Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номли ўзбекистон



Download 1,05 Mb.
Pdf ko'rish
bet10/109
Sana09.07.2022
Hajmi1,05 Mb.
#760423
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   109
Bog'liq
huquq

Давлат тузилиши
шакли унинг маъмурий-ҳудудий ташкил этилишидир. 
Давлат тузилиши бўйича барча давлатлар қуйидаги турларга бўлинади: 

Оддий (унитар), 

Мураккаб (федератив ва конфедератив). 
Унитар давлат
— бу оддий, яхлит давлат. Бундай давлат вилоят, область, округ, воеводство, 
район, туман деб турлича номланадиган маъмурий-ҳудудий бирликларга бўлинади. Бундай 
давлатда битта парламент, битта ҳукумат, битта президент бўлади. Унитар давлат одатда бир 
миллатли бўлади. 
Унитар давлат белгилари қуйидагилардан иборат: 
- бутун мамлакат миқёсида бир хил бўлган вакиллик, ижроия ва суд органлари бўлади; 
- битта конституция; ягона қонунчилик тизими; 
- ягона фуқаролик; 
- ягона пул бирлиги; 


11 
- барча маъмурий-худудий бирликлар учун умумий бўлган солиқ ва кредит сиёсати; 

унитар давлатлар таркибий кисмлари суверенитетга эга эмас (яъни том 
маънодаги давлатлар эмас); 
- ягона армия мавжудлиги. 
Федератив давлат
— мураккаб, иттифоқдош давлат. Одатда у бир қанча давлатларнинг 
бирлашувидан ҳосил бўлади. Бирлашганидан кейин бу давлатлар федерация аъзолари ёки 
субъектлари бўлиб қоладилар. Улар турлича аталиши (штатлар, ўлкалар, республикалар) ва ўз 
маъмурий-ҳудудий бўлинмаларига эга бўлиши мумкин. 
Федерацияда ҳокимият идораларининг икки тизими амал қилади: федерал даражада ва 
федерация субъектлари даражасида. Федерал даражада ҳам, федерация субъектлари даражасида 
ҳам президент, парламент, ҳукумат бўлиши мумкин. 
Федератив давлат белгилари: федерация ҳудуди унинг субъектлари ҳудудидан ташкил 
топади; олий қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимияти федерал давлат органларига 
тегишли бўлади; 
федерация субъектлари ва федерациянинг ўзи ўртасидаги ваколатлар иттифоқ конституцияси 
билан ажратилади; федерация субъектлари ўз конституцияси, ўзларининг олий қонун чиқарувчи, 
ижро этувчи ва суд органларига эга; 
федерациянинг олий қонун чиқарувчи (вакиллик) идораси икки палатали тузилишга эга 
(федерация аъзоларининг манфаатларини ифода этувчи қўшимча палата мавжуд). 
Конфедерация
– ўз суверенитети ва мустақиллигини сақлаб қолган ҳолда у ёки бу мақсадга 
эришиш учун бирлашган давлатлар иттифоқи. Конфедерацияда ягона ҳудуд, ягона фуқаролик 
бўлмайди. Ҳар бир давлат халқаро ҳуқуқнинг тенг ҳуқуқли субъекти бўлади. 
Конфедерация белгилари қуйидагилардан иборат: 
- мустақил давлатларнинг муайян мақсадларга эришиш учун бирлашган эканлиги; 
- конфедерация — мустаҳкам бўлмаган тузилма; 
- ягона ҳудуднинг йўқлиги (конфедерация унинг аъзолари бўлган давлатлар ҳудудидан 
ташкил топади); 
- ягона фуқароликнинг бўлмаслиги; 
- конфедерация субъектлари ундан эркин чиқиш ҳуқуқига эгадирлар; 
- конфедерация субъектлари иттифоқ ҳокимияти қонун ҳужжатларини нуллификация қилиш 
(эътироф этмаслик ёки қўлламаслик) ҳуқуқига эгадирлар; 
- конфедерация ваколатига унча кўп бўлмаган (уруш ва тинчлик, халқаро сиёсат ва ҳ. к.) 
масалаларни ҳал этиш киради
- конфедерация бюджети унинг аъзоларининг ихтиёрий бадалларидан ташкил топади. 
Конфедерация тузилишидаги давлатларнинг одатда умри қисқа бўлади. Улар кўп соҳалар 
бўйича бирлашиб федерацияга айланиб кетади ёки парчаланиб унитар давлат холатига қайтади. 
Ҳозирда конфедератив давлатга мисол қилиб ўзида бир неча давлатларни бирлаштирган Европа 
Иттифоқини келтириш мумкин. 

Download 1,05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   109




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish