади. Бунда алюминий кукунининг портландцементнинг гидратланишидан ажралиб чиққан кальций гидроксиди билан ўзаро реакцияси натижасида водород гази ажралиб чиқади:
3Сa(OH)+2Al+6H2O=3CaO·Al2O3·6H2O+3H2
Маълум қуюқликдаги хамирда водород гази учиб чиқолмасдан ғовакларни ҳосил қилади.
Ўртача зичлиги 600 кг/м3 га тенг бўлган 1м3 ячейкали бетон тайёрлаш учун тахминан 0,4-0,5кг алюминий кукуни ишлатилади.
Автоклавда қотувчи газсиликат, газ бетондан фарқли ўлароқ, оҳак-қумтупрокли боғловчи модда асосида тайёраланади. Бу ашёда ҳам оҳакдаги кальций гидроксиди алюминий доналари билан реакцияга киришиб водород газини ҳосил қилади ва натижада хамирда ғоваклик ҳосил бўлади.
Кўпик бетон алоҳида-алоҳида тайёрланган қоришма ва ҳаво ячейкаларини ҳосил қилувчи кўпикли аралаштириш натижасида ҳосил қилинади. Қоришма худди газбетон технологиясидек, цемент ёки ҳавойи оҳак, қумтупрокли ташкил қилувчи ва сув аралашмасидан тайёрланади. Кўпик куракли кўпирувчилар ёки марказдан қочма насосларда сирт актив моддаси бўлган кўпик ҳосил қилувчиларнинг сувли эритмасидан тайёрланади. Сувли эритма тайёрлашда канифоли, смоласапоникли ва синтетик кўпик ҳосилқилувчилар ишлатилади. Ҳосил бўлган бирламчи кўпикнинг ҳажми, кўпик ҳосилқилувчининг сувли эритмаси ҳажмидан қанча катта бўлса, кўпикнинг сифати шунча юқори бўлади. Кўпик турғун ва мустаҳкам, яъни ячеёкали бетон шакллангунча чўкмасдан, қатламланмасдан ўзини сақлаб туриши лозим. Кўпик турғунлигини оширувчи қўшимчалар сифатида ҳайвон (мол) елими, суюқ шиша ва шунга ўхшашлар ишлатилади. Ячейкали бетон шаклланишини тезлаштирувчи қўшимча сифатида кальций хлор, қотиш ва бошқа моддалар ишлатилади.

Download 7,83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   108   109   110   111   112   113   114   115   ...   265




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish