Механик элементларнинг келиб чиқиши ва таркиби
Тупроқ механик элементлари минерал, органик ва органо — минерал (гуматлар) сингари группаларга ажратиб, минерал элементлар (торфли ва ўта чиқиндили тупроқлардан ташқари) тупроқнинг асосий қисмини (тупроқ массасига нисбатан 90 — 98 % ни) ташкил этса, гуматлар ва органик кислоталар эса унинг массасига нисбатан 2—10% часини ташкил этади. Тупроқнинг бу механик элементлари тоғ жинсларининг нураш натижасида вужудга келади. Тупроқда физик, химиявий, биологик нурашлар бир вақтнинг ўзида бориши мумкин, лекин бу жараёнлар натижасида хосил бўлган механик элементлар типи, миқдори ҳар хил бўлади.
Минерал элементлар аайдо бўлишида тоғ жинсларининг биринчи нураш босқичида, нуралган жинслар нисбатан кичик абсолют ва нисбий юзага эга бўлади. Улар ҳароратнинг ўзгариши, сув ва шамол таъсирида ўсимликлар илдиз системаси, мохлар, лишайниклар, бактериялар таъсирига учрайди. Бунда физик ва нисбатан кам миқдорда биологик нураш устунлик қилади. Бу босқичда нуралган жинслар хар хил катта — кичикликдаги бўлакчалардан иборат бўлади. Бошқача қилиб айтганда, механик нураш жараёнида ҳар хил катталикдаги харсангтош, чағиртош, шағал, йирик қумлар пайдо бўлади.
Пайдо бўлган заррачалар юза. энергиясининг ошиши билан биологик факторнинг роли ҳамда химиявий нураш айииқса, элементларнинг оксидланиши ва қайтарилиши, мннерал тузларнинг қайта эриши, кристалланиши кучаяди.
В.Р.Вильямс бўйича тупроқнинг (диаметри 3 мм дан катга ) тош қисми турли тор жинсларидан (гранит, порфирит ва ҳ.к.) хашкил топган. Қумда ҳам хали дастлабки жинсларнинг заррачалари бўлиб, улар асосан кварц, дала шпати, слюда, роговая обманкаларнинг рмирилиши маҳсулотларидир. Қум заррачаларииинг емирилишида фақат емирилишга чидамли минерал —кварц ўзгармай қолади. Қум заррачалари таркибидаги дала шпати, слюдага ўхшашлар яна емирилишда давом этиб, чанг ва ил заррачаларииинг вужудга кслишига сабаб бўлади.
Йирик чанг (диаметри 0,05 — 0,01 мм) таркибида кварц хам маълум миқдорда бўлади. Ўрта чангда (диаметри 0,01-0,005 мм) унинг миқдори кескин камаяди, бу ерда аморф кремний кислоталари ва гидратлари миқдори орта боради. Майда чангда эса (диаметри 0,005 —0,001мм тупроқнинг энг майда заррачаси ил (гил)га ўгиш чегарасида жойлашганлиги учун бунда химиявий ва биологик нураш маҳсулотлари — гидрослюдалар, темир, алюминий, марганец оксидлари ва гидратлари, каолинит, фосфат ва х.к. лар асосий ўринни эгаллайди.
Ил (гил) да (диаметри 0,001 мм дан кичик), ас-осан химиявий ва биологик нураш маҳсулотлари, органик кислоталар унинг энг кўп қисмини ташкил этади.
К.Д.Глинка, Б.Б.Полинов, А.А.Родс, Е.И.Кочерина, А.Д.Воронин ва бошқалар ўз текширишларида механик элементларнинг босқичли пайдо бўлишларини кўрсатиш билан бирга ҳар бир тупроқ типи учун хилма —хил минералогик таркибга эга бўлган ўзига хос механик элементлар мавжудлигини хам очиб берадилар.
Органик таркибли механик элементлар тупроқдаги ўсимлик ва ҳайвон холдиқлари ва микроорганизмларнинг чириши натижасида пайдо бўлади. Минералларнинг пайдо бўлишида, биологик, микробиологик шу билан бирга химиявий ва физик химиявий жараёнлар асосий ўринни эгаллайди. Бу жараёнлар натижасида тупроқ чириндиси ҳосил бўлади.
Органо—минерал таркибли элементлар ёки гуматлар - минерал ва органик элементларнинг қўшилмасидир, Бундай типдаги механик элементлар туггроқ қатламларнинг баъзи бир чуқурлигида тупроқ хосил килувчи ички факторлар натижасида вужудга келади. Масалан, чимли-подзал тупроқларнинг иллювиал қатламларидаги ортштейнлар ёки бошқа шунга ўхшаш органо — минерал агрегатлар, типик бўз тупроқларда карбонатли агрегатлар ва хоказо.
Do'stlaringiz bilan baham: |