30
Конституцияси (20-боб), Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисидаги 2003 йил 29
августдаги янги таҳрирдаги қонуни ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари билан белгиланган.
Вазирлар Маҳкамасининг раиси Конституцияга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси
ҳукуматининг фаолиятига раҳбарлик қилади ҳамда унинг ўз ваколатларини самарали амалга
ошириши учун чоралар кўради.
Ҳукуматни Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, Бош вазирнинг биринчи ўринбосари
ва ўринбосарлари, вазирлар, Ўзбекистон Республикаси давлат қўмиталарининг
раислари, бошқа
давлат хўжалик бошқарув органларининг раҳбарлари таркибида Республика Президенти
шакллантиради ва Олий Мажлис тасдиқлайди (Вазирлар Маҳкамаси тўғрисидаги қонуннинг 4-
моддаси).
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирини Президент парламентининг розилиги билан
тайинлайди. Ҳукуматнинг бошқа аъзоларини ҳам Президант тайинлайди. Бош вазир Вазирлар
Маҳкамасининг
ишини ташкил этади, ўринбосарлари ўртасида вазирларни тасдиқлайди,
Ўзбекистон Республикаси Президентининг топшириғи бўйича халқаро муносабатларда Ўзбекистон
Республикаси ҳукуматининг вакили бўлиб халқаро муносабатларда шартномалар ва битимларни
имзолайди, давлат ва хўжалик бошқаруви масалалари бўйича қарорлар қабул қилади, Вазирлар
Маҳкамаси раисининг топшириғи бўйича ҳукумат фаолитятини ташкил қилиш ва унга раҳбарлик
қилиш билан боғлиқ бошқа функцияларни бажаради (Вазирлар Маҳкамаси тўғрисидаги қонуннинг
15-моддаси).
Ҳукумат аъзолари бошқа хақ тўланадиган лавозимларни эгаллашлари ёки тадбиркорлик
фаолияти билан шуғулланиши мумкин эмас. Ҳукумат аъзолари айнан бир вақтда
вакиллик
органининг депутати бўла олмайдилар.
Ҳукумат аолияти амалда жамият ҳаётининг барча томонларини қамроаб олади. Унинг
фаолиятидаги асосий йўналишлар (функциялари) Конституциянинг 98-моддасида белгиланган.
Ҳукумат:
-
Ўзбекистон Республикаси иқтисодий ва ижтимоий ривожланишининг асосий
йўналишларини ишлаб чиқади ва уларнинг амалга оширилишини ташкил қилади;
- Олий Мажлисга Ўзбекистон Республикаси бюджетининг асосий кўрсаткичларини ва унинг
бажарилиши ҳақидаги ҳисобатни тақдим этади, бюджетнинг бажарилишини таъминлайди;
- Олий Мажлисга қонунларнинг лойиҳаларини киритади ва қонунларнинг
бажарилишини
таъминлайди;
- қонунчилик ташкббуси ҳуқуқини амалга оширади;
- вазирликлар, давлат қўмиталари ҳамда бошқа марказий ва маҳаллий ижро этувчи
органларнинг ҳамкорлигини таъминлайди;
- вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимларининг Ўзбекистон Республикаси қонунларига зид
келувчи қарорлари ва фармойишларини бекор қилади ёки амал қилишини тўхтатиб қўяди;
- зиммасига Конституция, қонунлар ва Президент фармонлари билан юклатилган бошқа
функцияларни бажаради.
Ҳукумат Ўзбекистон
Республикасининг Конституцияси, қонунлари, Президент фармонлари,
бошқа норматив ҳуқуқий ҳужжатлар асосида ва уларни бажариш мақсадида Ўзбекистон
Республикасининг бутун ҳудудида барча органлар, корхоналар,
муассасалар, ташкилотлар,
мансабдор шахслар ва фуқаролар учун бажарилиши шарт бўлган қарорлар ва фармойишлар
чиқаради.
Президент ҳукумат мажлисида раислик қилиш ҳуқуқига эга.
Ҳукумат Президент ваколатлари муддати доирасида амал қилади ҳамда янги сайланган Олий
Мажлис олдида ўз ваколатларини топширади.
Do'stlaringiz bilan baham: