Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон



Download 8,75 Mb.
Pdf ko'rish
bet97/161
Sana27.06.2022
Hajmi8,75 Mb.
#710534
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   ...   161
Bog'liq
Микробиология ва вируслогия Ваҳобов А.Ҳ. Иноғомова М. (2)

Микроорганизмларга 
температуранинг 
таъсири.
Микроорганизмлар юксак ўсимликларга қараганда температурага анча 
чидамли бўлади. Масалан, Вас. subtilis температура 5°С дан то 57°С гача 
бўлганда ҳам ривожланаверади. Кўпчилик сапрофит бактериялар 20°С дан 
35°С гача температурада ривожлана олади, патоген микроорганизмлар эса 
36-37°С да ривожланади. Бундан юқори температурада улар нобуд бўлади.
Микроорганизмларнинг ривожланиши учун температура 3 нуқтада бўлиши 
мумкин: минимум, оптимум ва максимум нуқталари. Оптимум нуқтаси энг 
қулай бўлиб, бундай температурада микроорганизмлар тез кўпаяди ва яхши 
ривожланади, минимум ва максимум нуқталари эса анча чегаралидир. 
Температурага муносабатига кўра, микроорганизмларни қуйидаги 
гуруҳларга бўлиш мумкин: 
1) 
психрофиллар
(психрос - совуқ), бу гуруҳга мансуб бактериялар 
эволюцион тараққиётда паст температурада яшашга мослашган бўлади. 
Бу гуруҳ учун температуранинг оптимум нуқтаси 20-25°С, минимуми эса 0°С 
дан паст бўлиши мумкин. Психрофил бактериялар унча кенг тарқалмаган. 
Улар Шимолий денгиз сувларида ва тупроқларида учрайди. 
2) 
мезофиллар
(мезос - ўртача). Бу гуруҳга кўпчилик 
микроорганизмлар мисол бўлади. Булар учун температуранинг оптимум 
нуқтаси 25-35°С бўлса, максимум нуқтаси 45-50°С, минимум нуқтаси 10°С. 
Мезофил бактериялар тупроқда, сувда ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари 
юзасида учрайди.
3) 
термофиллар
(термос - иссиқ). Бу гуруҳга бактериялар, 
актиномицетлар, баъзи бир кўк-яшил сувўтлар мисол бўлади. Термофилл 
бактериялар юқори температурада ривожланади. Бу бактерияларни А. А. 
Имшенецкий тубандагича классификациялайди: 
а) 
стенотермин
термофиллар - булар учун температуранинг 
максимум нуқтаси 75-80°С, оптимум нуқтаси 50-65°С, 28-30°С да эса кўпая 
олмайди. Бу гуруҳ табиатда кам тарқалган; 
б
) эвритермин
термофиллар учун температуранинг максимум чегараси 
70-75°С, оптимум нуқтаси 50-65°С бўлиб, 28-30°С да жуда секин кўпаяди, 
табиатда кенг тарқалган гуруҳ. 


100 
в) 
термотолерант
формалар учун температуранинг максимум 
чегараси 50-65°С, оптимум 35-45°С, минимуми 5-10°С бўлиши керак. 30-
60°С оралиғида жуда тез кўпаяди, табиатда тупроқда, гўнгда, иссиқ булоқ 
сувларида кенг тарқалган гуруҳ. Термофилл бактерияларда моддалар 
алмашинуви процесси жуда жадал боради, шунинг учун улар жуда тез 
кўпаяди ва яхши ривожланади. Агар мезофилларда бактерияларнинг катта 
колонияси уч кундан кейин ҳосил бўлса, термофилларда бир кундан кейин 
ҳосил бўлади, тез ўсади ва тез нобуд бўлади. 
Термофилл 
бактериялар 
ҳужайрасидаги 
ферментлар 
юқори 
температура таъсирида инактивацияга учрайди, шунинг учун бу 
бактериялардан корхоналарда кенг равишда фойдаланиш мумкин. 
А. А. Имшенецкий фикрича, термофилл бактериялар мезофиллардан 
келиб чиққан. Табиатдаги ўзгаришлар, жумладан, температуранинг 
кўтарилиши мезофилларнинг кўпчилигини нобуд қилган бўлса, бир қисми 
тирик қолган ва юқори температурага мослашган. Бора-бора юқори 
температура улар учун зарурий фактор бўлиб қолган. А. А. Имшенецкийнинг 
бу фикрини Е. Н. Мишустин маъқуллаган. 
Термофилларга: Вас.cellulosae, Вас. thermophilus, Асtinomyces thermop 
hilus лар мисол бўлади. Мишустин ерга гўнг солинганда термофил 
бактерияларнинг сони кўпайганлигини кузатган. 

Download 8,75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   ...   161




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish