Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номли ўзбекистон



Download 1,05 Mb.
Pdf ko'rish
bet18/109
Sana09.07.2022
Hajmi1,05 Mb.
#760423
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   109
Bog'liq
huquq

 
9-§. Аҳлоқ ва ҳуқуқ 
Ахлоқ — кишининг жамиятдаги хулқини норматив тартибга солувчи усуллардан бири. У 
ижтимоий ҳаётнинг барча соҳалари — меҳнат, маиший турмуш, оила, сиёсат, халқаро 
муносабатлар ва шу кабиларга алоқадор. Ахлоқ — ижтимоий онг шаклларидан бири, шу боис 
бутун ижтимоий онг сингари унинг ҳам тузилиши бир хил эмас. Жамият аксарият қисмининг 
асрлар давомида шаклланган ахлоқий тушунчалари алоҳида ижтимоий гуруҳларнинг, боз устига 
алоҳида индивидларнинг ахлоқига мос тушмаслиги мумкин. Лекин, ҳар ҳолда, жамиятдаги 
ҳукмрон ахлоқ жамият аъзолари кўпчилигининг хулқ-атворини белгилаб беради. Ахлоқнинг 
алоҳида хусусияти шундан иборатки, ахлоқ нормаларига амал қилиш жамоатчилик фикри орқали 
таъминланади. 
Жамиятдаги ёзилмаган хулқ-атвор қоидаларининг мажмуидан иборат бўлган ахлоқдан 
фарқли равишда ҳуқуқ— маълум юридик шакллар, яъни манбаларда, жумладан қонун, фармон, 
қарор ва ҳуқуқда намоён бўлувчи ижтимоий хулқ-атвор қоидаларининг қатъий ифодаланган 
тизими. Ҳуқуқ нормалари асосан ёзма шаклда бўлади. 
Ахлоқдан фаркли равишда, ҳуқуқ қоидалари умуммажбурий хусусиятга эга. Уларни бажариш 
давлатнинг мажбурлаш кучи орқали таъминланади. Шу каби баъзи фаркларга қарамай, ахлоқ ва 
ҳуқуқ бир қанча умумий хусусиятларга эга. 
Ахлоқ ҳам, ҳуқуқ ҳам, умуман олганда, бутун жамиятнинг, демакки, аҳоли аксарият 
қисмининг қарашлари ва тушунчаларини акс эттириши керак. Уларнинг ижтимоий ҳаётнинг айнан 
бир хил соҳаларини қамраб олишини ҳисобга олганда, улар ўртасида зиддиятлар бўлмаслиги 
керак. Агар бундай зиддият пайдо бўлса, у ҳуқуқий нормаларни ўзгартириш орқали, яъни ахлоқ 
фойдасига ҳал қилиниши зарур. 


17 
Ахлоқ ва ҳуқуқ ўртасидаги асосий фарқ қуйидагиларда намоён бўлади: 

ҳуқуқ нормалари давлат томонидан белгиланган ва рухсат этилган бўлади; 

ахлоқ нормалари (эзгулик ва ёвузлик, адолат ва ноҳақлик кабилар) эса давлатнинг 
ёрдамисиз ўз-ўзидан шаклланади; 

ҳуқуқ нормаларида давлат иродаси, ахлоқ нормаларида эса жамоатчилик фикри 
ифодаланади; 

ҳуқуқ нормалари, зарур ҳолларда, давлатнинг мажбурлов кучи орқали, ахлоқ нормалари эса 
жамоатчилик фикри орқали амалга оширилади; 

ахлоқ нормалари ижтимоий муносабатларнинг кенгроқ доирасини (дўстлик, ўртоқлик ва 
ҳатго севгини ҳам) тартибга солади. Ҳуқуқ эса ижтимоий муносабатларнинг торроқ доирасини 
қамраб олади; 

ҳуқуқда хулқ-атворни баҳолаш мезони «қонуний-ноқонуний», ахлоқда эса «яхши-ёмон»дан 
иборат; ҳуқуқ нормалари аниқ кўринишга эга. Ҳатто баъзан бирор тиниш белгисининг қаерда 
қўйилганлиги ҳам инсон тақдирини ҳал қилиши мумкин. Рус тилида машҳур бир ибора бор: 
«Помиловать, нельзя казнить» («Афв этилсин, қатл этиш мумкин эмас»). Бунда одамнинг ҳаёти 
сақлаб қолиниши керак. Агар вергул «нельзя» (мумкин эмас) сўзидан кейин қўйилса, у ҳолда ўша 
одам қатл этилиши керак бўлади: «Помиловать нельзя, казнить» (Бунда буйруқ «афв этиш мумкин 
эмас, қатл этилсин» маъносига эга бўлади). 
Ҳуқуқ ва ахлоқ кўпинча бир йўналишда ҳаракат қилади. Баъзан ҳуқуқ жамиятнинг эскирган 
ахлоқ нормаларидан халос бўлишига кўмаклашади (масалан, хун олиш). Шу билан бирга, ҳуқуқ 
ахлоқ («эзгулик» ва «адолат» тушунчалари) асосида шаклланади. Кўпинча, суд «шаън ва қадр-
қимматни ҳақоратлаш», «қўполлик» ва бошқа шу каби тушунчаларни тўғри тушуниш мақсадида 
ахлоқ қоидаларига мурожаат қилади. 

Download 1,05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   109




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish