Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон миллий университети математика факультети «Математик моделлаштириш ва криптоанализ»



Download 11,7 Mb.
bet86/87
Sana14.06.2022
Hajmi11,7 Mb.
#669953
TuriПротокол
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   87
Bog'liq
4 Маърузалар матни

Криптографик тизим – очиқ маълумотни шифрлаш ва дешифрлаш жараёнини ташкил этувчи амаллар мажмуи бўлиб, алфавитлар белгиларини алмаштиришлар кетма-кетлигидан иборат.
Криптографик тизим ёки шифр ўзида очиқ матнни шифрланган матнга акслантирувчи тескариси мавжуд Т тескариланувчи акслантиришлар оиласи.
Матн – алфавитнинг элементларидан (белгиларидан) ташкил топган тартибланган тузилма.
Маълумотларни шифрлаш - шифр ёрдамида очиқ маълумотларни шифрланган кўринишга қайта ўзгартириш тушунилади.
Маълумотларни очиш шифрланган маълумотларни очиқ маълумотларга қайта ўзгартириш жараёни.
Махфийлик - қўшимча ахборот (калит) га эга бўлмасдан ўзгартирилган маълумотлар массивидаги ахборотларни олиш имконига эга бўла олмаслик.
Очиқ калитли криптотизимлар – ўзаро математик боғлиқ бўлган очиқ ва ёпиқ калитлардан фойдаланиладиган кшифрлаш алгоритмларидир. Бунда маълумотлар ҳаммага маълум бўлган маълумот юборилаётган шахснинг очиқ калити билан шифрланади ва фақат маълумот юборилаётган шахснинг ўзигагина маълум бўлган ёпиқ калит билан дешифрланади.
Криптография – маълумотларни махфийлигини ва аслига тўғрилилигини таъминловчи ўзгартириш методларини ўрганади.
Криптология - ахборотни ҳимоялашнинг математик методларини ўрганувчи фан.
Криптотаҳлил – калитга эга бўлмасдан ахборот махфийлиги ва аслига тўғрилилигини бузишнинг математик методларини ўрганувчи фан.
Содда криптография (XVI аср бошларида) учун шифрланган текст мазмунига нисбатан душманни чалкаштирувчи ихтиёрий, одатда содда усулларнинг қўлланилиши характерлидир. Дастлабки босқичда ахборотни ҳимоялаш учун кодлаштириш ва стенография методларини қўлланиилди. Қўлланилидиган шифрларнинг аксарияти жойини ўзгартириш ва бир алфавитли ўрин алмаштиришга келар эди. Биринчи бўлиб қайд қилинган шифрлардан бири берилган матндаги ҳар бир ҳарфни алфавит бўйича аниқланган сондаги ўринга силжитиш асосида ишловчи алмаштириш Цезар шифридир. Бошқа шифр, грек ёзувчиси Полибиан муаллифлигига тегишли Полибиан квадратидир. Бу усулда алфавитнинг квадрат жадвали (грек алфавити 5x5 ўлчамда бўлади) ёрдамида тасодифий равишда тўлдирилган. Жорий текстдаги ҳар бир ҳарф квадратда ундан пастда турган ҳарф билан алмаштирилади.
Расмий криптография (XV аср охиридан XX аср бошларигача) босқичи расмийлашган ва қўлда бажарилувчи шифр криптотаҳлилини пайдо бўлиши билан боғлиқ. Европа давлатларида бу Тикланиш даврига тўғри келди. Бунда фан ва савдони ривожланиши ахборотни ҳимоялашни ишончли усулига бўлган талабни оширди. Бу босқичдаги муҳим рол биринчилардан бўлиб, кўпалфавитли алмаштиришни таклиф этган итальян архитектори Леон Батиста Альберти га тегишлидир. XVI аср дипломати Блез Вижинер номидан олинган жорий шифр жорий текст ҳарфларини калит (бу процедурани махсус жадваллар ёрдамида осонлаштириш мумкин) билан кетма - кет «қўшиш» дан ташкил топган. Унинг «Шифр ҳақида трактат» номли иши криптологияда биринчи илмий иш ҳисобланади.
Илмий криптографиянинг (1930-60 йиллар) бошқалардан ажралиб турадиган томони – криптобардошлилиги қатъий тарзда математикавий формулалар орқали асосланган криптографик системаларни пайдо бўлишидир. 30 йилларнинг охирларида криптологиянинг илмий асослари бўлган математиканинг алоҳида бўлимлари: эҳтимоллар назарияси ва математик статистика, умумий алгебра, сонлар назарияси, информация назарияси, кибернетика шаклланди. Алгоритмлар назарияси актив тарзда ривожланди. Клод Шенноннинг «Махфий тизимларда алоқа назарияси» (1949) иши ўзига хос чегара бўлиб, криптография ва криптотаҳлилнинг илмий базасига фундамент яратди. Шу вақтдан бошлаб, КРИПТОЛОГИЯ (грекчадан kryptos – махфий, сирли и logos – хабар) – ахборотни махфийлигини таъминлаш учун қайта ўзгартириш ҳақидаги фан тўғрисида сўз юритила бошланди. Криптография ва криптотаҳлилни 1949 йилгача ривожланиш босқичини илмий криптологиягача бўлган давр деб аташ мумкин. Шеннон «сочилиш» ва «аралаштириш» каби тушунчаларни киритди ва етарлича мустаҳкам криптосистемаларни тузиш имконини асослади.
Компьютер криптографиясига (1970-йиллардан бошлаб) «қўлда бажариладиган» ва «механик» шифрлардан бир нечта баробар катта криптобардошлиликка эга бўлган шифрлашни катта тезлик билан бажарилишини таъминловчи самарали ҳисоблаш воситаларини пайдо бўлиши билан асос солинди.
Симметрик криптотизимлар – шифрлаш учун ҳам ва дешифрлаш учун ҳам бир ҳил калитдан фойдаланиладиган кшифрлаш алгоритмларидир.
Операцион тизим (ОТ) – бу ЭҲМ захираларини бошқариш, амалий дастурларни чиқариш ва уларнинг ташқи қурилмалар, бошқа дастурлар билан ўзаро алоқасини амалга оширувчи, шунингдек, фойдаланувчининг компютер билан мулоқотини таъминловчи дастурий воситалар йиғиндисидир.
Шифр – очиқ маълумотлар тўпламини берилган криптографик алмаштиришлар орқали шифрланган маълумотлар тўпламига акслантирувчи тескариси мавжуд бўлган акслантиришлар мажмуи.
Шифр – бу очиқ матнлар тўпламини калитлар тўплами элементларини индекслаб шифрланган матнларга алмаштирувчи инъектив акслантириш
{F(k) : X → S, k K}.
Шифрлаш — очиқ матн деб аталувчи дастлабки маълумотни шифрланган маълумот (криптограмма) ҳолатига ўтказиш жараёни.
Шифрлаш тенгламаси – криптографик қайта ўзгартириш алгоритми билан берилган очиқ маълумотларни шифрланган маълумотларга ўтказувчи жараённи тавсифловчи муносабат.
Электрон рақамли имзо – криптографик қайта ўзгартиришда узатиладиган матнга қўшилади ва матнни қабул қилувчига хабарнинг муаллифини ва яхлитлигини текширишга имконини беради.
Электрон рақамли имзо – электрон ҳужжатнинг мазкур электрон ҳужжат ахборотини электрон рақамли имзонинг ёпиқ калитидан фойдаланган ҳолдаги махсус ўзгартиришлар натижасида олинган ҳамда электрон рақамли имзонинг очиқ калити ёрдамида электрон ҳужжатдаги ахборотда бузилишлар йўқлигини аниқлаш ва электрон рақамли имзо ёпиқ калитининг эгасини идентификациялаш имкониятини берадиган имзоси.
Электрон рақамли имзонинг ёпиқ калити – электрон рақамли имзо воситаларидан фойдаланган ҳолда олинган, фақат имзо қўювчи шахсга маълум бўлган ва электрон ҳужжатда электрон рақамли имзо тузиш учун мўлжалланган рамзлар кетма-кетлиги.
Электрон рақамли имзонинг очиқ калити – электрон рақамли имзо воситаларидан фойдаланган ҳолда олинган, электрон рақамли имзонинг ёпиқ калитига мос келувчи, ахборот тизимининг ҳар қандай фойдаланувчиси фойдалана оладиган ва электрон ҳужжатдаги электрон рақамли имзонинг ҳақиқийлигини тасдиқлаш учун мўлжалланган рамзлар кетма-кетлиги.
Электрон рақамли имзонинг ҳақиқийлигини тасдиқлаш – электрон рақамли имзониниг электрон рақамли имзо ёпиқ калитининг эгасига тегишлилигини ва электрон ҳужжатда бузилишлар йўқлигини текширишнинг ижобий натижаси.
Протоколлар – икки ёки ундан ортиқ томонлар томонидан аниқ бир масалани ечиш учун қабул қилинадиган ҳаракатлар тартиби.
Криптографик протокол (инглизча сryptographic protocol) – бу криптографик алгоритмлар наборини ўз ичига олувчи абстракт ёки конкрет пртоколдир.
Криптографик тизим – криптографик усуллар воситасида ахборот хавфсизлигини таъминлаш тизими.
Примитив криптографик протоколлар мустақил равишда амалий аҳамиятга эга эмас. Бу турдаги протоколлар амалий криптографик протоколларни қуришда унинг қурилиш блоклари сифатида хизмат қилади.
Амалий криптографик протоколлар криптотизимлар ёрдамида ахборот хавфсизлигини таъминлашнинг конкрет амалиёт масалаларини ечиш учун мўлжалланган.
Протокол қадами протокол иштирокчиси томонидан битта цикл жараёнида тугалланган ҳаракат.
Криптографик протоколнинг заифлиги – протоколни ишлаш жараёнида уни хавфсизлик хусусиятларини бузилиш имконияти.
Протоколга қилинган ҳужум – протоколдаги хабарларни таҳлил қилиш ҳамда протокол ишини бузиш учун протоколда кўзда тутилмаган ҳаракатларни бажариш ва протокол иштирокчиларига тегишли бўлган махфий ахборотларга эга бўлиш мақсадида қилинган уринишлар.

Download 11,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   87




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish