128
тупроқда эркин ҳолда яшайдиган яна бир бактерия азотобактерни
голландиялик микробиолог Бейеринк 1901 йилда соф культура ҳолида
ажратиб олган. Бу бактериянинг бир қанча тури маълум:
1. Azotobacter chroococcum — йирик шар шаклида (1-10 мкм),
бир оз
овалсимон, ҳужайралари жуфт-жуфт бўлиб жойлашади. Кўпинча шилимшиқ
капсула билан ўралган бўлади (60-расм). Аэроб, кўп миқдорда кислород
бўлган шароит талаб қилади. Бу бактерия ёшлик даврида ҳужайралари таёқча
шаклида бўлса, ривожланган сайин эллипссимон бўлади, кейин юмалоқ
бўлиб қолади. Ҳужайраларида жигар ранг пигмент ҳосил қилади, қари
ҳужайралари йириклашиб, қалин пўст билан ўралади ва циста ҳосил қилади.
Азотобактер ҳар 1г бижғиган шакар ҳисобига 10- 15 мг, баъзан 20 мг
гача
азот тўплайди. Муҳитнинг рН га жуда сезгир, рН нинг оптимум нуқтаси 7,0-
7,2, максимуми 9,0. Агар рН < 5,6 бўлса, бу бактерия учрамайди, лекин
бундай тупроққа оҳак солинса, дарҳол азотобактер пайдо бўлади.
Намликка жуда талабчан, 25-30° С да яхши ривожланади. Азотобактер
бўз, қора ва подзол тупроқларда эрта баҳорда кўп учрайди.
60-расм
.
Azotobacter chroococcum (Мишустин, 1987)
2. Az. agile - ҳужайралари бирмунча йирик, серҳаракат бўлиб, қўнғир
пигмент ҳосил қилмайди, лекин муҳитнинг
бир оз товланишига сабаб
бўлади.
3. Н. Сушкина шўр тупроқларда Az.galophilum борлигини аниқлаган.
129
Азотабактер учун энг яхши озиқ маннит — СН
2
ОН(СНОН)
4
.
СН
2
ОН,
лекин декстрин,
глицерин, глюкозада ҳам яхши ривожланади. Азотобактер
азотни ўзлаштирганидан сўнг биринчи галда NН
3
ҳосил килиши аниқланган.
Кейинчалик М. В. Фёдоров азотобактер томонидан азот тўпланиши
бошқа йўл билан боришини кўрсатди.
Унинг фикрича, процессда алоҳида
ҳужайра протоплазмаси билан боғлиқ бўлган катализатор иштирок этар экан.
Бунинг учун у катализатор таркибига кирувчи группаларни блокировка
қилади ва бунинг натижасида шундай хулосага келадики, азот тўпланишида
карбоксил ва аминогруппалар
иштирок этмас экан, асосан карбонил группа
қатнашар экан. Карбонил группанинг кислороди гидразин ҳосил қилар экан.
Гидразин актив водород ёрдамида қайтарилиш
реакциясига киришиб,
аминокислоталар ҳосил қилар экан. Реакция қуйидагича боради:
N
2
+ 2Н
+
→NH=NH
2NН + 2Н
2
О →2NН
2
ОН ёки
N
2
+ 2Н
2
О →2NНОН
2NНОН + Н
2
→2NH
2
ОН
2NН + 2Н
2
O →2NН
2
ОН ёки
N
2
+ 2Н
2
О →2NHОН
2NHОН + О
2
→2NН
2
ОН
Гидрокcиламин
Ҳосил бўлган гидроксиламин органик кислоталар билан реакцияга
киришиб, бир қатор аминокислоталар ҳосил қилади.
Азотобактерни ўрганиш устида жуда кўп иш қилинган.
Молекуляр
азотнинг фиксацияланишини ҳозирги кунда Мишустин (1987) қуйидагича
тушунтиради.
Do'stlaringiz bilan baham: