31
3)
қўмиталар, департаментлар, агентликлар,
шунингдек, республика вазирликлари,
давлат
қўмиталари қошидаги бошқа давлат бошқарув органлари (умумлаштирилган ҳолда улар идоралар
деб аталади);
4)
қўмита, бош бошқарма,
комиссия, агентлик ва ҳукумат таркибига кирмайдиган бошқа
республика давлат бошқарув органлари.
Ижро этувчи ҳокимиятнинг барча марказий органлари ҳукуматга қарашлидир. Ҳукумат
вазирликлар, давлат қўмиталари, бошқа марказий ва маҳаллий ижро органларининг ҳамкорлигини
таъминлайди.
Вазирлар Маҳкамаси вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимларининг Ўзбекистон Республикаси
қонунларига зид келувчи қарорлари ва фармойишларини бекор қилади ёки тўхтатиб қўяди.
Вазирлар Маҳкамаси ҳукумат таркибига кирмайдиган марказий ижро этувчи органларининг
раҳбарларини лавозимига тайинлайди ва лавозимидан озод этади, шунингдек,
вазирлар, давлат
қўмиталарининг раислари, ҳукумат таркибига кирмайдиган марказий
ижро этувчи органлар
раҳбарларининг тақдимномасига мувофиқ, республика идораларининг раҳбарларини ва уларнинг
ўринбосарларини лавозимига тайинлайди ва лавозимидан озод этади.
Вазирликлар, давлат қўмиталари ва марказий ижро этувчи органлар фаолиятининг ҳуқуқий
асосини, республика қонунлари билан бир қаторда, Президент ва ҳукуматнинг норматив-ҳуқуқий
ҳужжатлари, махсус низомлар ташкил қилади.
Уларнинг ҳар бири тўғрисидаги низомни Вазирлар Маҳкамаси тасдиқлайди. Ҳукумат,
шунингдек, республика идораларининг фаолият соҳаси, ваколатлари ва жавобгарлигини
белгилайди.
Ижро этувчи ҳокимиятнинг марказий органлари ўз функциялари ва
ваколатларининг
табиатига кўра, муайян хусусиятларга эга.
Вазирлик – республиканинг марказий ижро этувчи органи бўлиб, давлат бошқарувининг
тегишли тармоқ (соҳа)сига раҳбарлик қилади, шунингндек, қонунда белгиланган доирада
тармоқлараро мувофиқлаштиришни амалга оширади.
Давлат қўмитаси – республиканинг марказий ижро этувчи органи бўлиб, давлат
бошқарувининг тегишли тармоқлари (соҳаларида) ягона давлат сиёсатини ўтказади ва ушбу
мақсада қонунга кўра тармоқлараро мувофиқлаштиришни амалга оширади.
Вазир ёки давлат қўмитасининг раиси ўз лавозимига кўра ҳукумат таркибига киради, давлат
бошқарувининг тегишли тармоқлари (соҳаси)нинг самарали ишлашини таъминлайди, ўзлари
раҳбарлик қилаётган тармоқ (соҳаси)нинг аҳволи ва ривожланиши, қонунлар ҳамда Президент ва
ҳукумат ҳужжатларининг бажарилиши учун жавобгар бўлади.
Вазир ёки давлат қўмитасининг раиси ҳузурида маслаҳат берувчи ва кенгашувчи орган –
вазирлик, давлат қўмитасининнг ҳайъати ташкил этилади.
Вазирлик ёки давлат қўмитаси чиқарадиган қарор вазирнинг буйруғи билан ҳамда давлат
қўмитасининг раиси имзолайдиган қарор билан расмийлаштирилади.
Республиканинг ҳукумат таркибига кирмайдиган марказий ижро этувчи органи ўз ваколатига
кирувчи масалалар бўйича тармоқлараро мувофиқлаштиришни, шунингдек, бошқа
махсус ижро
этиш ва рухсат бериш функцияларини амалга оширади.
Do'stlaringiz bilan baham: