Мастикалар
Нефтли битум ёки қатрон, минерал тўлдирувчилар ва антисептик қўшимчалар аралаштириб тайёрланган бўтқасимон ашёга мастика деб аталади. Бундай мастикани олиш учун майдаланган тальк, магнезит, оҳактош, доломит, бўр, цемент, қаттиқ турдаги ёқилғиларнинг кулидан ҳосил бўлган кукунсимон тўлдиргичлар, ҳамда асбест, минерал пахта ва бошқа турдаги толали тўлдиргичлар ишлатилиши мумкин.
Мастикалар боғловчининг турлари ва қўллаш усулларига кўра қуйидагиларга бўлинадилар:
А) боғловчининг тури бўйича-битумлилар, битум-резинали-лар, битум-полимерлилар;
Б) қўлланиш усуллари бўйича-иссиқ (160-1800С ҳароратгача олдиндан қиздирилган битумли мастикалар ва 1300С ҳароратгача олдиндан қиздирилган қатронли мастикалар) ва совуқ мастикалар (суюлтирилган битумни ҳосил қилиш учун махсус эритувчилар ёки механикавий усулда суюлтирилиб тўлдиргичлар билан аралаштирилиб тайёрланади). Бунда ҳавонинг ҳарорати 50С дан паст бўлмаслиги лозим. Агар ҳавонинг ҳарорати 50С дан паст бўлганда мастика 60-700С ҳароратгача иситиб тайёрланади.
В) ишлатилиши бўйича-ёпиштирилувчилар, томбоп изоляцион, асфальтли гидроизоляцион ва антикоррозион.
Шуни қайд қилиш керакки, мастикани суюлтириш учун суюқ органик моддалар бўлган бензин, керосин, уайт спирит, яшил мой ҳамда машина ва трансформатор мойлари, дизель ёқилғи мойи, мазут ва суюқ қора мойларни ишлатиш мумкин.
Ёпиштирувчи мастикаларни кўп қатламли том қопламаларининг ўрама гидроизоляцияловчи қатламларини ёпиштиришда ва умуман қурилиш ишларида ёпиштирувчи сифатида қўллайдилар. Рубероид, пергамин битум қоплама ашёлари битумли мастикалар билан, тол, тол-тери қатронли ўрама ашёлар эса қатронли мастикалар билан ёпиштирилади. Ёпиштирувчи мастикаларнинг маркаларини уларнинг иссиқга турғунлик хоссалари кўрсатгичларига қараб белгилайдилар (2 жадвалда кўрсатилган).
Жадвал 2.
Ёпиштирувчи мастикалар
Мас-тика-лар
|
Таркиби
|
Маркаси
|
Иссиқга
турғунлиги, 0С
|
Букилувчан-лик–диаметр, мм
|
Битумли
|
Нефтли битум, тўлдиргич, антисептик
|
ТБМ-И-55
ТБМ-И-65
ТБМ-И-75
ТБМ-И-85
ТБМ-И-100
|
55
65
75
85
100
|
15
15
20
30
35
|
Қатронли
|
Тошкўмирли қатрон, тўлдиргич
|
ТКМ-И-50
ТКМ-И-60
ТКМ-И-70
|
50
60
70
|
25
30
40
|
2 жадвалда келтирилган мастикалар маркасидаги ҳарф ва сонлар қуйидагиларни билдиради: «Т»-томбоп, «Б»-битумли, «М»-мастика, «Қ»-қатронли, «И»-иссиқ; сонлар мастиканинг иссиқга чидовчанлик ҳароратини билдиради.
Гидроизоляцияловчи асфальт мастикалари сувоқ ва қуйма гидроизоляцион қатламлар ҳосил қилишда, тахта ва бошқа донали буюмлар тайёрлашда боғловчи сифатида ишлатилади. Қўйилган талаблар ва ишлатилиш шароитларига қараб 30-64% минерал тўлдиргичли иссиқ битум-минерал мастикалар тайёрланади. Уларни гидротехник иншоотларнинг чокларини тўлдириб гидроизоляциялаш учун фойдаланилади.. Совуқ асфальтли мастика (хамаст) битум-оҳакли пастага минерал тўлдиргич (компонентлар иситилмайди) қориштириб олинади. Бундай мастикалар чокларни тўлдиришда ва гидроизоляцион сувоқ учун қўлланилади.
Битум-резинали мастикалар битум эритмаси, резина талқони ва айрим қўшимчалар аралашмаси бўлиб, ер остига кўмиладиган пўлат қувурларни изоляциялашда фойдаланилади. Улар иссиқ ва совуқ ҳолатда ишлатилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |