Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон миллий университети ўзбекистон республикаси вазирлар


Антик давр ва илк ўрта асрларда мулкчилик ва ер-сув муносабатлари



Download 252,67 Kb.
bet9/18
Sana05.04.2022
Hajmi252,67 Kb.
#530470
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   18
Bog'liq
ozbeksjer

2.3. Антик давр ва илк ўрта асрларда мулкчилик ва ер-сув муносабатлари.

Македониялик Александрнинг ҳарбий истилолари ва унга қарши Суғднинг жасур ўғлони Спитамен бошчилигида кўтарилган халқ озод-лик кураши минтақанинг тарихий географисида жиддий ўзгаришлар-ни келтириб чиқарди. Бу ўзгаришлар аҳолининг мажбурий миграци-яси, шаҳарлар ва ўтроқ деҳқончилик воҳаларининг, сунъий суғориш тизимининг вайрон бўлишида ҳам кўринади. Ҳар қандай уруш сигари бу истило ҳам минтақанинг катта ҳудудида суғорма деҳқончилик ма-


1 Бу ўтроқ деҳқон аҳоли ва кўчманчи чорвадорлар ўртасидаги алоқалар ва ўзаро таъсирнинг натижалари ҳақида қаранг: Исамиддинов М., Курбанов Н. Связи скотовод-ческого и земледельческого населения Согда // Археология, история и культура Сред-ней Азии: Тезисы докладов международной конференции. – Ташкент, 2002. – С. 53; Қадимги Ўрта Осиё тарихидан лавҳалар. Муаллифлар жамоаси. – Тошкент, 2008. – Б. 34-43.



42




даниятига жиддий зарар етказди. Хусусан, ер ва сувга эгалик муноса-батлари ҳам қатор ўзгаришларга учради. Эски ер эгалари, маҳаллий задогонларнинг, тажрибали деҳқон миришкорларнинг катта қисми ўз ер-мулкларидан маҳрум бўлдилар, суғорма деҳқончилик маданияти маълум муддат инқирозга учрашди. Шунга қарамасдан, тарихан қисқа фурсатда, ҳарбий ҳаракатлар тугатилгач минтақада сунъий суғориш тизими қайта барпо этилди, деҳқончилик қайта тикланди, савдо-сотиқ ривожланди.

Антик ва илк ўрта асрларда Амударё ва минтақанинг бошқа дарёла-ри ҳавзалари, улардан чиқарилган каналлар, катта ва кичик сойлар анъанавий деҳқончилик ривожида муҳим ўрин тутган. Ўзбекистон ва унга қўшни ҳудудларда суғорма деҳқончилик ривожида Амударёнинг аҳамиятини юқорида кўриб ўтдик. Баланд Помир тоғларидан бошлан-ган Амударёнинг таркибидаги лойқанинг химик таркиби, мутахассис-лар фикрича, ўзининг ўта юқори ўғитловчи хусусияти билан ажралиб турган. Амударё сувидаги менираллар ичида калий ва охак кўп бўлиб, улар тўпроқнинг унумдорилигини оширишга хизмат қилган ва шўрха-клар пайдо бўлишининг олдини олган1.


Амударнинг ўнг қирғоғида антик даврлардаёқ йирик каналлар қазилиб, улар орқали Хоразм давлатининг муҳим стратегик аҳамиятга эга қалъаларига, улар атрофидаги деҳқончилик учун қулай ерларга сув етказиб берилган. Бундай каналлар ичида Чирмонёп, Бозорқалъа канали ва бошқалар катта ўрин тутган. Бу каналлар суви бир неча қалъаларга ва уларнинг таъсир доирасида бўлган экинзорларга, дала-ларга етказиб берилган.


Кўриб чиқилаётган даврда Хоразм воҳасидаги асосий маконлар – шаҳарлар, қалъалар, қўрғонлар Амударёнинг қуйи оқимидан дарёнинг ҳар икки қирғоғида қазилган йирик каналлар бўйлаб жойлашган эди. Тадқиқотлар чап қирғоқ Хоразмда антик даврга мансуб ёдгорликлар сони 14та бўлиб, улар асосан Калтаминор (ёки Бозорқалъа), Тозабоғёб (Қирққиз ёки Бургутқалъа), Якка-Порсон ва Говхара каналлари бўйлаб воҳа тизими асосида жойлашганлигини кўрсатади2. Амударёнинг чап қирғоғидаги маконлар ҳам асосан шу тартибда жойлашган бўлиб, бу


1 Кесь А.С. Аральское море в голоцене // Этнография и археология Средней Азии.


– М.: Наука, 1979. – С. 20; Ғуломов Я.Ғ. Хоразмнинг суғорилиш тарихи. ... 25-бет. 2 Гулямов Я.Г. История орашения Хорезма. – Ташкент: Фан, 1957. – С. 99.



43




ҳар тарафдан саҳро билан ўралган Хоразм воҳасида ўтроқ ҳаёт кечи-ришнинг энг оптимал шакли эди. Воҳадаги ҳар бир магистрал канал ва у бўйлаб жойлашган маконлар битта маъмурий бирликни ташкил қилган бўлиб, каналлар бошланган жойда барпо этилган йирик қалъа ёки шаҳар бу маъмурий бирликларнинг маркази бўлган1.

Хоразмда барпо этилган йирик каналлар барчаси Амударёдан чиқарилган бўлиб, маҳаллий халқ катта каналларни Арна деб номла-ган. Бу катта каналлар кичик суғориш тармоқларига бўлинган ҳолда бевосита экинзорларга, боғларга етказиб берилган. Кичик каналлар Ёб деб аталган, ёблардан яна майда майда ариқлар бадоқлар ажралиб, ай-нан улар орқали сув экинларга етиб борган.


Илк ўрта асрларда минтақада бир қанча йирик каналлар барпо этилиб, улар кейинги даврда ҳам суғорма деҳқончлик тараққиётида муҳим ўрин тутиб келган. Улар ичида V асрда барпо этилган суғориш тармоқлари: Зарафшон дарёсидан чиқарилган Дарғом, Чирчик дарёси-дан чиқарилган Бўзсув каби йирик каналлар ва бошқаларни эсга олиш мумкин. VI-VIII асрларда Наҳрифай, Харкон, Анҳор, Калковуз каби йирик суғориш иншоотларининг қурилиши ҳам суғорма деҳқончилик ривожида катта аҳамиятга эга бўлган.


Илк ўрта асрларда руй берган сиёсий ўзгаришлар ижтимоий муно-сабатларда ҳам ўз аксини топди. Бу даврда ерга эгалик қилишнинг янги шакллари қарор топди, янги мулкдорлар қатлами (деҳқонлар) етакчи ўринга чиқди. V-VII асрларда Ўрта Осиёда зодагонлар, савдогарлар, ҳунармандлар, бинокорлар, деҳқонлар ва чорвадорлар каби ижтимоий табақалар мавжуд бўлган.


Ерга эгалик қилиш муносабатларидаги ўзгаришлар сувдан фойда-ланиш ҳуқуқида ҳам қатор янгиликларни келтириб чиқарди. Бу даврда ўтроқ суғорма деҳқончилик марказлари бўлган йирик қишлоқлар ман-баларда “Деҳқон” деб юритилган янги ҳукмрон ижтимоий қатлам қўли остида бўлган2. Уларга тегишли далаларда кадиварлар, кашоварзлар ёлланиб меҳнат қилганлар.


1 Ягодин В.Н., Никитин А.Б., Кошеленко Г.А. Хорезм // Древнейшие государства Кавказа и Средней Азии... – С. 319.


2 Айрим мутахассислар фикрича, “Деҳқон” атамаси икки компанентдан: Суғд ти-лидаги “Даҳ” (қишлоқ, қўрғон) ва туркий тилдаги “Қоон” (Хон, Ҳоқон) сўзларининг бирикишидан ясалган.



44




Зодагонлар – “азата” (“озод”) “улуғ” ва оддий деҳқонларга бўлин-ган. Улар йирик ер эгалари бўлиб, кенг далалар ҳамда боғларга эгалик қилишган. Деҳқонларнинг ихтиёрида ҳарбий бўлимлар бўлиб, улар “чокарлар” деб аталган.

Жамоатчи зироатчилар вакилларидан мулкдор бўлганлари “киштичкар” деган ном олган.


Кашаварз” – жамоачи зироатчилар қатлами вакиллари деҳқон­ лардан ижарага ерларни олиб, маълум даражада тўлов бериш эвази-га иш юритганлар. “Чорикорлар” эса мардикорлик қилиш билан кун кечирганлар. Қуллар орасида асирликка тушган қуллар ва гаровдаги қуллар ажралиб турган.


V-VI асрларда Ўрта Осиё ҳудудида етиштирилган деҳқончилик маҳсулотлари ичида ички ва ташқи савдода муҳим маҳсулот ҳисоб­ ланган ғалла, шоли, ғўза ва бошқа экинлар асосий ўрин тутган.


Сунъийсуғориштизимимаҳаллийхокимлартомониданбошқарилиб, уларга масъул мутахассислар мироблар ҳисобланган. Анъанага кўра ҳар йили баҳорда бу каналлар лойқалардан тозаланган ва бу тадбир кенг халқ оммасини оммавий ҳашар – бегорга жалб қилиш орқали амалга оширилган. Бу анъана ўрта асрларда ҳам сақланиб қолган бўлиб, ҳар бир фуқаро эрта баҳорда мажбуран бу маҳнатга жалб қилинган (йил-да 12 кун). Бу даврда йирик суғориш тармоқларининг ўтқазилиши ва сув иншоатларини барпо этишда давлат ҳокимиятидан ташқари хусу-сий мулкдорлар ҳам фаол иштирок этганлар. Улар ўзларига тегишли ҳудудларда суғориш тизимини, гидротехник иншоотларни барпо этиш ва уларнинг узлуксиз фаолият кўрсатишини назорат қилиб борганлар.


Бу даврда минтақанинг деҳқончилик воҳаларида турли полиз экин-лари, сувни кам талаб қиладиган экинлар (кунжут, тариқ ва бошқалар) етиштирилган. Асосий озиқа манбаи бўлган арпа ва буғдой етишти-ришда ёмғир сувларига тўйинган ҳамда ер ости сувлари тепароқда тур-ган, тупроққа яқин бўлган жойлар танланган1


Илк ўрта асрлар даврига келиб, Қашқадарё воҳасида деҳқончилик юксак даражада ривожланди. Тадқиқотчилар фикрича, VII -ХII аср-ларда Қашқадарё воҳасида суғорма ва лалми деҳқончилик анча ри-вожланган бўлиб, ғаллачилик, узумчилик, боғдорчилик, сабзавотчилик


1 Ғуломов Я.Ғ. Хоразмнинг суғорилиши тарихи. ... 67-бет.



45




деҳқончиликнинг етакчи тармоғи эди1. Бу даврда воҳада ипакчилик, пахтачилик каби деҳқончиликнинг қадимги тармоқлари ҳам анча ри-вожланганлиги маълум2.

Мутахассислар фикрича, минтақада суғорма деҳқончилик ривожига Марказий Осиёда даврий равишда юз бериб турадиган иқлим ўзгари-шлари, хусусан кескин исиб кетиши ҳам катта таъсир кўрсатган. Бу жа-раёнлар Евросиёнинг дашт ҳудудларида мил. II-III асрларда ҳам кузати-либ, Ўрта Осиёнинг шимолий даштларидаги чорвадор қабилаларининг турли йўналишдаги миграциясини келтириб чиқарди. Уларнинг бир қисми Сибирь ўрмонларига, Хитойга (Хуанхе дарёси водийсига) кетган бўлса, чорвадор қабилаларнинг катта қисми Суғд ерларига – Амударё ва Сирдарё ҳавзасига кириб келдилар3. Бу минтақадаги этнослараро мулоқат ва этногенез жараёнларига, шунингдек ўтроқ деҳқончилик ма-даниятига ҳам ўзига хос таъсир кўрсатди. Иқлим исиши деҳқончилик воҳаларида иқтисодий ҳаётни издан чиқарди. Суғориш иншоотлари ти-зими фаолиятида ҳам инқироз даври бошланди. Бу Марказий Осиёдаги йирик салтанатларнинг инқирозига ҳам олиб келди.


Бу даврда минтақада лалми деҳқончилик юритиш ҳам кенг тарқалган эди. Бу минтақадаги милодий эра бошларида бошланган ва узоқ давом этган иқлим ўзгариши, аридизация – чўллашув жараёнларининг кен-гайиши ва натижада сув манбаларининг сиёзлашуви билан боғлиқ бў-лиши ҳам мумкин. Милодий II-III асрларда минтақада бошланган ари-дизация, яъни иқлимнинг кескин исиб кетиши Амударё, Сирдарё ва бошқа дарёлар оқимига салбий таъсир кўрсатгани тарихдан маълум. Бу жараён Амударё сувининг ҳам камайишига, Каспий ва Орол денгизига қўйиладиган сув миқдорининг кескин пасайишига ҳам олиб келган.


Марказий Осиёда даврий равишда руй бериб турган иқлимнинг кескин исиб кетиши (аридизация) ўзлаштирилган ҳудудларнинг


1 Лунина С.Б. Культурнье и торговье связи средневековьх городов и поселений до-линьй Кашкадари с сопредельньми территориями // Культурнье связи народов Средней народов Средней Азии и Кавказа. Древность и средневековье. - М.: Наука, 1990. - С.101.


2 Лунина С.Б. Города Южного Согда... - С.74 .


3 Гумилев Л. Ритмы Евразии. Эпохи и цивилизации. –М.: Изд-во АСТ, 2005. – С.76; Буряков Ю.Ф. Этнокультурная ситуация в Среднеазиатском Междуречье в древности и средневековье // Ўзбекистонда этнодемографик жараёнлар: Халқаро конференция ма-териаллари. – Тошкент, 2005. – С. 23-24.



46




ташлаб кетилишига, аҳолининг сув манбаларига бой йирик дарёлар водийларини эгаллаш учун рақобатлашувига, минтақамизнинг дашт ҳудудларидан дарё водийларига, тоғ ва тоғ олди ҳудудларига аҳоли миг-рацияси жараёнлари кескин ошиб кетишига ва этник тўқнашувларга ҳам олиб келарди.

Йирик дарёлар сувлари сиёзлашган, кичик сойлар ва булоқлар қўриб қолган бундай пайтларда, дарёлардан сув олиш, каналлар орқали дала-ларга сув чиқаришда бирмунча муаммолар келиб чиққан. Айнан шу даврда дарёлар ва сойлар сувини юқорига кўтариб берадиган махсус қурилмалар – Чиғир, Чархпалак каби муракккаб гидротехник мосла-малар яратилиб, минтақада ундан фойдаланиш босқичма-босқич кен-гайиб борган. Шу тариқа, дарёлар сувини далаларга кўтариб берадиган қурилмаларнинг ихтиро қилиниши минтақада суғорма деҳқончилик ривожида ўзига хос муҳим ўрин тутган.


Иссиқ ва қуруқ иқлимли Ўрта Осиё шароитида сувни сақлаш энг за-рур масалалардан, суғорма деҳқончиликнинг энг муҳим талабларидан бири эди. Бу мақсадда махсус ҳовузлар, тўғонлар барпо этиш минтақа тарихининг энг қадимги даврларидан бошланган. Хусусан, бронза давридаёқ бундай тўғонлар барпо этила бошлаган. Кейинги даврларда деҳқончилик қилиш учун қўлай бўлган дарё водийлари, сойлар суви билан суғориш имконияти мавжуд тоғ олди ҳудудларини ўзлаштириш жадаллик билан борган. Амударё ва Сирдарёдан ташқари, Сурхондарё, Қашқадарё, Зарафшон дарёлари, Нурота тоғ тизмаларидан оқиб ту-шувчи кичик сойларнинг юқори оқимларида ҳам қадимги давр ва ўрта асрларда кўплаб катта-кичик тўғонлар, бандлар барпо этилган. Улар-нинг айримлари ҳақида ёзма манбаларда ҳам маълумотлар мавжуд. Юқорида Геродотнинг Акес (Амударё) дарёсининг юқори оқимида барпо этилган тўғон ва ундан фойдаланиш марказий ҳокимият назо-ратида бўлганлиги ҳақида маълумотини келтириб ўтган эдик. Аантик давр ва илк ўрта асрларда ҳам минтақанинг йирик дарёлари ҳовзасида кўплаб тўғонлар, бандлар барпо этилган эди.


Ўзбекистон ҳудудида қадимги деҳқончилик маданиятини тарихини ёритганда суғориш тизими мураккаб гидротехник иншоотларни ҳам ўз ичига олганлигини айтиб ўтиш керак1. Тадқиқотчилар фикрича, йирик


1 Батафсил қаранг: Муҳаммаджонов А. Ўзбекистоннинг қадимги гидротехника


иншоотлари. - Т.: Фан, 1973.



47




дарёлардан чиқарилган ҳар бир катта канал ортиқча сувни чиқариб ташловчи ёрдамчи канал — “бадров” билан бирга барпо этилар эди. Сув сатҳи ҳаддан ортиқ кўтарилганда бодров ортиқча сувларни четга чиқариб юбориш вазифасини бажарган1. Бу тошқин пайтида экинзор-ларни сув босиш ҳавфини камайтирган.

Турк ҳоқонлиги даврида деҳқончилик воҳалари янада кенгайиб борди. Сунъий суғориш, мелиорация ва экин етиштириш агротехника-си бўйича катта тажрибалар тўпланди. Бу даврда экин майдонларини минерал ўғитлаш ҳам кенг ёйилди. Бу жараёнлар ички ва ташқи савдо-да қишлоқ хўжалик маҳсулотларига бўлган эҳтиёжнинг ошиши, Буюк ипак йўли бўйлаб олиб борилган кенг кўламли иқтисодий ва маданий алоқаларнинг кенгайиб боришига мос равишда борган2.


Маълумки, ипак етиштирувчи асосий мамлакат бўлган Хитойни “Ғарбий ўлкалар”3 билан боғловчи алоқа йўлларининг савдо ва дипло-матия йўллари сифатидаги доимий фаолияти шаклланиши фақат мил. авв. II аср ўрталарида, Марказий Осиёда вужудга келган геосиёсий вазиятга боғлиқ ҳолда бошланди. Хитойнинг Хань сулоласи даврида4, Император У-Ди ҳукмронлиги даврида (мил. авв. 140-87 йиллар) олиб борилган ташқи сиёсатида кўчманчи ҳунларга қарши курашда ҳарбий-сиёсий иттифоқчилар топиш мақсадида “Ғарбий ўлкалар” билан алоқалар ўрнатишга ҳам катта эътибор қаратилди. Бу интилиш Хитой учун “Ғарбий ўлкалар”нинг ва уларга олиб борувчи йўлларнинг кашф қилинишига, улар орқали Ўрта Осиё ва бошқа мамлакатлар, хусусан, Парфия, Ҳиндистон ва Рим империяси билан изчил алоқаларининг бошланишига олиб келди. Бу алоқаларга Хань империясининг пойтах-


1 Ғуломов Я.Ғ. Хоразмнинг суғорилиш тарихи... – 87-90 бетлар.


2 Батафсил қаранг: Мавлонов Ў.М. Марказий Осиёнинг қадимги йўллари: шаклла-


ниши ва ривожланиш босқичлари. – Тошкент: Академия, 2008. – Б.


3 “Ғарбий ўлкалар” деганда қадимги хитойликлар ўз мамлакатларининг бевосита ғарбида жойлашган ҳудудларни, яъни ҳозирги Шарқий Туркистон ерларини тушуниш-ган. Кейинчалик, қадимги хитойликларнинг географик билимлари ошиб боришига мос равишда, “Ғарбий ўлкалар” Ўрта Осиё, Ҳиндистон ва бошқа мамлакатлар ҳисобига кенгайиб борди.


4 Хитойни эр. авв. 206 – мил. 220 йилларда идора қилган бу сулола Катта Хань (мил. авв. 206 - мил. 25 йй.) ва Кичик Хань (25-220 йй.) сулоласига бўлинади.



48




тидан чиққан элчи Чжан-Цзян1 асос солди. Хитойнинг ғарбидаги ўлка-ларга 13 йил давомида қилган “саёҳати”2 натижасида у Ўрта Осиёдаги Усунлар юрти, Даван ва Қанғ давлатлари, Катта Юечжи (Кушонлар дав-лати), Дахя (Бақтрия), Аньси (Парфия), Яньцай каби ўлкалар ҳақида, уларнинг шаҳарлари ва савдо йўллари тўғрисида муҳим маълумотлар тўплашга эришди3. Бу элчи кашф қилган ва кейинги даврларда янги-янги йўналишлари ва тармоқларига асос солинган алоқа йўллари бўй-лаб Хитой ипаги ва бошқа маҳсулотлар Ўрта Осиё ҳудуди орқали Ўрта Ер денгизи бўйидаги савдо шаҳарларигача етиб бора бошлайди. Шу тариқа, тарихга “Буюк ипак йўли”4 номи билан кирган халқаро транзит алоқа йўли фаолияти бошланди.

Қадимги хитой манбаларида ҳам Ўзбекистон ҳудудидаги қадимги давлатлар, уларнинг аҳолиси, хўжалиги, деҳққончилик маданиятига тегишли муҳим маълумотлар келтириб ўтилган. Хитой сайёҳи ва элчи-


1 Чжан Цзянь – Қадимги Хитойнинг буюк саёҳатчиси ва Ўрта Осиёга келган бирин-чи элчиси. Мил. авв. 140 йилда “Ғарбий ўлкалар”га иттифоқчи топиш мақсадида элчи сифатида жўнатилган. Унга келиб чиқиши ҳунлардан бўлган Тань-фу Хунугань фу де-ган киши йўлбошчилик қилган. Чжян Цзяннинг саёҳати 13 йил давом этиб, саёҳат таф-силотлари махсус ҳисобот тарзида Императорга топширилади (Чжан Цзянь ҳисоботи тарихчи Сима Цяннинг “Тарихий йилномалар” асарига киритилган). Ҳунларга қарши курашда иттифоқчилар топиш вазифаси бажарилмаган бўлса-да, бу саёҳат хитойли-кларнинг “Ғарбий ўлкалар” ва уларга олиб борувчи йўллар ҳақидаги тасаввурларини кенгайтирди, Хитой ва Ўрта Осиё ўртасида изчил алоқалар бошланишига ва тегишли йўллар фаолиятига асос яратди.


2 Бу саёҳат санаси турли манбаларда турлича кўрсатилган. Сўнгги йилларда чоп этилган асарларда бу саёҳат мил. авв. 138-125 йилларда амалга оширилганлиги қайд этилган. Бу ҳақда қаранг. Ўзбекистон тарихининг энг асосий саналари. – Тошкент: Шарқ, 2006. – Б. 9. (б.127.)


3 Бичурин Н.Я. (Иакинф). Собрание сведений о народах, обитавших в Средней Азии в древние времена. В 3-х частях. –Алматы: ТОО “Жалын Баспасы”, 1998. Ч.II.– С. 151-158.


4 Хитойни ғарб ўлкалари билан боғловчи алоқа йўллари тизимига нисбатан “Ипак йўли” атамасини дастлаб немис олими К. Рехтгофеннинг 1877 йилда немис тилида чоп этилган “Хитой” номли йирик географик асарида қўлланилган. Шундан кейин бу алоқа йўллари тизимини “Буюк ипак йўли” деб аташ муомалага кирди. Бу ҳақда қаранг: Richthofen FF (fon). China. – Berlin: D Reimer Verlag, 1877. Bd. 1; На Средне-азиатских трассах Великого шелкового пути. Очерки истории и культуры.– Тошкент: Фан, 1990. – С. 5; Мирзоев Р. Фердинанд Рихтгофен – Основатель термина “Великий шелковый путь” // Мозийдан садо. – Тошкент, 2005. – № 4 (28) – С. 38-43.



49




си Чзян Цянь сафардан қайтгач Хитой императорига ёзган ҳисобатида бундай маълумотлар илк бор келтирилгани маълум. Ўз саёҳати давоми-да Довон давлати (Фарғона водийси) орқали Қанғга (Тошкент воҳаси) келган, бу ердан Суғдиёна ерлари орқали Кушонлар мамлакатига бор-ган Цзянь Цянь ўзининг “Шицзи” (“Тарихий йилномалар”) номи би-лан машҳур бу ҳисобат асарида қуйидаги муҳим маълумотларни кел-тириб ўтади. “Даванликлар ўтроқ ҳаёт кечиради, деҳқончилик билан шуғулланади, гуруч ва буғдой экади. Уларда узум шароби бор”. Даван-да 70га яқин катта ва кичик шаҳарлар бор. Аҳолиси бир неча юз минг”1. Бу манбада шунингдек, токзорлар жуда катта майдонни эгаллагани, узумдан тайёрланган шароб бир неча ўн йил бузилмасдан туриши, аҳолиси шароб ичишни жуда яхши кўриши, бедазорлари кўплиги, “Са-мовий” отларини беда билан боқишлари ҳақида маълумот бериб ўтила-ди. Антик даврда хитойликлар Фарғона водийсидан узум етиштириш, беда экиш сирларини ўрганиб, бу экинларнинг уруғларини ўз юртлари-га олиб кетганлари ҳам хитой манбаларида акс этган2.

Илк ўрта асрларда Чоч воҳаси ҳам минтақанинг суғорма деҳ­ қончилик кенг йилган ўлкаларидан бири эди. Бу даврда Чочда 32 та янги шаҳар бўлиб, уларнинг кўпи янги шаҳарлар эди. Улар ичида инқирозга юз тута бошлаган Қанқа ўрнига Мингўрик ёдгорлиги ўрни-да бўлган Чоч шаҳрининг сиёсий марказ сифатидаги аҳамияти ошиб бошлаган)3. Бу даврга оид Хитой манбаларида Чоч воҳаси Ши, ёки Чжечжи ва Чжеши деб аталиб, Суйе (Сирдарё. – Ў.М.) дарёсининг ўнг қирғоғида жойлашгани, ҳукмдор қароргоҳи Чжеси шаҳри эканлиги, унинг жануби-шарқида жойлашган тоғларда марварид тоши мавжуд-лиги қайд этилган4. Чоч воҳасида деҳқончиликда Чирчиқ дарёсидан


1 Бичурин Н.Я. (Иакинф). Собрание сведений о народах, обитавших в Средней Азии в древние времена. В трех частях. – Алматы: ТОО “Жалын Баспасы”, 1998. Ч. II. – С. 153.


2 Бичурин Н.Я. (Иакинф). Собрание сведений о народах, обитавших в Средней Азии в древние времена. ... – С. 166.


3 Буряков Ю.Ф. К динамике развития городской культуры древнего и средневеко-вого Чача // Чач-Бинкат-Ташкент (историческое прошлое и современости): Материалы научной конференции. – Ташкент, 2007. – С. 10-11.


4 Бичурин Н.Я. (Иакинф). Собрание сведений о народах, обитавших в Средней Азии в древние времена. В трех частях. – Алматы: ТОО “Жалын Баспасы”, 1998. Ч. II. – С. 326.



50




чиқарилган каналлар муҳим ўрин тутган. Бундай йирик каналлардан бири Бўзсув канали эди.

Ўрта Осиёнинг муҳим тарихий-маданий ўлкаси бўлган Суғдиёна мулклари, аҳолиси, хўжалиги ва бошқа муҳим маълумотларни ҳам илк ўрта асрларга оид Хитой манбаларида топамиз. Хусусан, “Бейши”да Суғдиёнанинг бош шаҳри Самарканд Кан деб аталиб, уларнинг хукм-дорлари Юечжи хонадони вакиллари эканлиги, аҳолиси боғдорчилик ва деҳқончиликда моҳирлиги қайд этилади1


Самарқанд, Кушония ва бошқа деҳқончилик воҳаларини суғориш учун Зарафшон дарёсидан катта каналлар чиқарилган. Бундай канал-лардан бири Дарғом канали бўлган.


“Бейши”нинг 97 бобида, “Суйшу”нинг 83 бобида, “Таншу”нинг 221 бобида Ғарбий ўлкалар, яъни Марказий Осиёдаги мамлакатлар тарихига тегишли муҳим маълумотлар мавжуд. Улар ичида Жанубий Суғднинг Кеш (Ши, Кюйша) шаҳри ва унинг рустаклари, Нашебо (Нах-шаб) ҳақидаги маълумотлар аҳамиятлидир. Илк ўрта асрларга мансуб хитой манбаларида Қуйи Қашқадарда жойлашган Нахшаб шаҳри Но-шеболо деб аталган. “Бейши”даги маълумотларга кўра, бу ерда гуруч, буғдой ва бошқа экинлар етиштирилган2.


Илк ўрта асрларга оид Хитой манбаларида Шимолий Тоҳаристон (Тухоло), хусусан, Чағониён ва Термиз мулклари, ҳудуди, тарихий-ге-ографик шарт-шароитлари, ижтимоий-иқтисодий ҳаёт, аҳолиси ва хў-жалиги, шаҳар ва қишлоқларининг географик жойлашуви, чегаралари ҳақида ҳам муҳим маълумотлар келтирилган.


Шу ўринда Ўзбекистон ҳудудида ипакчиликнинг пайдо бўлиши масаласига ҳам қисқача тўхталиб ўтиш керак. Маълумки, фанда ипак-чилик минтақамизда, аниқроғи Суғдиёнада илк ўрта асрларда пайдо бўлганлиги ҳақидаги фикр мавжуд. Шу ўринда минтақамизда ипакчи-лик тарихи билан боғлиқ айрим маълумотларга ҳам эътибор қаратиш талаб этилади. Яқин вақтларгача Хитойда ипакчиликнинг пайдо бўли-ши ва ипак савдосининг бошланишини мил. авв. I мингйиллик ўртала-рига олиб келиб боғловчи илмий қарашлар ҳукмрон эди. Лекин сўнгги


1 Бичурин Н.Я. (Иакинф). Собрание сведений о народах, обитавших в Средней Азии в древние времена. В трех частях. – Алматы: ТОО “Жалын Баспасы”, 1998. Ч. II. – С. 281.


2 Бичурин Н.Я. (Иакинф). Собрание сведений о народах,... – С. 273.



51




йилларда хитойлик археологлар Тайху кўли бўйидаги Чмецзян вилоя-тида олиб борган тадқиқотлари натижасида бундан тўрт минг йиллар олдинги даврга оид ипак буюмларини топишга эришдилар1. Энг сўн-гги археологик тадқиқотларнинг кўрсатишича мил. авв. V-IV асрлар-дан бошлаб Хитой ипак буюмлари Ғарбга ҳам олиб чиқила бошлайди. Олтойдаги мил. авв. V асрга тааллуқли Пазириқ қўрғонларининг би-рида Феникс тасвири туширилган ипак халат қолдиқлари топилгани2, Жанубий ва Ғарбий Европа ҳудудидаги мил. авв. VI-V асрларга оид мозорқўрғонларда ҳам ипак матолар борлиги3 бундан далолатдир. Ай-рим тадқиқотчилар Ҳиндистонда ипакчилик мустақил равишда пайдо бўлганлиги эҳтимолини ҳам қайд этишган бўлса-да4, мил. авв. I мин-гйиллик ўрталарида Хитой ипаги Ҳиндистонга ҳам кириб боради5. Минтақамиз ҳам ипакчилик қадимдан шаклланган марказлардан бири бўлган. Ўзбекистон жанубидаги бронза даврига оид Сополлитепа ёд-горлигидан топилган ипак буюмлар бундан далолатдир6. Ипак буюм-лар Шимолий Бақтриядаги Холчаён ёдгорлигидан, қадимги Термиз ва бошқа ҳудудлардан ҳам топилган7. Бу маълумотлардан Ўрта Осиёда ипакчилик анча қадимги даврлардаёқ шакллана бошланганлиги ҳақида хулоса қилиш мумкин.

Умуман олганда, илк ўрта асрлар минтақада ўтроқ деҳқончилик воҳаларининг ҳам кенгайиш даври бўлди деб айтиш мумкин. Эфталит-лар ва Турк ҳоқонлигида иқтисодий ҳаётнинг асосини суғорма ва лал-ми деҳқончилик ҳамда чорвачилик ташкил этган. Бу даврда суғориш тармоқлари кенгайиб, мелиорация ва экин етиштириш агротехникаси соҳасида қатор ютуқлар қўлга киритилди. Ер майдонларини ўғитлаш


1 По Великому шелковому пути ... – С. 9-10.


2 Руденко С.И. Сокровища Пазырикских курганов ... – С. 135-136.


3 Хўжаев А. Буюк ипак йўли ... – Б. 82-83.


4 Радкевич В.А. Великий шелковий путь. – М., 1990. – С. 115-118.


5 Бу ҳақда мил. авв. IV асрда ёзилган «Артхашастра» («Сиёсат илмий») рисоласи-да учрайдиган «Синапатто» («Хитой ипаги») сўзи далолат беради. Қаранг: По Велико-му шелковому пути ... – С. 10-11.


6 Аскаров А. Сапаллитепа. – Ташкент: Фан, 1973. – С. 133-134; Ўша муаллиф.


Древнеземледельская культура эпохи бронзы юго Узбекистана. – Ташкент: Фан, 1977.


– С. 126.


7 Ртвеладзе Э.В. Великий шелковый путь … – С.132.



52




технологияси катта майдонларда ҳосилдорликнинг ошишига олиб кел-ди. Қишлоқ хўжалик маҳсулотларига, хусусан, ғалла, шоли, ғўза ва бошқаларга бўлган эҳтиёжнинг ошиши ички ва ташқи бозор талабла-рига мос равишда борди.

Ўрта Осиёда ижтимоий табақалашув, қадимги давлатларнинг шаклланиши, иқтисодий-савдо марказлари сифатидаги қадимги шаҳарларнинг пайдо бўлиши, товар-пул муомаласи ҳамда ички ва ташқи алоқаларнинг ривожланиши бозор учун сифатли ва кўп миқдорда маҳсулот ишлаб чиқаришга туртки берарди. Бу даврда кей-инги тарихий даврларда ҳам деярли ўзгаришларсиз келган иқтисодий ихтисослашув шаклланди. Бу минтақанинг йирик дарёлари ва улар-нинг ирмоқлари водийсида жойлашган деҳқончилик воҳаларида ишлаб чиқарилган маҳсулотлар турида, кўчманчи чорвадорлар маҳсулотларида (от, туя, қорамоллар, қўйлар, тери, жун ва бошқалар) ва турли туман ҳунармандчилик буюмларида кўзга ташланади. Бу босқичда минтақамиз деҳқончилик воҳаларида қўлга киритилган ютуқлар савдо йўллари йўналишлари билан бирга қўшни халқларга ҳам тарқалгани, чорвадор хўжаликларда боқиладиган отлар ва туяларга ички ва ташқи бозорда талаб катта бўлиб келгани, нафақат хом ашё, шу билан бирга ташқи бозорда юксак қадрланган кўплаб ҳунармандчилик маҳсулотлари ишлаб чиқиш йўлга қўйилгани эътиборлидир.



53





  1. Download 252,67 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish