ФИКРЛАР ТАРМОҚЛАНИШИ ЁКИ КЛАСТЕР ТЕХНОЛОГИЯСИ
Кластер технологияси талабаларни уйга берилган вазифани ёки янги мавзуни, якка ёки гуруҳ ҳолатида қандай ўзлаштириб олганлари, гуруҳ билан ўзаро мулоқат, баҳс-мунозара орқали мавзуни қандай даражада ўзлаштирилганларини аниқлашга ва уларни билимларини назорат қилибгина қолмай, балки баҳолашга ҳам имкон яратадиган ўзига хос услуб ҳисобланади.
Педагогик аҳамиятга эга бўлиб, талабаларни бирор бир мавзуни чуқур ўрганишларига ёрдам беради, талабаларни мавзуга таалуқли тушунча ёки аниқ фикрни эркин ҳамда очиқ ҳолда кетма-кетлик билан узвий боғлаган ҳолда тармоқланишига ўргатади. Шу билан бирга мавзуни чуқур ўрганишдан аввал талабаларнинг фикрлаш фаолиятини жадаллаштириш ҳамда кенгайтириш учун хизмат қилиши, ўтилган мавзуни мустаҳкамлаш, яхши ўзлаштириш, умумлаштириш ҳамда талабаларни шу мавзу бўйича тассавурларини чизма шаклида ифодалашга ундайди. Бу эса талабаларга ўз билимлари, тушунчалари ва тасаввурлари даражасини аниқлашга ёрдам беради.
Дарсларни кластер технологиясида ўтказиш қуйидагича амалга оширилади: Бунга кўра биринчи босқичда - уйга берилган мавзунинг асоси бўлган бир фикр сўз доскага ёзилади. “Нима” саволи билан ўқитувчи талабаларга мурожат қилади. Масалан: Морфология. Иккинчи босқичда - асосий сўздан “нима” саволига жавоб берувчи яна бир неча фикр кетма-кетлиги пайдо бўлади. Шу ўринда таъкидлаш жоизки, имкон қадар фикр бир сўздан иборат бўлиши лозим (1-расм).
Расмдан кўринадики, морфология нима? Морфология – бу ..., морфология – бу морфология – бу ... бўлиши мумкин.
Учинчи босқичда асосий фикрдан келиб чиққан фикрлардан бири талабалар билан биргаликда танлаб олинади, “нима” савол берилиб, фикрлар тугагунга қадар ёзиб борилади.
Тўртинчи босқичда ёзиб берилган фикрлар тугаб қолса, яна янги бир фикрни танлаб, уни ҳам “нима” саволини бериб яна фикрлар кетма-кетликда ёзиб борилади. Бунда фикрларнинг кетма-кетлиги ва ўзаро боғлиқлигини кўпайтиришга интилиш яхши натижа беради.
Мазкур технологиянинг 3 вариант кўринишда ўтказиш мумкин. Бунга кўра иккинчи вариантнинг биринчи босқичида аудитория гуруҳларга бўлинади, уй вазифа бўйича ёки янги мавзу бўйича мавзудан келиб чиққан ҳолда бир хил ёки ҳар хил фикрлар берилади, иккинчи босқичда эса ўқитувчи томонидан белгиланган вазифани содда ва мураккаблигига қараб 5-10 минут вақт берилади, учинчи босқичда гуруҳлардан биттадан аъзо чиқиб ёзилган фикрлар кетма-кетлиги ўқиб берилади.
1-расм. Фикрлар кетма кетлиги бўйича нима саволига жавоб бўлувчи сўзларнинг келтирилиши
Учинчи вариантда эса биринчи босқичда уй вазифа ва янги мавзу бўйича талабалар якка ҳолда фикрлар танлаб оладилар. Иккинчи босқичда вазифа содда ёки мураккаблигига қараб вақт ажратилади, учинчи босқичда эса талабалар ҳар бирлари ўзлари ёзган фикрлар кетма-кетлигини ўқиб берадилар ёки шароитга қараб ўқитувчи йиғиб олади, текшириб баҳолари кейинги дарсларда эълон қилинади.
Олий таълим тизимида педогогик технологияларни қўллаш ўзиниг ижобий самарасини кўрсатмоқда. Айниқса табиий фанларни ўқитишда катта ахамиятга эга. Ҳозирги кунда янги педогогик технологияларни бир нечасидан фойдаланиб дарс ўтиш яҳши натижалар бермоқда. Буларга “Клстер, “Бумеранг,”Елпиғич”, ”Чархпалак,” “Муаммоли”, “Ақлий хужум”, “Мунозара”, “Мулоқат” ва бошқалар.
“ЕЛПИГИЧ” ТЕХНОЛОГИЯСИ
Бу технология мураккаб кўп тармоқли, мумкин қадар, муаммо ҳарактеридаги мавзуларни ўрганишга қаратилган. Технологиянинг моҳияти шундаки, бунда мавзунинг турли тармоқлари бўйича бир йўла ахборот берилади. Айни пайтда, уларнинг ҳар бири алоҳида-алоҳида муҳокама қилинади. Масалан, ижобий ва салбий томонлари, афзаллик, фазилат ва камчиликлари, фойда ва зарарлари белгиланади.
Мазкур интерактив технология танқидий, таҳлилий, аниқ мантиқий фикрлашни муваффақиятли ривожлантиришга ҳамда ўз ғоялари, фикрларини ёзма ва оғзаки шаклда ихчам баён этиш, ҳимоя қилишга имконият яратади.
“Елпиғич” технологияси умумий мавзунинг айрим тармоқларини муҳокама қилувчи кичик гуруҳларнинг, ҳар бир қатнашувчининг, гуруҳнинг фаол ишлашига қаратилган бўлиб, мавзуни ўрганишнинг турли босқичларида қўлланиши мумкин. Бунда:
ўз билимларини эркин фаоллаштириш;
мавзуни ўрганиш жараёнида, унинг асосларини чуқур фарқлаш ва англаб етиш;
якунлаш босқичида олинган билимларни тартибга солиш.
Мазкур технологияга хос асосий тушунчалар қуйидагилар:
Афзаллик – бирор нарса билан қиёслангандаги устунлик, имтиёз;
Фазилат – ижобий сифат;
Нуқсон - номукаммаллик, қоидаларга, мезонларга номувофиқлик;
Хулоса – муайян бир фикрга, мантиқий қоидалар бўйича далилдан натижага келиш;
Таълимдан ташқари «Елпиғич» технологияси тарбиявий ҳарактердаги қатор вазифаларни амалга ошириш имконини беради.
жамоа, гуруҳларда ишлаш маҳорати;
муаммолар, вазиятларни турли нуқтаи назардан муҳокама қилиш маҳорати;
муросали қарорлар қабул қилиш маҳорати;
ўзгалар фикрига ҳурмат;
хушмуамолалик;
ишга ижодий ёндошиш;
фаоллик;
муаммога диққатнинг жамлай олиш маҳорати.
Бу метод ҳам ҳозирги кунда жуда кенг қўлланилиб келинаётган методлардан бири бўлиб, мавзуни камчилик ва афзалликларини очиб беришга хизмат қилади.
Ушбу методнинг яна бир муҳим томонларидан бири талабаларни мавзу юзасидан хулоса чиқаришга ўргатади.
Do'stlaringiz bilan baham: |