Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон миллий университети биология-тупроқшунослик факуьтети


- МАЪРУЗА. Тупроқ қаттиқ фазаси физикаси



Download 1,13 Mb.
bet27/61
Sana15.06.2022
Hajmi1,13 Mb.
#673623
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   61
Bog'liq
Тупрок физикаси ўқув услубий мажмуаси

3- МАЪРУЗА. Тупроқ қаттиқ фазаси физикаси

Тупроқнинг қаттик, фазасини ташкил қилган механикавий ва агрегат цисмларининг келиб чиқиши, таркиби, механик элементларнинг таснифи, унинг моҳияти, дисперслик ва структурали коэффицентлар, тупроқнинг механик таркибига кўра таснифи, унинг аҳамияти баён этилади.


Тупроқ ҳозирги замон тупроқшунослик фани тушунчасида уч қисмдан иборат мураккаб системадир.
Тупроқнинг қаттиқ қисми минерал, органик ва органоминерал жинслардан иборат бўдса, унда сақланадиган сув ёки бошқача қилиб айтганда тупроқ эритмаси — унинг сув билан банд бўлмаган кавакларда сақланган кислород, азот, карбонат ангидрид ва шунга ўхшаш газлар эса унинг ҳаво фазасини ташкил этади.
Тупроқнинг ривожланишида унинг учала қисми хамма вақт ўзвий боғланган тупроқ хосил қилувчи омиллар (она жинс, ернинг рельефи ва ёши, органик дунё ва одам) таъсирида ўзгариб боради. Тупроқнинг бу учала қисми ўзаро ва бевосита боғланган бўлиб ташқи факторлар таъсирида ўзгаради.
Тупроқ ва грунтни далада ёки лабораторияда текширишда унинг қаттик, қисмининг механик ва агрегатллк таркибини ўрганиш жуда мухим.
Бу тупроқ кесмасининг морфологиясини аниқлашда тупроқ хариталарида уларни гуппаларга ажратишда ҳам керак бўлади. Умуман олганда бирон бир турдаги тупроқни ўрганиш билан боғлиқ бўлган тадқиқот ишларини олиб бораётганда унинг механик таркибини билиш шарт. Шунинг учун ҳам тупроқшуносликда механик таркибни ўрганитга доир бир қанча услублар мавжуд. Бу услубларни махсус бўлимларда баён этамш.
Механик (гранулометрик) элементлар ва агрегатлар
Тупроқнинг пайдо бўлиши — бу энг олдин нураш қобиганмнг устки қисмида ётувчи она жинснинг мураккаб жараёнлир (механик, химиявий ва биологик нураптлар) махсули хисобланади. Бундай жараён натижасида хосил бўлган тупрпқ қаттиқ қисмининг хар хил катта —кичикликдаги ва хар хил шаклдаги минерал ва тоғ жинслари бўлакчаларидан тортиб ко.ялоидлар деб аталган энг майда заррачаларни ўз ичига олади. Нураш туфайли ҳосил бўлган тоғ жинслари ҳамда минератуларнинг айрим заррачалари механик элементлар дейилади.
Тупроқ физикаси адабиётларида механик элемент тўғрисида хар хил таърифлар мавжуд.
К.К.Гедройц механик элементлар:'а «айрим микро, ультра ва амикрокристаллар»ни киритади. А.Ф.Тюлин ва И.Н.Антипов — Каратаев механик элементлар деганда, ўзаро химиявий муносабатда бўлган айрим. заррачаларни тугаунади. А.Л.Родс юқоридаги таърифларга куйдаги мажбурий шартни киритади: механик элементларнинг ҳар бир заррачаси маълум бир кристаллик панжарада бўлиши лозим.
А.А.Роденинг бу таърифида қуйидаги нарсани танқидий тушуниш шарт: биринчидан, механик элементлар фақатгина кристал шаклида бўлмасдан, балки аморф ҳодда учраши мумким. Масалан, кремний оксиди, темир ва алюммпии гидрооксидлари, чиринди моддалари ва ҳ.к. иккинчидан, тумроқдп мураккаб кристалл панжарага эга бўлган тоғ жинслари бўлакчалари механик элементлар учрайди.
Гранитнинг механик заррачасида икки ва ундан ортиқ кристаллик панжара сақланади.
Юқорида келтирилган мулохазалардан хулоса қилиб механик элемент тўғрисида қуйидаги таърифии берамиз.
Механик элементлар нураш кобиғидаги жинс ва минералларнинг хар хил катталикда ва шаклдаги ўзаро ўзаро химиявий боғлиқлика бўлган бўлак ва бўлакчалар, шунингдек аморф б и р и к малардир.
Табиий шароитда механик элементлар ҳамма вақт ўзгаришда, яъни улар тупрокда мавжуд бўлган ҳар хил органик кислоталар, охак моддаси таъсирида ёки механик мавжуд юза тортилиш энергиясига хамда Вандер—Ваальс кучлари таъсирида бирикиб тупроқ агрегатчаларини ва бу агрегатчалар ўзаро бирикишда давом этиб тупроқ агрегатларини вужудга келтиради. Тупроқнинг энг майда заррачаси — каллоидларда агрегат хосил қилувчи ички кучлар яхши ифодаланади. Шунинг учун хам механик таркиб жихатдан оғир тупроқларда агрегатларнинг хосил бўлиши учун катта имкониятлар мавжуд. Академик К.К.Гедройц таклифига кўра 0,25 мм дан кичик бўлакчаларни микроагрегатлар, 0,25 мм дан катта бўлакчаларни макроагрегатлар деб аташ шартли қабул қилинган.

Download 1,13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   61




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish