Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон миллий университети биология-тупроқшунослик факуьтети



Download 1,13 Mb.
bet22/61
Sana15.06.2022
Hajmi1,13 Mb.
#673623
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   61
Bog'liq
Тупрок физикаси ўқув услубий мажмуаси

БУМЕРАНГ

Ушбу технология бир машғулот давомида ўқув материалини чуқур ва яхлит ҳолатда ўрганиш, ижодий тушуниб етиш, эркин эгаллашга йўналтирилган. У турли мазмун ва ҳарактерга, яъни муаммоли, мунозараларга эга бўлган мавзуларни ўрганишда кўпроқ қўлланилади. У ўз ичига оғзаки ва ёзма иш шаклларини қамраб олади, ҳамда бир машғулот давомида ҳар бир иштирокчининг турли топшириқларни бажариши, навбат билан талаба ёки ўқитувчи ролида бўлиши, керакли баллни тўплашга имконият беради.


Бумеранг технологиясининг мақсади - дарс давомида талабалар янги мавзуни якка ва гуруҳ ҳолатида ўқиб ўрганиш, турли саволлар, ўзаро суҳбат - мунозаралар орқали ўзлаштиришига имконият яратишдир.
Бумеранг технологияси танқидий фикрлаш ва мантиқни шакллантиришга имконият яратади Қолаверса, хотиралар, ғоялар, фикрлар ҳамда далилларни ёзма ва оғзаки шаклларда баён қилиш кўникмаларини ривожлантиради. Шунингдек, мазкур технология таълим бериш билан бир қаторда тарбиявий ҳарактердаги бир қатор вазифаларни ҳам амалга ошириш имкониятини яратади: яъни,

  • жамоа билан ишлаш маҳорати;

  • муомалалик;

  • хушфеъллик;

  • кўникувчанлик;

  • ўзгалар фикрига ҳурмат;

  • фаоллик;

  • раҳбарлик сифатларини шакллантириш;

  • ишга ижодий ёндошиш;

  • ўз фаолиятининг самарали бўлишига қизиқиш

  • ўзини ҳолис баҳолаш

Ушбу технология талабаларни дарс жараёнида, дарсдан ташқари турли адабиётлар, матнлар билан ишлаш, ўрганилган материалларни ёдида сақлаб қолиш, сўзлаб бера олиш, фикрини эркин ҳолда баён эта олиш ҳамда дарсга ажратилган вақт давомида барча талабаларни баҳолай олишга қаратилган.
Талабалар бир вақтнинг ўзида фанга тегишли билимлар билан маънавий-маърифий, тарбиявий билимлар кўникма ва қирраларини ҳам ўзлаштиради.
Бумеранг технологияси аудиторияда талабалар сони кўп бўлиб, гуруҳларга бўлинишга шароит йўқ бўлган ҳолда қўлланилса мақсадга мувофиқ бўлади.
Мазкур технологияда матннининг ҳажмига қараб аудитория қаторларга бўлинади, маъруза матнлари тарқатилади ва регламент белгиланади. Белгиланган вақт ўтганадан сўнг ўқитувчи маъруза бўйича тайёрланган сценарий бўйича саволлар бериб боради, талабалар жавоблар берадилар ва бир-бирларини тўлдириб борадилар, талабалар эътиборидан қолиб кетган ёки айтилмаган маълумотлар ўқитувчи томонидан тўлдирилади ҳамда якунланади.
Бумеранг технологиясининг яна бир варианти: аудиторияда гуруҳлар ташкил қилиш мумкинлигига қараб, шароитдан келиб чиқган ҳолда гуруҳларга бўлинади, масалан 6 та гуруҳ, ҳар бир гуруҳда 6 та талабадан. Бир гуруҳдаги 6 та талабага маъруза матнининг мураккаблигига ва ҳажмига қараб 6 хил материал берилади, қолган гуруҳларда ҳам худди шундай бўлади, регламент белгиланади. Талабалар бир-бирларига халақит бермаган ҳолда маъруза матни устида ишлайдилар, ўрганадилар ва ўзлаштирадилар. Белгиланган вақтдан сўнг гуруҳ аъзолари бошқа гуруҳ аъзоларига халақит бермаган ҳолда ўз гуруҳ аъзоларига ўрганган маъруза матнларини тушунтириб гапириб берадилар. Белгиланган вақт ўтганадан сўнг ўқитувчи маъруза бўйича тайёрланган сценарий бўйича саволлар бериб боради, талабалар жавоблар берадилар ва шу билан биргаликда бир-бирларини тўлдириб борадилар, талабалар эътиборидан қолиб кетган ёки айтилмаган маълумотлар ўқитувчи томонидан тўлдирилади ва якунланади.



Download 1,13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   61




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish