Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номли ўзбекистон


Кузатиш  - атроф табиий муҳитда бўладиган ўзгаришларни ўрганиш ва  маълумотларни тўплаш; 2. Умумлаштириш



Download 1,05 Mb.
Pdf ko'rish
bet89/109
Sana09.07.2022
Hajmi1,05 Mb.
#760423
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   ...   109
Bog'liq
huquq

Кузатиш 
- атроф табиий муҳитда бўладиган ўзгаришларни ўрганиш ва 
маълумотларни тўплаш;
2.
Умумлаштириш 
- атроф табиий муҳит ҳолатига зарарли ва хавфли таъсирларни 
аниқлаш, таҳлил қилиш асосида маълумотларни таснифлаш. 
3.
Баҳолаш 
- антропоген фаолият ишларининг зарарли, хавфли ва ноқонунийлигини 
аниқлаш. 
4.
Рухсатнома бериш 
- юридик ва жисмоний шахсларга ер, сув, ўсимлик ва ҳайвонот 
дунёси, ер ости бойликлари ва атмосфера ҳавосидан фойдаланиш учун лицензия бериш; 
5.
Огоҳлантириш, чеклаш ва тўхтатиш 
- экологик хавфли ва зарарли хўжалик ва 
бошқа фаолиятни чеклаш, вақтинча тўхтатиб қўйиш ва бекор қилиш; 
6.
Жавобгарликка тортиш 
- экологик қоида-талабларни бузган, юридик ва жисмоний 
шахларга нисбатан маъмурий-ҳуқуқуқий жавобгарлик чораларини қўллаш. 
Экология назорати экологик-ҳуқуқиймеханизмнинг муҳим таркибий қисми сифатида атроф 
табиий муҳит барқарорлигини таъминлашга хизмат қилади.
9-§.
 Экологик қонун ҳужжатларни бузганлик учун жавобгарликни тушунчаси, моҳияти 
ва турлари. 
Экологияга доир қонунчиликни бузганлик учун юридик жавобгарлик ўзининг асосий мақсади 
ва тамойиллари билан бошқа қонунчиликни бузганлик учун жавобгарликдан фарқ қилмайди, аммо 
маълум бир ўзига хос хусусиятларга ҳам эга. Ушбу хусусиятлар ўсимлик ва ҳайвонот дунёсига 
етказилган зарарни ундириш ва экологик қонун ҳужжатларини бузганлик учун махсус жазо 
чоралари, яъни табиий ресурслардан фойдаланиш ҳуқуқини чеклаш, тўхтатиб туриш ва ундан 
маҳрум қилиш чораларини қўллашдан иборатдир. 
Экологик қонунчиликни бузганлик учун жавобгарлик қуйидаги мақсадларга эга: табиий 
объектлардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш қоидаларини бузган шахсларга нисбатан 
жазо чораларини қўллаш; атроф табиий муҳитга ва инсон саломатлигига етказилган зарарни 
қоплаш; янги экологик ҳуқуқбузарликни содир этишни огоҳлантириш. 
Экологик ҳуқуқбузарликлар объекти табиий ресурслар, атроф табиий муҳит, табиий 
ресурслардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза этиш бўйича белгиланган тартиби ҳисобланади. 
Экологик ҳуқуқбузарликларнинг субъекти эса уни содир этувчи юридик ва жисмоний шахслар 
ҳисобланадилар. 
Экологик ҳуқуқбузарликнинг объектив томони хатти ҳаракатнинг ноқонунийлиги, экологик 
зарарни етказиш ёки етказиш хавфи туғилиши ҳамда экологик муносабатларнинг бошқа 
субъектларини ҳуқуқ ва манфаатлари бузилиши, ушбу хатти ҳаракат билан вужудга келган ёки 
вужудга келиши мумкин бўлган оқибат ўртасидаги сабабий боғланиш билан ифодаланади. 
Экологик ҳуқуқбузарликнинг субъектив томони деганда ҳуқуқбузарнинг айби тушунилиши 
лозим. Ҳуқуқбузарнинг айби қасддан ёки эҳтиётсизлик шаклида вужудга келиши мумкин. 
Экологик ҳуқуқбузарлик қасддан содир этилаётганида ҳуқуқбузар тақиқланган қоидани ёки 
бажариши лозим бўлган мажбуриятни атайин бузади ёҳуд бажармайди ва бунда у ўз хатти 
ҳаракатлари натижасида зарарли оқибатларни келиб чиқишини билади ҳамда онгли равишда унга 
14
ЎзРнинг «Табиатни муҳофаза қилиш тў\рисидаги қонун». Т. Адолат 1998 й. 7-сон. 


89 
йўл қўяди. Масалан, ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш, рухсатсиз ов қилиш ёки 
дарахтларни кесиш ва бошқалар. 
Экологик ҳуқуқбузарлик ўзининг хавфлилик даражасига қараб жиноий, маъмурий, фуқаролик 
(мулкий) ҳуқуқбузарлик ҳамда интизомий хатти ҳаракат тарзида бўлиши мумкин. Экологик 
ҳуқуқбузарликлар учун тегишлича интизомий, моддий, маъмурий, жиноий, фуқаролик 
ҳуқуқий(мулкий) жавобгарлик қўлланилади.

Download 1,05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   ...   109




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish