Ўзбекистон республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Мирзо Улуғбек номидаги Самарқанд Давлат архитектура-қурилиш институти «Қурилиш материаллари, буюмлари ва конструкцияларини ишлаб чиқариш»



Download 7,83 Mb.
bet126/265
Sana12.07.2022
Hajmi7,83 Mb.
#781494
1   ...   122   123   124   125   126   127   128   129   ...   265
Bog'liq
Мажмуа курилиш материаллари Юсупов

Назорат саволлари
1. Қурилиш қоришмаларининг хоссаларини баён қилинг.
2. Қурилиш қоришмаларининг таркибини аниқлашнинг қандай усулларини биласиз?
3. Қоришманинг ёйилувчанлиги қандай аниқланади
4. Махсус қурилиш қоришмалари ҳақида нималарни биласиз?
5. Қўшилмалар ва уларнинг қурилиш қоришмалари хоссаларига таъсири қандай?
6. Қуруқ аралашмалар нима?

24-маъруза. Автоклав материаллари ва буюмлари


(Силикат) буюмлар. Автоклавда қотиш жараёни.
Силикат бетонлар турлари.

Режа:
1. Силикат ғишт тайёрлаш, хоссалари.
2. Силикат бетонлар.
3. Автоклавда қотиш жараёнини
4. Зич силикат бетонлар
5. Пардозбоп силикат бетон плиталар.
6. Кўп ғовакли силикат буюмлар. Газлисиликат бетонлар


Силикат ғишт

Силикат ғишт тайёрлаш учун энг асосий хом ашёлар бўлиб ҳавойи оҳак ва кварц қуми ҳисобланади. Силикат ғиштининг шакли, ўлчамлари ва ишлатилиши сопол ғиштидан фарқ қилмайди.


Силкат ғишти ишлаб чиқариш учун тез сўнувчан оҳак кукуни, қисман сўнгани ёки тўла сўнган оғак ишлатилади. Оҳак таркибидаги ўта пишган зарралар оҳакни сўниш тезлигини секинлаштиради ва силикат ғиштида турли хил ёриқлар ҳосил бўлишига олиб келади, шунингдек оҳак таркибида магний оксидининг миқдори 5% дан ошмаслиги керак. Силикат ғишт ишлаб чиқариш учун зарур бўлган қум таркибида кварц SiO2 минералининг миқдори 70% дан кам бўлмаслиги, олтингугурт VI-оксиди-SO3 нинг миқдори 1% дан ошмаслиги, слюда миқдори эса 0,5% дан кўп бўлмаслиги керак. Бу қўшимчалар силикат ғишти сифатини пасайтиради, ғиштни мустаҳкамлиги камайтирилади. Қум таркибида текис тарқалган лойли қўшимчалар миқдори 0-15% дан ошмаслиги керак.
Силикат ғишти таркиби 92-95% қумдан ва 5-8% хавойи оҳакдан ва 7-10% сувдан иборат бўлади. Силикат ғишти ишлаб чиқаришнинг икки хил усули бор: барабанли ва силосли. Бу усуллар оҳак-қумли аралашмани тайёрлаш билан фарқ қилади.
Силикат ғишт қайси усулда ишлаб чиқаришдан қатъий назар қуйидаги олтита жараённи босиб ўтади: қум ва оҳактошни олиш; оҳактошни пишириш; кесак-оҳакни шарли тегирмонда майдалаб туйиш; оҳак-қумли аралашмани тайёрлаш; ғиштни қолиплаш; хом ғиштларни автоклавда буғлаб пишириш.
Силикат ғишт барабанли усулда ишлаб чиқилганда қум ва майин майдаланган сўнмаган оҳак сўндириш барабани тепасига ўрнатилган бункерларга келиб тушади ва бу бункерлардан ҳажми бўйича ўлчанган қум ва массаси бўйича ўлчанган оҳак даврий равишда сўндириш барабанига солинади, зич беркитилади ва 5-10 дақиқа давомида қуруқ ҳолатда аралаштирилади, сўнгра сўндириш барабанига 0,15-0,2 МПа босим остида сув буғи юборилади. Сув буғининг оҳак-қумли аралашмага берилиши ва барабаннинг айланиб туриши натижасида оҳак-қумли аралашма таркибидаги сўнмаган оҳак 30-40 дақиқа давомида тўлиқ сўнади.
Силикат ғишт силосли усулда ишлаб чиқилганда маълум миқдордаги қум ва сўнмаган оҳак ва сув билан аралаштириб, силосларга солинади, 5-10 соат давомида тўла сўндирилади. Силосли усулда оҳак-қумли аралашмани тўла сўндириш учун сув буғи сарфланмайди, аммо аралашмани тўла сўндириш учун кўп вақт талаб этилади.
Яхшилаб аралаштирилган ва сўндирилган оҳак-қум-сувли масса пресслашга юборилади. Силикат массани пресслаш механик прессларда амалга оширалиди. Силикат ғиштларни пресслаш босими 15-20 МПа гача боради. Пресслаш натижасида зич ва етарли мустаҳкамликга эга бўлган хом силикат ғиштлари вагонеткаларга тахланади ва қотириш учун автоклавларга юборилади.
Автоклавларга вагонеткалар киритилиб, қопқоқлари герметик беркитигандан кейин буғ қувурлари орқали сув буғи юборилади ва сув буғи босимининг 0,8÷1,0 МПа ошиши ва автоклав ичида ҳароратнинг 175÷1850С кўтарилиши натижасида хом силикат ғиштлари таркибидаги оҳак ва қум химиявий бирикиб турли таркибли гидросиликатларни ҳосил қилади. Автоклавдаги босимни ва ҳароратни керакли даражагача ошириш ва атмосфера босимига тушириш 1,5÷2 соатни, изометрик ишлов бериш 8÷10 соатни ташкил этади.
Юқорида айтиб ўтилгандек сув буғининг босими ва ҳарорати таъсирида СаО ва SiO2 ўзаро химиявий реакцияга кириши натижасида юқори мустаҳкамликга эга бўлган силикат ғиштлар ҳосил бўлади.
Оддий силикат ғиштнинг ўлчамлари 250х120х65 мм, модулли силикат ғиштнинг ўлчамлари 250х120х88 мм. Силикат ғиштнинг маркалари 75, 100, 125, 150, 200, 250, 300 ўртача зичлиги 1800-1900 кг/м3, сув шимувчанлиги 8-18%. Ткплотехник хоссалари сопол ғиштники каби бўлади. Силикат ғиштнинг сифати ДАСТ 379-79 талабига жавоб бериши керак.
Силикат ғишти сопол ғишт каби бино ички ва ташқи деворларини тэришда, рангли силикат ғиштлар пардозбоп материаллар сифатида ва бошқа конструктив буюмлар тайёрлашда ишлатилади. Силикат ғиштини бино пойдеворлари ва цокол қисмини тэришда ишлатиш мақсадга мувофиқ эмас, чунки улар сопол ғиштга қараганда сув таъсирига нисбатан чидамсиз. Шунингдек силикат ғиштини хумдонларни ва хумдон мўриларини тэришда ишлатиш тавсия этилмайди, чунки узоқ муддатли иссиқ ҳарорат таъсирида силикат ғишт таркибидаги кальций гидросиликатлар дегидрацияланиши натижасида силикат ғиштлар ўз мустаҳкамлигини йўқотади, таркибидан сувни қумли боғловчи таркибидан сувни буғланиш ҳисобига
Силикат ғиштини ишлаб чиқаришга сарфланадиган ёқилғи, электр энергия ва меҳнат сарфи сопол ғиштни ишлаб чиқаришга қараганда 2-3 маротаба кам, шунинг учун силикат ғиштини таннархи сопол ғиштникига қараганда 25-30% га арзон.

Оддий шароитда оҳак ва қумни бирикиши, қотиши жуда хам секин боради, шунинг учун оҳак асосида сувга чидовчан, бқори мустаҳкамликка эга бўлган буюмларни олиб бўлмайди, чунки оҳакли боғловчи асосидаги буюмларни мустаҳкамлиги паст, сув таъсирида емирилади. Оҳакли боғловчини қотиши асосан Са(ОН)2 ни ҳаводаги СО2 ва сув билан бирикиб кальций карбонат ҳосил бўлишидан иборат, яъни


Са(ОН)2+СО2+nН2О=СаСО3+(n+1)H2O
Оддий шароитда оҳак-қумли боғловчилардаги қум инерт бўлиб, оҳак билан химиявий бирикмайди, аммо тўйинган сув буғининг ҳарорати 170-1800С га, босими эса 0,8-1 МПа га етганда қум таркибидаги кварц (SiO2) ни химиявий активлиги ошиб оҳак билан химиявий реакцияга киришиб юқори мустаҳкамликга ва сувга чидовчан материал ҳосил қилади, яъни
Са(ОН)2+SiO22О=СаОSiO2·Н2О
Бу жараёнларни амалга ошириш автоклавларда бажарилади. Оҳак-қумли боғловчилар асосида силикат ғиўтлар, силикат бетонлари тайёрланади.

Download 7,83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   122   123   124   125   126   127   128   129   ...   265




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish