Лаборатория ишини ўтказиш методикаси.
Ҳар бир бригада учун тўғри геометрик шаклга, нотўғри геометрик шаклга эга бўлган намуналар, уларни майдалангани (кукуни) намуналар берилади.
1. Ҳакиқий зичликни аниқлаш
Ҳақиқий зичлик материал массасини унинг абсолют зич ҳолатдаги ҳажмига нисбати бўлиб, қуйидаги формула билан ифодаланади:
; г/см3, (кг/м3),
бу ерда m – материалнинг қуруқ ҳолатдаги массаси, г (кг).
Va – материалнинг ғовакларсиз ҳажми, см3 (м3). Кўпчилик қурилиш материалларининг ҳақиқий зичлиги бирдан каттадир. Табиий тош материалларининг ҳақиқий зичлиги 2,2 дан 3,3 гача, органик материалники (ёғоч, битум, олиф, пластмассалар) 0,9 дан 1,6 гача ва металларники (пўлат, чўян) эса 7,25 дан 7,85 г/см3 гача бўлади. Температура ортганда жисмларнинг кенгайиш ҳисобига зичлик камаяди. Қаттиқ жисмларнинг ҳажми Ле-Шателье-Кандло прибори ёки пикнометр ёрдамида аниқланади. Ле-Шаталье-Кандло прибори бўйни узун найсимон қилиб ишланган ва ҳажми 120-150 см3 га тенг бўлган шиша колбадан иборат.
Шиша колбанинг узун найсимон қисми ўртасида шар шаклидаги кенглик бор. Шу кенгликнинг устки ва остки томонида 20 см3 ҳажмни билдирувчи чизиқлар бор. Бу чизиқчаларни оралиғи ҳар бири 0,1 см3 ҳажмга тенг бўлган майда чизиқчалардан иборат.
Текширилаётган материалдаги ғоваклик ва бўшлиқларни материал ҳажмидан чиқариш учун материал жуда майда қилиб туйилади. Материал қанчалик кўп майда туйилса, унинг ҳақиқий зичлиги ўшанча тўғри топилади.
Тажрибани ўтказиш учун Ле-Шателье-Кандло ҳажм ўлчагичининг пастки чизиғига текширилаётган материалга нисбатан инерт бўлган бирор суюқлик солинади. Ҳажм ўлчагичнинг суюқликдан юқориги қисми фильтрли қоғоз билан артилиб яхшилаб қуритилади.
Сўнгра ҳажмўлчагич сувининг температураси 202°С бўлган сувли идишга қўйилади ва штативга маҳкамланади (1-расм).
Текширилаётган материал кукуни № 02 -элакдан элаб ўтказилади ва қурилиш шкафларида 1105°С температурада доимий (ўзгармас) массагача қуритилади, кейин эксикаторда хона (лаборатория) температурасигача совутилади.Одатда бу тайёргарлик ишлари олдиндан лаборантлар томонидан амалга оширилган бўлади.
Тайёрланган намуна кукунидан чинни ёки шиша идишчаларга массаси 80-100 г қилиб олинади ва қошиқча билан воронка ёрдамида ҳажмўлчагичга оз-оздан солинади. Кукун солиш ҳажмўлчагичдаги суюқликни кўтарилиши юқориги белгига, яъни ҳажм 20 см3 га етгунча давом этади. Кукун ҳолатдаги материал заррачалари орасидаги ҳавони чиқариш учун ҳажмўлчагич тик ҳолатда 2-3 марта тез-тез айлантирилади. Ҳажм ўлчагичдаги материал массасини топиш учун дастлабки олингаи материал массасидан тажрибадан ортиб қолган материал массаси айрилади.
Ҳақиқий зичлик қуйидаги формула билан ҳисобланади:
; г/см3, (кг/м3),
бу ерда m1 – дастлабки олинган материал массаси, г
m2 – ортиб қолган материал массаси, г.
Va – ҳажмўлчагичдаги кукуннинг ҳажми (20 см3). Тажрибадан олинган натижалар 1-жадвалга ёзилади.
1-жадвал.
Материалнинг ҳақиқий зичлигини аниқлаш
тартиб №
|
Материалнинг номи
|
Материалнинг
массаси, г
|
ҳажмўлчагичдаги материал ҳажми, м3
|
Материалнинг ҳақиқий зичлиги
|
дастлабки
|
ортиб қолган
|
ҳажмўлчагичдаги
|
1
2
3
|
|
|
|
|
|
|
Do'stlaringiz bilan baham: |