МАЪРУЗАЛАР
1-МАЪРУЗА. Кириш. Тупроқ физикаси фанининг предмети, мазмуни, таркиби ва услублари
Экинлар ҳосилдорлигини ошириш, аввало тупроқнинг хосса ва хусусиятларини яхши ўрганишни тақозо қилади. Кундалик ҳолларда қишлоқ хўжалик ишлаб чиқариш тажрибасида тупроқнинг хоссалари, айниқса унинг физик режимлари эътибордан четда қолиб, экинлар ҳосилдорлиги асосий минерал ва органик ўкитлар солиш хисобига оширилади.
Академик В.Р.Вильямс таъбири билан айтганда, тупроқ унумдорлиги ўсимликлар ҳосилдорлигини муттасил оширувчи ҳаётий фактор-озиқ, сув, ҳаво, иссиқлик ва ёруғлик ҳисобланади. Бу факторлар мустақил ҳеч қачон бир-бириии ўрнини алмаштирмайдиган, лекин ўзаро муносабатда ва боғлиқликда бўлади. Бу факторларни бошқариш, энг олдин тупроқнинг физик хоссаларини билишни ва уларни бошқариш тадбирларини ўрганишни тақозо қилади.
Тупроқ шўрланиш жараёни билан боғлиқ бўлган кўпгина назарий масалаларни ҳал этишда тупроқ ва унинг физик хоссаларини билиш мухим егҳамиятга эга. Масалан, тупрок. таркибидаги сув ва унда эриган тузларнинг ҳаракатлашпп тезлиги, тўпланиши, парчаланиши ва шунга ўхшаш жараёнлар бир хил механик таркибли ҳамда мураккаб механик таркибли (қат-қат ётқизиқли грунтлар) тупроқ-грунт профилида ўяпм хос характерга эга бўлади. Шунинг учун тупроқ физикасими мукаммал ўрганиш унинг унумдорлиги сирларини очишда ёрдам беради.
Тупроқ физикаси курси тупроцнинг физик, сув-физик ва физик-механик хусусиятларини ҳамда ундаги физик жараёнлар ва режимлар мажмуасини ўрганади. Бу жараёнлар қишлоқ ва ўрмон хўжалнги, йўл, уй жой, санитария ҳамда курорт муассасалари қурилити мақсадларигсч 'гадбиқ этишнинг асосий тадбирларини кўрсатиб беради ва ишлаб чиқади.
Тупроқ физикаси қуйидаги 4 та катта бўлимдан иборат. Биринчи бўлим-тупроқ қаттиқ қисми физикасини ўрганади. У тупроқнинг механик ва микроагрегат таркиблари (механик элементларнинг келиб чиқиши, уларнинг петрографик, минералогик таркиблари ва химиявий хоссаларини, механик элементларининг катта кичиклигига қараб тасифини, механик ва микроагрегат таркибини ўрганиш услублари тупроқларнинг механик таркибига кўра тасифи механик таркибига кўра бонитировка қилишни, механик таркибини ўўрганишнинг ахамиятини ва олинган маълумотларни расмийлашгтиришни: уларнинг структурали ва дисперслик коэффициентларини): тупроқнинг солиштирма юзаси ва эркин юза энергиясини; тупроқнинг солиштирма ва ҳажм массаларини, ғоваклиги ҳамда уларни ўрганиш услубларини, тупроқ структурасини, тупроқ қаттиқ фазасининг физик-механик хоссаларини: пластиклиги, ёпишкоқлиги, бўкиши, чўкиши, ишлов асбобларига қаршилиги, уларни ўрганиш методларини ўз ичига олади.
Иккинчи бўлим-тупроқ суюқ қисми физикаси, бунда тупроқ таркибида мустахкам борланган (гигроскопик, минимал гигроскопик, ўсимликнинг сўлиш намлиги), бўш бокланган (максимал молекуляр сув) ва эркин (дала нам сиғими, капилляр ва тўла нам сиғими) капилляр, гидроскопик сувларнинг физик хоссалари, тупроқнинг сув режими типлари, типчалари, сув утказувчанлик, капиллярлик хоссалари, сизот сувлари, уларнинг келиб чиқиши ва сув хоссаларига таъгири, қуртоқчилик ва унга қарши курашиш методлари, тупроқ сувининг физик хоссаларини ўрганади.
Учинчи бўлим-Тупроқ хавосининг физикаси тупроқ таркибини, унинг ўзгаришини, ундаги хаво ва газлар алмашинувини, тупроқ хаво режими ва унда бошқаришни, тупроқ хавоси таркибини ўрганиш услубларини ўз ичига олади.
Тўртинчи бўлим-тупроқнинг қатгиқ, суюқ қигми ва хавосининг термик (тупроқ температураси, альбедо, темттература ва иссиқлик ўтказувчанлик, иссиқлик режими ва уни ўрг.пшш методлари) ва электр ўтказувчанлик хос:сал.арини ўз ичига олади.
Тупроқ физик хоссалари ва режимлари В.В.Докучаев таклиф этган географик ҳамда морфологик методлари аниқд.анади. Бунга дала кузатишлари, махсус методлари, зарурият эҳтиёжи билан тупроқ шароитларини модуллаштириш методлари хам киради.
Тупроқдаги ғоваклар системасиии ҳамда механик элементлар ва агрегатларини жойлашиш тартибини ўрганиш ҳамда солиштирма юзани хисоблаш мақсадида микроскопиядан, тупроқларнинг минералогик таркибини рентгенография ва электромикроскопия методлари ёрдамида ўрганилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |