Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон



Download 8,75 Mb.
Pdf ko'rish
bet9/161
Sana27.06.2022
Hajmi8,75 Mb.
#710534
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   161
Bog'liq
Микробиология ва вируслогия Ваҳобов А.Ҳ. Иноғомова М. (2)

 Ф. Кон (1828-1898) 
ва
 К. Негелилар (1817 
- 1891)
бактерилардан баъзиларининг табиатини ўргана бошладилар. 
Микроорганизмларни ўрганишнинг иккинчи даври - «
физиология 
даври» - б
уюк француз олими
Луи Пастер (1822-1895)
ишларидан 
бошланди. У кўпгина бижғиш жараёнларининг, яъни спиртли, сут 
кислотали, сирка кислотали бижғиш ҳамда бошқа тур бижғишларнинг 
биологик моҳиятини аниқлади (2- расм).
2 - расм. Микробиологиянинг физиология даври асосчиси 
Луи Пастер (1822 - 1895) 
Ҳар бир бижғиш жараёнининг ўз микроорганизмлари борлигини 
тажрибалар билан исботлади. У яна чириш жараёнларининг ҳам алоҳида 
микроорганизмлар таъсирида боришини кўрсатди. Луи Пастер куйдирги, 
қутуриш, сарамас, пастереллёз, газли гангрена, тут ипак қуртининг (пебрина) 
касаллигини, вино ва пивонинг бузилишини ўрганди ва уларга қарши кураш 
чораларини аниқлаб берди. Кислородсиз муҳитда яшайдиган анаэроб 
бактерияларни аниқлади. Лаборатория амалиётига 
стериллаш
(микробларни 
нобуд қилиш) ва 
пастерлаш
усулларини киритди. 
Аристотель ва 
Вергилийларнинг
«Ўз - ўзидан туғилиш» назарияларининг асоссизлигини 
кўрсатди. Озиқа муҳит яхшилаб стерилланса, унда ҳеч қандай 
микроорганизмнинг пайдо бўлмаслигини асослаб берди. Пастер товуқлар 
холерасини ўрганиш жараёнида соғлом товуққа кучсизлантирилган бактерия 
культураси юборилганда товуқларнинг касалликга чалинмаслигини кузатди. 
Худди шу ишни у куйдирги касаллиги билан касалланган молларда ҳам 
қайтарди ва ижобий натижалар олишга муваффақ бўлди. Ҳайвонларни 


11 
кучсизлантирилган (42-43
о
С температурада ўстирилган) куйдирги таёқчалари 
билан касаллантиради. Кучсизлантирилган бактерия культураси билан 
эмлаганда ҳайвонларда куйдирги бактериясига қарши иммунитет ҳосил 
бўлишини аниқлади. Пастер куйдирги касаллигини ўрганиб «лаънатланган 
далалар» сирини очди. 
Пастернинг қутириш касаллигини ўрганиш борасидаги ишлари ҳам ўта 
катта аҳамиятга моликдир. У қутирган итлар сўлагини микроскоп остида 
тадқиқ қилганда ундаги микроорганизмларни кўришга муяссар бўла олмади. 
Аммо у касалликни юзага келтирувчи қутиришни «сабаби» - ҳайвоннинг бош 
ва орқа миясида жойлашишини аниқлади. Касалланган қуён миясини секин - 
аста қуритиб, «кучсизлантирилган касал қўзгатувчини» олди ва у билан 
ҳайвонларни эмлаб соғлом ҳайвонларни касалликдан сақлаб қолиш 
йўлларини топди. Бундай эмлашлар, 

Download 8,75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   161




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish