6
К и р и ш
Бугунги кунда ахборот ҳар бир миллатнинг бойлиги ҳисобланади, шу
сабабли уни шундай сақлаш лозимки, ундан керакли вақтда етарли ҳажмда
фойдаланиш мумкин бўлсин. Шундагина унинг баҳоси беқиѐс бўлади. Айнан бугун
инсон фаолиятини ахборотсиз тасаввур қилиш қийин.
Чунки инсоннинг бутун
ҳаѐти ахборотни қабул қилиш, сақлаш ва қайта ишлаш билан боғланган. Демак,
инсон билими ҳам тўпланган ва тартибланган ахборотдир. Аммо инсон мияси
нечоғли мукаммал бўлмасин, жуда катта миқдордаги ахборотнинг ҳаммасини
хотирасида сақлай олмайди ва авлоддан-авлодга ҳеч бир ўзгаришсиз узатиб
бермайди. Шу тариқа ахборотларни сақлаб, эслаб турадиган
техник воситаларга
зарурият туғилган. Шундай воситалардан бири бугунги шахсий компьютерлар-
дир. Уларнинг иш юритиш технологиясини, айниқса
унда ахборотнинг уч хил
тури: матнли, тасвирли ва белгили ахборотларни қандай воситалар ва дастурлар
асосида қайта ишлаш мумкинлигини аниқламай туриб, бирор фикр айтиш қийин,
яъни “
компьютер саводхонлиги
”ни тўла ўзлаштирмай туриб эришиб бўлмайди.
Маълумки, XX аср 90-йилларидан бошлаб ахборотлаштириш соҳаси кескин
ривожланиб кетди. Бизнинг асримиз, яъни XXI асрни бежиз ахборотлаштириш ва
коммуникация асри деб аташмайди. Ахборотлаштириш
нима ва унинг
вазифаларига нималар киради, унинг асосий хусусиятлари қандай? деган саволлар
ҳозирги замон жамиятидаги ҳар бир фуқарони қизиқтириши табиий. Чунки
ахборот технологиялари борган сари турмушнинг барча соҳаларига кўпроқ сингиб
бормоқда
ва
унинг
ҳаракатлантирувчи
кучига
айланмоқда.
Ахборот
технологиясининг бугунги тараққиѐти ва ютуқлари фан ва инсон фаолиятининг
барча соҳаларини ахборотлаштириш зарурлигини кўрсатмоқда.
Чунки айни шу
соҳа бугун жамиятнинг ахборотлаштирилиши учун асос ва муҳим замин бўлади.
Жамиятни ахборотлаштириш деганда, ахборотни иқтисодни ривожлантириш,
мамлакат фан ва техника тараққиѐтини, жамиятни
демократлаштириш ва
интеллектуаллаштириш
жараѐнларини
жадаллаштиришни
таъминлайдиган
жамиятнинг бойлиги сифатида қўллаш жараѐни тушунилади. Шунинг учун ҳам
жамиятни ахборотлаштириш – инсон ҳаѐтининг барча жабҳаларида интеллектуал
фаолиятлари турлари ва ролини ошириш билан боғлиқ объектив жараѐн.
Модомики шундай экан, жамиятни ахборотлаштириш респуб-ликамиз халқи
турмуш
даражасининг яхшиланиши, ижтимоий эҳтиѐжларнинг қондирилиши,
иқтисоднинг ўсиши, фан-техника тараққиѐтининг жадаллашуви учун хизмат
қилади. Шунинг учун ҳам жамиятимиз мустақилликка эришгандан сўнг,
ахборотлаштириш ва ахборот технологияларидан фойдаланиш йўналишида катта
тадбирлар амалга оширилди. Ҳукуматимиз томонидан қабул қилинган «Таълим
тўғрисида»ги қонунда бу дастурнинг туб моҳияти баѐн этилган. Шунингдек, сўнгги
5-6 йил ичида бу соҳада қабул қилинган қатор ҳужжатлар
шундан далолат
берадики, ахборотлашган жамиятни қуриш энг олий инсоний орзу–ниятга
айланган. Бас шундай экан, келажагимизнинг стратегик режасини тузиш ва уни
амалга оширишдек юксак вазифани билимли, доно, салоҳияти кенг ѐшларимиз ҳал
қилишини назарда тутган ҳолда бугун биз уларга бу борада чуқур илм беришимиз
лозим. Бунинг учун эса етарли даражада ўқув адабиѐтлари:
дарсликлар, ўқув
қўлланмалари ѐзиб беришимизни ҳам ҳаѐт тақоза этмоқда. Хуллас, аввало етарли
моддий техник база (компьютерлар тизимини ташкил этиш ва керакли адабиѐтлар-
7
дарслик ва ўқув қўлланмаларини ѐзиш) ташкил этиш, сўнгра, асосан ѐшларни
(боғча ѐшидан тортиб) ахборотлаштиришни ўзлаштиришга жалб қилмоқ, айни
муддао ҳисобланади.
Келажагимиз бўлган Сиз–азиз ѐшларга тавсия этилаѐтган ушбу ўқув
қўлланмаси “
Do'stlaringiz bilan baham: