Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номли ўзбекистон



Download 1,05 Mb.
Pdf ko'rish
bet17/109
Sana09.07.2022
Hajmi1,05 Mb.
#760423
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   109
Bog'liq
huquq

Ҳуқуқий нормаларнинг турлари.
Ҳуқуқий нормаларни улар мазмунидаги қоидаларнинг 
характерига кўра қуйидаги турларга ажратиш мумкин: ваколат берувчи, мажбурият юкловчи, 
тақиқловчи, императив (буйруқ берувчи) ва диспозитив (тўлдирувчи). 
Ваколат берувчи нормалар — рухсат мазмунидаги нормалар бўлиб, нималарни қилиш 
мумкинлигини белгилайди. 
Мажбурият юкловчи нормалар — нималарни қилиш зарурлигини белгиловчи нормалар. 
Тақиқловчи нормалар — нима қилиш мумкин эмаслигини белгиловчи нормалар. 
Императив (буйруқ берувчи) нормаларда қоида қатъий талаб шаклида акс эттирилиб, ундан 
бирон-бир тарзда четга чиқиш мумкин эмас (масалан, солиқ қонунчилиги нормалари). 
Диспозитив (тўлдирувчи) нормалар муносабат қатнашчиларига масалани мустақил тарзда 
тартибга солиш ва тегишли хулқ-атвор вариантини танлаш имконини беради. Башарти, бундай 
имкониятдан фойдаланилмаса, норма муносабат иштирокчиларининг шартлашувини тўлдиради 
(масалан, иқтисодий фаолият иштирокчиларининг шартномавий алоқаларини тартибга солувчи 
нормалар). Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг қатор моддаларида диспозитив 


16 
нормалар бўлиб, уларда, одатда: «агар шартномада бошқача ҳолат назарда тутилмаган бўлса» 
деган изоҳ мавжуд. 
Бажарилиши шарт бўлган ёки, аксинча, ман этилган хулқ-атвор қоидаларини баён қилишнинг 
тўлалиги бўйича диспозициялар оддий, тавсифловчи, бланкет ва ҳавола этувчи диспозицияларга 
бўлинади. Оддий диспозицияда қилмиш тавсифлаб берилмайди, балки барчага маълум термин 
(масалан, «қасддан одам ўлдириш» термини — ЖКнинг 97-моддаси) ёрдамида таърифланади. 
Тавсифловчи диспозиция ҳуқуқбузарлик белгиларининг тўлиқ баёнини ўз ичига олади. Масалан, 
ўғрилик ўзгалар мулкини яширин равишда талон-тарож қилишдир (ЖКнинг 169-моддаси). 
Бланкет диспозиция ҳуқуқбузарликнинг белгиларини аниқлаш учун ҳуқуқнинг бошқа 
соҳалари нормаларида белгиланган махсус қоидаларга ҳавола қилади. Масалан, Жиноят кодексида 
техника хавфсизлиги, саноат санитарияси ёки меҳнатни муҳофаза қилишнинг бошқа қоидаларини 
бузганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланган (ЖКнинг 257-моддаси). Бу қоидаларнинг 
мазмуни Жиноят кодексида эмас, балки ЖКнинг моддаларини қўллашда мурожаат қилиш зарур 
бўлган бошқа норматив ҳужжатларда очиб берилади. Ҳавола этувчи диспозиция деганда, 
ҳуқуқбузарлик белгиларига эга бўлмаган, балки ўша қонуннинг бошқа нормасига ёки бошқа 
ҳуқуқий ҳужжатга ҳавола этувчи диспозиция тушунилади. 
Аниқлик даражаси бўйича санкцияларни мутлақ аниқ, нисбий аниқ ва муқо-бил санкцияларга 
ажратиш мумкин. 
Мутлақ аниқ санкция ҳуқуқбузарга нисбатан қўлланиладиган жазонинг ҳаж-мини аниқ 
белгилайди. Масалан, Фуқаролик кодексига кўра, давлат органлари ёки мансабдор шахсларнинг 
ноқонуний ҳаракатлари натижасида фуқарога етказилган зарар тўлалигича қопланиши шарт. 
Нисбий санкция ҳуқуқбузарга нисбатан қўлланиладиган жазонинг энг кам ва энг кўп 
чегарасини белгилайди. Жиноят ҳуқуқида бундай санкциялар кўп. Масалан, босқинчилик жинояти 
беш йилдан йигирма йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади (ЖКнинг 164-моддаси). 
Муқобил санкция судга қонунда кўрсатилган бир неча жазодан бирини та-йинлаш имконини 
беради. Масалан, фирибгарлик, агар у оғир оқибатларга олиб келмаган бўлса, энг кам ойлик иш 
ҳақининг юз бараваригача миқдорда жарима ёки бир йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки олти 
ойгача қамоқ билан жазоланади (ЖКнинг 168-моддаси). 
Кўпинча ҳуқуқ нормалари муқобил ва нисбий аниқ санкцияларнинг белгиларини ўзида 
мужассамлаштиради, яъни бир неча жазо турларини назарда тутади. Бунда уларнинг ҳар бири учун 
энг кўп ва энг кам чегара белгиланади. 

Download 1,05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   109




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish