90
ташкилий - бошқарув билан боғлиқ бўлган муносабатларни қамраб олади. Демак, қишлоқ хўжалик
ҳуқуқи комплекс аграр муносабатларни тартибга солишга қаратилган бўлади.
Шу ўринда таъкидлаш лозимки, айрим ривожланган давлатларда (масалан, АҚШ, Туркия,
Франция, Германия) қишлоқ хўжалик ишлаб чиқариши муносабатларини тартибга солувчи қишлоқ
хўжалиги тўғрисидаги қонун деб юритилувчи яхлит, бир-бутун қонунлар ҳам ҳаракат қилади.
Ўзбекистон Республикасида эса қишлоқ хўжалик ишлаб чиқариши билан боғлиқ бўлган
муносабатларни тартибга солувчи битта қонунга жамланган меъёрий ҳужжат (кодекс, қонун) йўқ.
Қишлоқ хўжалик ишлаб чиқариши билан боғлиқ ижтимоий муносабатларнинг жуда кенглиги,
турли-туманлиги, ушбу муносабатларнинг ҳар бири (ер, мулкий, меҳнат, бошқарув)
мураккаб,
ўзига хос, мустақил муносабатлар эканлигини, бу муносабатларни битта қонунга жамлаш
қийинлигини эътиборга оладиган бўлсак, бу муносабатларни битта кодекс ёки қонун билан
тартибга солиш анча мушкул. Шу сабабдан, ер муносабатлари ер қонунчилиги билан, меҳнат
муносабатлари меҳнат қонунчилиги билан, ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи
субъектлар
фаолияти улар тўғрисидаги қонунлар (масалан, “Фермер хўжалиги тўғрисида”ги, “Деҳқон
хўжалиги тўғрисида”ги қонун) билан тартибга солиниши мақсадга мувофиқдир.
Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши билан боғлиқ муносабатларни ягона қонун билан
тартибга солмаслик, улар тўғрисидаги битта қонунлар мажмуасининг йўқлиги қишлоқ хўжалик
ҳуқуқини мустақил ҳуқуқ тармоғи сифатида тан олмаслик учун асос бўлмайди.
Қишлоқ хўжалик ҳуқуқини мажмуалашган ҳуқуқ соҳаси бўлиб, ўзида ер, сув, ўрмон, меҳнат,
маъмурий, фуқаролик ва бошқа ҳуқуқ соҳаларининг институтларини мужассамлаштиришида;
иккинчидан, қишлоқ хўжалик ҳуқуқи қишлоқ хўжалик ишлаб чиқариши билан боғлиқ бўлган ер,
мулкий, меҳнат, ташкилий-бошқарув муносабатларини тартибга солишида; учинчидан, қишлоқ
хўжалик ҳуқуқи хўжалик юритиш ва мулк шаклидан қатъи назар барча турдаги хўжалик ту-
зилмаларининг тенг ҳуқуқлилигини таъминлашида; тўртинчидан, барча турдаги мулк шаклларини
тенг ҳуқуқлилигини, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришига бир хилда жорий этишга кенг
имкониятлар яратиб беришида; бешинчидан, қишлоқ хўжалик ҳуқуқи қишлоқ хўжалик
ташкилотларининг эркин хўжалик юритиш, етиштирилган маҳсулотларни мустақил айирбошлаш
ҳуқуқини мустаҳкамлашида; олтинчидан, қишлоқ хўжалик ҳуқуқи қишлоқ
шароитининг табиий-
иқлимий шароитларини эътиборга олиб тартибга солишида; еттинчидан, қишлоқ хўжалик ҳуқуқи
демократия мезонларининг барча тамойилларини мустаҳкамлашида кўришимиз мумкин.
Юқорида билдирилган фикр ва мулоҳазалардан ҳамда ўзига хос хусусиятлардан келиб чиқиб
қишлоқ хўжалик ҳуқуқига қуйидагича таъриф бериш мумкин. Қишлоқ хўжалик ҳуқуқи - қишлоқ
хўжалик ишлаб чиқариш жараёнида келиб чикадиган аграр муносабатларни тартибга солувчи
ҳуқуқий нормалар йиғиндисидир.
Do'stlaringiz bilan baham: