1
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА
МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
МИРЗО УЛУҒБЕК НОМИДАГИ ЎЗБЕКИСТОН
МИЛЛИЙ УНИВЕРСИТЕТИ
Иноғомова М., Ваҳобов А. Ҳ.
МИКРОБИОЛОГИЯ
ВА
ВИРУСОЛОГИЯ
УНИВЕРСИТЕТ – 2020
2
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС
ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
МИРЗО УЛУҒБЕК НОМИДАГИ ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ
УНИВЕРСИТЕТИ
Иноғомова М., Ваҳобов А. Ҳ.
МИКРОБИОЛОГИЯ
ВА
ВИРУСОЛОГИЯ
УНИВЕРСИТЕТ – 2020
3
Сўз боши
Мазкур «Микробиология ва вирусология» ўқув қўлланмаси
муаллифлар томонидан Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий
университети, биология факультети Тубан ўсимликлар ва микробиология
кафедрасида 1970 йилдан бошлаб М.Л. Мансурова, А. Ҳ. Ваҳобовлар
томонидан ўқилиб келинаётган материаллар ҳамда М. Иноғомованинг
«Микробиология ва вирусология асослари» (1983) ўқув қўлланмасидан,
М.В.Гусев, Л.А.Минееваларнинг «Микробиология» (1985), Е.Н.Мишустин,
В.Т.Емцевларнинг «Микробиология» (1987), «Общая микробиология»
(1987), М.Иноғомова ва А.Ҳ. Ваҳобовларнинг Микробиология ва
вирусология асослари ҳамда охирги йилларда чоп этилган материаллардан
фойдаланиб ёзилди.
Вирусология қисмига эса А.Гиббс, Б. Харрисонларнинг «Вирусы
растений» (1978), А.Ҳ. Ваҳобовнинг «Вирусология асослари” (2017)
дарслигидан ва “Умумий вирусологиядан амалий машғулотлар” (2004) ўқув
қўлланмалари
асос
қилиб
олинди.
Дарсликда
шунингдек,
микроорганизмларнинг ва вирусларнинг систематикалари, уларнинг
кўпайиши, морфологияси, тузилиши, микроорганизмларда модда ва энергия
алмашинуви жараёнлари, аминокислоталар, оқсиллар, витаминларнинг
синтезланиши,
микроорганизмларнинг
табиатда
тарқалиши,
ташқи
муҳифакторларининг уларга кўрсатган таъсири таърифланган.
Материалларни
жойлашда
«Микробиология
ва
вирусология»
намунавий дастурида (2019) кўрсатилган кетма-кетликка амал қилинди ҳамда
сўнгги вақтларда чоп этилган материаллар, интернет маълумотларидан
фойдаланилди. Баъзи мериаллар эса намунвий дастурда кўрсатилмагани
учун мазкур қўлланмага киритилмади ва улар мустақил тайёрланиш учун
қолдирилди.
Мазкур ўқув қўлланмани ёзишдан кўзда тутилган асосий мақсадлардан
яна бири университетларни талабалари учун давлат тилида микробиология ва
вирусологиядан замонавий дастурда белгиланган талабларга жавоб беришга
ҳаракат қилинди.
Муаллифлар матнда йўл қўйилган хато ва камчиликлар ҳақидаги таклиф
ва мулоҳазалар билдирган ўқувчиларга ўз миннатдорчиликларини
билдиради.
Ушбу дарслик Ўзбекистон Миллий университети Илмий Кенгашининг
2008 йил 28 январ №5
сонли мажлис қарори билан нашрга тавсия этилган.
Муаллифлар:
Иноғомова М., Ваҳобов А. Ҳ.
Маъсул муҳаррир: проф. Рахимов М.М.
Do'stlaringiz bilan baham: |