Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон миллий университети ўзбекистон республикаси вазирлар


I БОБ. Қадимги Ўзбекистонда ер сув муносабатлари тарихининг манбалари ва ўрганилиш даражаси



Download 252,67 Kb.
bet2/18
Sana05.04.2022
Hajmi252,67 Kb.
#530470
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18
Bog'liq
ozbeksjer

I БОБ. Қадимги Ўзбекистонда ер сув муносабатлари тарихининг манбалари ва ўрганилиш даражаси.


1.1. Ўрта Осиёнинг табиий-географик шарҳи,


сув манбалари, дарё водийлари.

Минтақа цивилизациясининг асосини ташкил этган суғорма деҳқончилик маданиятининг шаклланиши ва ривожланиши тарихига назар ташласак, муҳим бир қонуниятни кўриш мумкин. Бу минтақадаги йирик дарёлар ва уларнинг ирмоқлари ҳавзаси минтақа цивилизация-сининг шаклланишида ўзига хос ўрин тутганлигида кўзга ташланади. Шу сабабли, дастлаб минтақанинг икки буюк дарёси - Амударё ва Сир-дарё ҳамда уларнинг ирмоқларига таъриф бериб ўтамиз.


Марказий Осиё минтақасининг энг буюк сув ҳавзаси Амударё ҳисобланади. Помир тоғларидан бошланувчи Амударё Марказий Осиёда-ги энг серсув, йирик дарё бўлиб, унинг узунлиги 1415 км.ни ташкил этади. Маълумки, бу дарёнинг юқори оқими Ҳиндикушнинг шимолий ёнбағирларидаги музликлардан бошланиб, унга Зўркўл деган тоғ кўлидан оқиб чиқадиган Помирдарё келиб қўшилган жойигача Вохондарё деб ата-лади. Помирдарё келиб қўшилган жойдан Вахш ирмоғи қўшилган жойга-ча Амударё Панж1 деб аталади. Баланд тоғлар орасидан оқиб ўтадиган бу дарё ўзи билан жуда кўп миқдорда минерал жинсларни лойқа ҳолда оқизиб олиб келади. Сўнгра Панж дарёси бўйи 5 км. ва эни 15 км.лик текис во-дийга чиқади ва бу ерда у кенг ёйилиб оқиб Уртатўқай номли орол ҳосил қилади. Текисликдан ўтгандан кейин дарё тораяди ва унга чап томондан Афғонистондаги Ҳиндиқушнинг марказий қисмидаги музликлардан бош-ланадиган Кўкча дарёси қўшилади. Бу ердан Панж дарёси 70 километрлик масофани босиб ўтиб текисликка чиқади ва бу ерда Панжга ўнг томондан Вахш дарёси келиб қўшилади. Шундаи кейин у Амударё номини олиб, те-


1 Панж - Вохондарё, Помирдарё, Гунт, Бартонгдарё ва Ванч дарёларининг қўшилишидан ҳосил бўлади. Панжнинг барча ирмоклари Вохон, Шуғнон, Аличўр Дарвоз ва бошқа баланд тоғ тизмаларидаги музликлар ва кўллардан оқиб чиқади. Улар-дан ташқари, Вохондарё қуйилган жойдан 718 километр қуйироқда Панжга Езгулим дарёси келиб қўшилади.



6




кислик бўйлаб оқади ва унга ўнг томондан Кофирнихон ва Сурхон, чап то-мондан эса Қундуздарё келиб қўшилади. Сурхондарё Амударёнинг сўнгги ирмоғи бўлиб, шундан кейин у ҳеч қандай ирмоқсиз оқади1.

Амударё “Авесто”да “Vahvi Dayita” номи билан тилга олинади2. Айрим тадқиқотчилар фикрича, Аму (Амул) атамаси мил. авв. II минг йилликда Ўрта Осиёда кенг тарқалган Енисей-Кет тиллари («Она сув» маъносида) билан боғлиқ бўлиши мумкин. Қадимги турклар бу дарёни, барча йирик дарёлар каби Укуз деб аташган. Окус, Укуз номлари Аму-дарёнинг маҳаллий сак-массагетлар томонидан қуйилган номлар бўлиб, ўрта асрларда ҳам Укуз номи сақланиб келди ва ҳозир даврда ҳам Аму-дарё дельтасидаги битта тармок Укуз деб аталиб келинмоқда. Укуз ата-маси форсларга, улардан юнонлар ва римликларга фонетик ўзгаришга учраган ҳолда Oxus (Окс) тарзида ўтган. Окс атамаси туркий тилдаги Оқсу (Оқ сув) сўзидан келиб чиққан бўлиши ҳам мумкин. Ўрта аср ман-баларида бу дарё Жайхун, Амул, Аму шаклида учрайди3. Низомиддин Шомийнинг “Зафарнома” асарида Маздахқон ва Урганч (Эски Урганч





  • Ў.М.) ўртасида Амур Темур қўшинлари ўтган Амударёнинг эски ўзани “Эски Укуз” деб келтирилгани, “Книга большому чертежу”да Амударё-нинг Угус деб аталгани, “Узбой” номининг ҳам Укузбўйидан олинганли-ги тўғрисидаги туркман ривоятлари ва бошқа маълумотлар хоразмликлар ҳамда Амударёнинг ўрта ва қуйи оқимида яшовчи қўшни халқлар ора-сида Амударёнинг “Укуз” номи билан биргаликда қўлланилиб келганли-гини тасдиқлайди. Шундай келиб чиқиб, Укуз Амударёнинг маҳаллий туркий халқлар орасида кенг тарқалган номи деб айтиш мумкин4.

Амударё қуйи ва ўрта тўртламчи даврда Қорақум орқали ўтиб, Кас-пий денгизига қуйилган. Юқори тўртламчи даврда Амударё ҳозирги ўза-


1 Ғуломов Я.Ғ. Хоразмнинг суғорилиши тарихи. Қадимги замонлардан ҳозиргача.


– Тошкент, 1959, - Б. 19-20.


2 Авесто / Асқар Махкам таржимаси. – Тошкент, 2001.


3 Бу ҳақда қаранг: Махмуд Қошғарий. Туркий сўзлар девони (Девону луғотит турк)





  • 3 томлик. Таржимон ва нашрга тайёрловчи С.М. Муталлибов. – Тошкент: Фан, 1960. I том. – Б. 91, 411: Ғуломов Я.Ғ. Хоразмнинг суғорилиш тарихи. Қадимги замонлардан ҳозиргача. – Тошкент, 1959; Шамсиддин Камолиддин. Древние гидротопонимы Сред-ней Азии // Мозийдан садо. – Тошкент, 2006. – № 2 (30) – Б. 44-48; Кўрсатилган муал-лиф. Древнетюркская топонимия Средней Азии. – Ташкент: Шарқ, 2006. – С. 25-28.

4 Ғуломов Я.Ғ. Хоразмнинг суғорилиш тарихи. Қадимги замонлардан ҳозиргача. – Тошкент, 1959. – Б. 37-38.



7




ни бўйича оққан. Мил. ав. 10-мингйилликдан 2-минг йилликкача Хоразм ботиғини ва қисман Сариқамиш ботиғини тўлдирган. Оқимининг бир қисми жанубга оқиб, ҳозирги Ўзбой ўзанини вужудга келтирган ва Каспий денгизига қуйилган. Шу даврда Сариқамиш бўйи дельтаси таркиб топган.

Амударё ўзанининг шаклланиши бундан тахминан 22 минг йил-ча олдин, яъни сўнгги палеолит даврининг ўрталаридан, яъни Голоцен даврининг охирларида бошланган. Бу даврда Оқчадарё ва Сариқамиш бўйи дельтасининг шаклланиши тугалланиб, Амударёнинг Оролга тўлиқ қуйилиши юз берган. Лекин кейинги тарихий даврларда Амударё ўз йўналишини бир неча бор ўзгартириб, гоҳ Орол, гоҳ Каспий ден-гизига қуйилиб тургани маълум. Хусусан, қуйи ва ўрта голоцендан то мил. авв. II мингйилликкача Амударё ғарбга томон оқиб, Сариқамиш чуқурлигини1 тўлдирган ва Қорақумнинг ғарбий қисмидан ўтувчи Ўз-бой ўзани2 орқали Каспий денгизига қуйилган3. Мил. авв II-I мингй-иллик бошларида яна Оролга қуйилиб, мил. авв. I мингйилликдан то мил. I мингйиллик ўрталаригача яна Каспийга қараб оққанлиги, Турк ҳоқонлиги давридан бошлаб асосан Орол денгизига қуйилганлиги олиб борилган тадқиқотлар натижасида исботланган4. Амударё ривожланган ўрта асрларда Сариқамиш чуқурлигидан Ўзбой ўзани орқали Красно-водск (ҳозирги Туркманбаши. – Ў.М.) қўлтиғига қараб оққан бўлса5, XVI


1 Сариқамиш кўли ўрта аср манбаларида Қиз (Хиз) денгизи номи билан аталган. Бу ҳақда қаранг: Беруний, Абу Райҳон. Қадимги халқлардан қолган ёдгорликлар. – Тошкент: Фан, 1968. I том. – 688 б; Камолиддин. Ш.С. Древнетюркская топонимия Средней Азии. – Ташкент, Шарқ, 2006. – С. 31.


2 Ўзбой номи Укуз бой, (яъни “бой дарё” сувли дарё) маъносидаги сўздан келиб чиққан бўлиши ҳам мумкин. Камолиддин Ш.С. Древнетюркская топонимия Средней Азии ... – С. 27.


3 Низовья Аму-дарьи, Сарикамыш, Узбой. История формирования и заселения. // МХЭ. – М.: Изд-во АН СССР, 1960. – Вып. 3. – С. 23.


4 Кесь А.С. Аральское море в голоцене // Этнография и археология Средней Азии.


– М.: Наука, 1979. – С. 20. Шу билан бирга, фикримизча, II-III асрларда минтақада бошланган аридизация, яъни иқлимнинг кескин исиб кетиши Амударё, Сирдарё ва бошқа дарёлар оқимига салбий таъсир кўрсатган. Бу Амударё сувининг камайишига ва Каспий ва Оролга қўйиладиган сув миқдори пасайишига олиб келган. Дарё сиёзлашган айрим пайтларда, оқим бўйлаб кемалар қатнови ҳам бирмунча тўхтаб қолган.


5 Бу ҳақда айрим манбалардаги маълумотлар ҳам далолат беради. Бу ҳақда қаранг:


Шарофуддин Али Йаздий. Зафарнома ... – Б. 145.



8




аср ўрталаридан бошлаб яна Оролга қуйила бошлаган. Амударё оқими ўзгариши сабабли “Урганч чўл бўлуб...” қолганини Хива хони Абулғози Баҳодирхон ўзининг машур “Шажараи турк” асарида ҳам қайд этади. 1.

Умуман олганда, Амударё йўналишларининг бундай ўзгариб туриши-ни минтақа рельефидаги ўзгаришлар ва қисман антропоген таъсир билан изоҳлаш мумкин. Айрим манбаларга кўра, Амударё ўрта асрларда Туямўй-ин тепалигига ўрилиб, икки ўзанга ажралган. Ўнг оқими Оқчадарё ўзани бўйлабОролденгизигақуйилганбўлса,чапўзаниСариқамишчуқурлигини тўлдириб Ўзбой орқали Каспийга қараб оққан. Юқорида келтирилган маълумотлардан Амударё то XVI аср охиригача Каспийга ва Оролга бир вақтнинг ўзида қуйилиб турганлиги ҳақида ҳам хулосага клиш мумкин.


Шу ўринда, Сариқамиш ва Орол денгизи орасидаги Ойбугир чуқурлиги ушбу сув ҳавзаларини боғлаб тургани, Ўзбой ўзани бир пайтлар ягона сув ҳавзаси бўлган Каспий денгизининг Сариқамиш ва Оролдан ажралиши оқибатида пайдо бўлгани ҳақида ҳам фикрлар борлигини эсга олиш керак2. Орол денгизи ривожланган ўрта асрларга оид араб манбаларида «Хоразм денгизи» деб ҳам аталган бўлиб, унинг айланаси 300 милга тенглиги, суви шўрлиги, унга Жайҳун (Амударё.


– Ў.М.), Шош дарёси (Сирдарё. – Ў.М.) ҳамда Барк, Руза, Марга ва бошқа кичик дарёлар қуйилиши қайд этилади3.


Амударё ҳақидаги илк ёзма маълумотлар, юқорида айтиб ўтганими-здек, “Авесто”да учрайди. “Авесто”да сув ва ҳосилдорлик маъбудаси Ардвига бағишланган қўшиқда келтирилган Ворукаша денгизи ва унга қуйиладиган Ардви ҳақидаги маълумотларни Орол денгизи ва Аму-дарё дельтаси билан боғловчи қарашлар мавжуд4.

Чоржўй ва Хоразм воҳаларида ерлар қадимдан Амударёдан чиқарилган каналлар билан суғорилиб, деҳқончилик қилиб келинган. Манбаларнинг далолат беришича, ўрта асрларда ҳам Хоразмда кўплаб катта каналлардан сувидан фойдаланиб деҳқончилик қилинган ва ҳатто бу каналларда қишлоқ хўжалик маҳсулотларини жойларга етказиб бе-


1 Абулғози. Шажараи Турк. – Тошкент: Чўлпон, 1992. – Б. 167.


2 Бартольд. В.В. Сведения об Аральском море и низовьях Аму-дарьи … – С. 19.


3 Извлечения из «Нузхат ал-Муштак фи ихтирак ал-Афак» или «Китаб-Роджер» ал Идриси / Перевод С. Волина: // МИТТ. Арабские и персидские источники VII-XV вв. Труды института востоковеденияэ – М.–Л, 1939. Т. I. – С. 220.


4 Ртвеладзе Э. Цивилизации, государства, культуры ... – С. 241.



9




рувчи юк ташувчи кемалар қатнови йўлга қўйилган. Улар ҳақида маълу-мот берган Мақдисий уларнинг кўплигидан харитага туширмаганлиги-ни қайд қилади1. Хусусан, Амударёдан ғарбий йўналишда чиқарилган Ҳазорасп, Говуҳар, Кардаранхош (Кардаран-хас), Мадра, Вадак ва бошқа каналлар воҳанинг қишлоқ хўжалигида, иқтисодий ҳаётида ўзи-га хос ўрин тутган2. Истаҳрий асарида бу каналлар Ҳазораспдан бош-лаб қурилгани, бу каналдан 2 фарсаҳ қуйида Кардаранхош, кейин Хива, Мадра, Говуҳар каби каналлар ҳақида, Кат шаҳридан 2 фарсах узоқликда бошланган Вадак канали ва ундан қуйироқда бошланувчи яна бир канал

– Бувва (Буе) каби катта каналлар ҳақида маълумотлар мавжуд3. Амударёнин минтақа миқиёсидаги аҳамияти бугунги кунда ҳам


жуда катта ва минтақада суғорма деҳқончиликнинг ривожида муҳим ўрин тутиб келмоқда4.


1 Извлечения из “Ахсан ат-такасим фи-ма’рифат ал-акалим” ал-Макдиси. По изд. De Goeje. (BGA, I) / Пер. С. Волина. // МИТТ. Арабские и персидские источники. VII-XV вв. Труды института востоковедения. – М.-Л. Изд-во АН СССР, 1939. Т. I. – С. 189.


2 Ibn Hawqal. La configuration de la Terre (kitab surat al-Ard)… – Р. 461; Абдуллаев Т. Водные пути и транспорт в древнем и средневековом Хорезме (письменные источ-ники) // Приаралье на перекрестки культур: Тезисы докладов Международного симпо-зиума и второго полевого семинара “Археология древнего Ташкырманского оасиза”, посвященные 100-летию со дня рожденеия выдяющегося исследователя Центральной Азии С.П. Толстова: – Нукус, 2007. – С. 10-11.


3 Извлечения из “Китаб масалик ал-мамалик” ал-Истахри. По изд. De G. (BGA, I). / Пер. С. Волина. // МИТТ. Арабские и персидские источники. VII-XV вв. Труды института востоковедения. Т. I. – М.-Л. Изд-во АН СССР, 1939. – С. 178-180; Ал-Истахри. Книга путей и государств (Китаб масалик ал-Мамалик) / Перевод с персид-ского З.Н.Ворожейкина, Я. Крапольский. – М., 2005. – С. 301-304.


4 Аму сувидан кенг миқёсда фойдаланиш ХХ асрнинг 70-80-йиллари-да анча кенгайди. Амударёнинг юқори оқимидаги Вахш, Кофарниҳон, Сур-хондарё каби ирмоқларидан каналлар чиқарилиб, Тожикистоннинг жануби-ғарбий ва Ўзбекистоннинг жанубидаги янги ерлар ўзлаштирилди. Амударё-нинг ўрта оқимида Аму-Қорақум канали, Қарши магистрал канали қурилиши билан Бухоро вилоятини ва Қарши чўлида суғорма деҳқончилик, аниқроғи пахтачилик кенг ривожланди. Амударёнинг қуйи қисмида Тошсоқа, Шовот, Қиличниёзбой, Қипчоқ-Бўзсув, Суэнли, Пахтаарна, Қизкеткен, Кегейли, Қувонишжарма ирригация тизимларининг таъмирланиши натижасида айни вақтда Тахиатош гидроузели(1974) ва Туямўйин гидроузели(1978) қуриб бит-казилди, дарёдан каналларга сув олиш ҳажми кўпайди.



10




Ўрта Осиёда, хусусан, Фарғона ва Тошкент воҳасида суғорма деҳқончилик маданияти шаклланиши ва ривожланишида минтақанинг яна бир йирик дарёси – Сирдарё ва унинг ирмоқлари ҳам катта ўрин тутган. Бу дарё турли тарихий даврларда турли номлар билан аталиб келингани маълум. Қадимги юнон манбаларида у Танаис номи билан эслатилиб, Окс (Амударё) билан бир денгизга қуйилиши, бу дарёлар-нинг қуйи оқимидаги ўзаро яқинлик масофаси 240 стадий(80 парсанг) га тенгилиги ҳақида маълумот берилади1. Сирдарё форсларда Йакшар-та («соф дур»), қадимги туркларда Йанги окуз («дурли дарё»), Хитой манбаларида Йо-ша (Йок-шат) ёки Чжень чжу хэ («дурли дарё») та-рзида номланган. Туркча ва хитойча номлари дастлаб дарёнинг юқори оқимига, аниқроғи Норин дарёсига нисбатан қўлланилган. Дарёнинг қуйи оқими ва Оролбўйи қадимдан Сир деб аталган (қадимги Рим ман-баларида у Silis шаклида қайд этилган). Бу атама саклар тилида «сувли дарё», турклар тилида «дарёнинг бурилиш жойи» деган маъноларни англатади. Дарёнинг қадимий Йаксарт атамаси (Яксарт, Хашарт, Ха-сарт тарзида) ўрта асрларда ҳам қисман сақланиб қолади. Араблар бу дарёни Сайхун деб номлаганлар. Ўрта аср мусулмон манбаларида бу дарё Шош суви, Хўжанд суви, Ўзганд суви ва бошқа номлар билан ҳам атаб келинган2.

Умуман олганда Ўрта Осиёнинг икки буюк дарёси – Амударё ва Сирдарё минтақада ўтроқ деҳқончилик маданияти шаклланиши ва ривожланишида муҳим ўрин тутган. Табиийки, Ўрта Осиёда суғорма деҳқончилик ривожида минтақадаги бошқа дарёлар, хусусан Амударё ва Сирдарёнинг ирмоқлари бўлган дарёлар ҳам муҳим ўрин тутган. Ху-сусан, Сурхондарё, Қашқадарё, Зарафшон, Чирчиқ ва бошқа дарёлар водийларида ривожланган суғорма деҳқончилик маданиятининг пайдо бўлишини минтақа циввилизацияси тараққиётида муҳим ўрин тутган-лигини қайд этиш мумкин.


Хусусан, ёзма манбаларда Зарафшон дарёси ва ундан чиқарилган баъзи йирик каналлар (Барш, Наукенд, Вакар ва Бармиш) ҳақида


1 Страбон. География. В семнадцати книгах... – С. 319-320.


2 Бу ҳақда батафсил қаранг: Камолиддин Ш. Древние гидротопоними Средней Азии // Мозийдан садо. – № 2 (30) – Тошкент, 2006. – Б. 44-48; Кўрсатилган муаллиф. Древнетюркская топонимия Средней Азии ... – С. 28-30, 114.



11




маълумотлар мавжуд1.

Жанубий Ўзбекистонда бронза давридаёқ суғорма деҳқончилик ма-данияти шаклланишида Сурхондарё ва Қашқадарё ҳамда уларга қўшилувчи дарёлар, сойлар муҳим аҳамиятга эга бўлган2.


Жанубий Суғднинг йирик дарёларидан бири Қашқадарё ҳавзаси ҳам минтақада ўтроқ деҳқончилик маданияти шаклланган ҳудудлардан бири ҳисобланади. Қашқадарё воҳаси географик жиҳатдан иккита йирик та-рихий вилоятга бўлинган. Юнон манбаларида Ксенипа ва Наутака ном-лари билан юритилган бу ўлкалар, кейинги давр манбаларида Кеш ва Нахшаб номини олган3. Ҳудудда олиб борилган археологик тадқиқотлар натижасида Узунқир шарқий Қашқадарёдаги қадимги Наутака шаҳри ха-робалари эканлиги аниқланган. Турли тарихий даврларда Наутака, Кеш, Шаҳрисабз номлари билан аталган бу шаҳарнинг Ўрта Осиё тарихи ва маданиятида тутган аҳамияти катта эди4. Шаҳрисабз воҳаси (Қадимги Кеш) Қашқадарёнинг юқори оқимида жойлашган бўлиб, Шарқдан Ҳисор тоғ тизмалари билан ўралган. Қуйи Қашқадарёда, воҳанинг те-кислик қисмида эса Қарши (Қадимги Нахшаб) вилояти жойлашган бў-либ, у Ғарбда Сандиқли қумликлари орқали Қизилқум билан туташиб кетган. Қадимда Қашқадарё воҳаси Бухоро ва Самарқанд билан бирга-ликда Cуғдиёна таркибига кирган бўлиб, унинг юқорида таърифланган


1 Извлечение из книги “Пути и страны” Абу-л-Касыма ибн Хаукаля … – С. 16; Ibn Hawqal. La configuration de la Terre (kitab surat al-Ard)… – Р. 465.


2 Аскаров А. Древнеземледельская культура эпохи бронзы юго Узбекистана. – Ташкент: Фан, 1977; Шайдуллаев Ш.Б. Северная Бактрия в эпоху раннего железного века. – Ташкент, 2000.


3 Антик давр манбаларида Қашқадарё воҳасида жойлашган Наутака ва Ксениппа вилоятлари қайд этилади. Баъзи мутахассислар (А.Сагдуллаев ва бошқалар) Шарқий Қашқадарё ҳудудини Наутака ва унинг маркази Китоб тумани ҳудудида жойлашган Узунқир ёдгорлиги ўрнида бўлган деб ҳисоблайдилар. Бошқа тадқиқотчилар эса (М.Е.Массон, Н.Кабанов, Р.Ҳ.Сулайманов ва бошқалар), Наутакани (бу ерда, эҳтимол, Наутаканинг ўрта асрлардаги Нахшаб, Насаф атамаларига яқинлигидан келиб чиқиб) Қарши воҳасида ва унинг маркази Ерқўрғон ёдгорлиги ўрнида бўлганлигини, Ксе-ниппа эса ўрта асрлардаги Кеш вилоятига тўғри келишини қайд этишган эди. Сўнгги йиллардаги тадқиқотлар қўйи Қашқадарё воҳаси қадимда Никшапа деб аталганлигини, бу атама юнон-рим манбаларида Ксениппа тарзида ўзгариб кетганлигини, Нахшаб ата-маси ҳам Накшипа сўзидан келиб чиққанлигини тасдиқлади.


4 Кеш-Шаҳрисабз тарихидан лавҳалар. – Тошкент, 1998; Шаҳрисабз. Минг йилли-клар мероси. – Тошкент, Шарқ, 2002.



12




чегаралари қадимги Жанубий Cуғд ҳудудига тўғри келади. Воҳанинг асосий сув манбаи бўлган Қашқадарё номи бутун воҳанинг умумий но-мига айланган. Бу дарё Ҳисор тоғ тизмаларининг ғарбий қисмида, Тав-тош тоғ давони яқинида, денгиз сатҳидан 3 минг м баландликдан бош-ланади. Дарёнинг узунлиги 300 км га яқин бўлиб, у асосан Шарқдан Ғарбга томон оқади ва ўрта оқимида Жиндарё, Оқсув, Танхоздарё каби кичик дарёларни ўзига қўшиб олади. Баъзи тадқиқотчилар фикрича, Қашқадарё то ХII асргача Зарафшон дарёсининг қуйи оқимига қуйилган. Тадқиқотчилар томонидан Қадимги Пойкент шаҳри яқинида Зарафшон дарёсига қуйилган Қашқадарёнинг эски ўзани топиб аниқланган1.

Воҳанинг иккинчи йирик сув манбаи Яккабоғдарё (Қизилдарё) ҳисобланади. Бу дарё эски Яккабоғ яқинида икки оқимга Қорабоғ (Ғарбий йўналишда) ва Қизилсувга (Шимолий - Ғарбий йўналишда) бўлинади, Қизилсув Қўрғон қишлоғи яқинида Танхоздарёга келиб қўшилади2.


Воҳанинг яна бир муҳим сув манбаи Ғузордарё бўлиб, Катта ва Ки-чик Ўрадарёларнинг қўшилишидан ҳосил бўладиган бу дарё қадимда Қашқадарёнинг чап ирмоғи ҳисобланган3.


Воҳанинг сув ресурслари юқорида келтирилган дарёлардан ҳосил бўлади. Шу билан бирга, воҳанинг юқори Шарқий қисмида, тоғ ва тоғ олди зоналарида кичик сойлар, булоқлар ҳам ўзига хос аҳамиятга эгадир.


Қашқадарё воҳаси ҳудудида абадий музликлар ва қорлар билан қопланган баланд тоғлар, чорвачилик ҳамда лалми деҳқончилик ва боғдорчиликни ривожлантириш учун қулай бўлган тоғ олди адирла-ри, ҳосилдор текисликлар ва даштлар мавжуд. Воҳа ҳудудини гидро-логик ва хўжалик районларига бўлиш мумкин. Воҳада Жом, Қарши ва Нишон даштликлари ҳам катта ҳудудни эгаллайди. Воҳанинг Ғарбий қисми Сандиқли қумликлари билан ўралган4.


Воҳа ҳудудида мавжуд бўлган тоғлар ва тоғ олди зоналари, адир-лар, кенг даштлар ва суғориладиган майдонлар қадимдан суғорма ва


1 Гулямов Я.Г. Исследование исторической географии низовьев Кашкадарьи и Зе-равшана. ИМКУ. Вып.6. -Т.: Фан, 1965. С. 21.


2 Природные условия и ресурсы юго-западного Узбекистана... - С.75.


3 Лунина С. Б. Города Южного Согда в VII-ХII вв. - Т.: Фан, 1984. - С.11-12.


4 Лунина С. Б. Города Южного Согда в VII-ХII вв. - Т.: Фан, 1984. - 9-10 бетлар.



13




лалми деҳкончиликни, чорвачиликни, боғдорчиликни ривожлантириш учун асос бўлиб хизмат қилган. Воҳанинг тоғли ҳудудларида мавжуд бўлган фойдали қазилмалар ҳамда қишлоқ хўжалик хомашё манба-лари ҳисобига воҳада қадимдан иқтисоднинг муҳим тармоғи бўлган ҳунармандчилик ҳам ривожланиб келган эди.

Антик даврда кам сувли Қарши воҳасини суғориш учун Зарафшон дарёсидан узунлиги 200 км га етган йирик канал қазилгани маълум1. Бу ҳам воҳада суғорма деҳқончиликни ривожлантиришга хизмат қилганлиги шубҳасиз.


Сирдарёнинг ирмоқлари бўлган дарёлар Ангрен ва Чирчиқ дарёла-ри ҳам қадимги Чоч воҳасида суғорма деҳқончилик маданияти, унинг асосида шаҳарсозлик маданияти шаклланиши ва ривожланишида муҳим ўрин тутган2.


Шу тариқа, Ўрта Осиёнинг икки буюк дарёси Амударё ва Сирдарё ва уларнинг ирмоқлари ҳавзалари суғорма деҳқончилик маданияти асосида минтақа цивилизацияси шаклланиши ва босқичма-босқич ри-вожланиб боришида муҳим ўрин тутган.



Download 252,67 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish