Ўтроқ деҳқончилик маданияти ва урбанизация жараёнлари.
Суғорма деҳқончилик маданияти асосида ўтроқ маконларнинг пай-до бўлиши минтақадаги урбанизация ва шаҳарсозлик маданияти ри-вожига ҳам катта таъсир кўрсатди. Мил. авв IV-III минг йилликларда Жанубий Туркманистонда (Анов, Номозгоҳ), Зарафшоннинг юқори оқимида (Саразм), II минг йилликда Сурхон воҳасида (Сополли) ва
1 Бу ҳақда батафсил қаранг: Ртвеладзе Э.В. Великий шелковый путь –Т., 1999; Ўша муаллиф. Цивилизации, культура, государственности Центральной Азии. –Т., 2005.
Шимолий Афғонистонда (Дошли), Фарғона водийсида (Чуст) суғорма деҳқончиликка асосланган ўтроқ деҳқончилик маданиятларининг пай-до бўлиши минтақада урбанизация жараёнининг бошланиш нуқтаси бўлди. Бу жараён дастлаб Ўрта Осиё жанубида бошланиб, иқтсодий-маданий алоқалар ва миграция жараёнлари орқали минтақанинг шимолий-шарқий ҳудудларига ёйилганлигини кўриш мумкин. Анов I даврининг сўнгги босқичларида, мил. авв. IV минг йиллик ўртала-рида Зарафшон дарёсининг юқори оқимларида ҳам урбанизация ва ўтроқлашув жараёнлари бошланади. Кўпчилик тадқиқотчилар бу ҳудудга илк деҳқон қабилалар Ўрта Осиё жанубидан, Копетдоғ бўй-ларидан келганлигини таъкидлашади1. Олдинги бобларда Мурғоб воҳасининг қўйи оқимларининг ўзлаштирилиши Копетдоғнинг ши-молий ён бағирларидаги аҳолининг кўчиши билан боғлиқлигини, бу ердан эса қадимги аҳоли Қўйи Зарафшон бўйларига кўчиб, энеолит даври маконларига асос солганлигини ушбу воҳаларидаги ёдгорли-клар моддий маданиятидаги ўхшашликлар мисолида кўриб ўтган эдик. Шунга асосланиб, бу миграция йўли Копетдоғ-Тажан-Мурғоб-Қўйи Зарафшон-Саразм йўналишида бўлганлигини тахмин қилиш мумкин.
Сўнгги йилларда Саразм маданиятининг шаклланишида Фарғона водийси билан бўлган алоқаларнинг таъсири масаласи катта илмий баҳсларга сабаб бўлмоқда. Бу муаммони таҳлил қилган М.Х Исомид-динов фикрича, жанубий Туркманистондан келган қабилалар Саразм маданиятининг шаклланишига асос солган бўлсалар, кейинчалик бу ҳудудда ўтроқлашув жараёнинг ривожида Хисор, Фарғона водийси ва Зарафшон водийси шимолидаги дашт қабилалари ўзига хос ўрин тута-дилар2.
Ўрта Oсиёда урбанизация жараёни минтақавий ва халқаро савдо алоқалари туфайли ҳам кучайиб борди. Мутахассислар шаҳарларнинг пайдо бўлишида асосий омил бўлган жараёнлар ичида алоқа-савдо йўллари фаолиятини ҳам келтириб ўтгани эътиборга лойиқдир3.
Умуман олганда, минтақамизда урбанизация жараёни бир неча
1 Исаков А.И. Саразм. К вопросу становления раннеземледельческой культуры Зе-рафшанской долины... - С. 137.
2 Исомиддинов М.Х. Истоки городской культуры ... - С. 179.
3 Мавлонов Ў. Марказий Осиёнинг қадимги йўллари: шаклланиши ва ривожла-
ниш босқичлари. – Тошкент: Академия, 2008. - С. 231-235.
босқичда ривожланиб борганини қайд қилиш мумкин. Бу босқичлар Ўрта Oсиёнинг қадимги халқаро иқтисодий-маданий алоқалари риво-жи босқичларига мос тушади. Агар мил. авв. Ш минг йилликда ур-банизация жараёни асосан Ўрта Осиё жанубида ривожланган бўлса, мил. авв.II минг йиллик охири – I минг йилликнинг биринчи ярмида бу жараён Ўрта Осиёнинг катта ҳудудларига (Марғиёна, Бақтрия, Суғд, Хоразм, Фарғона) ёйилади1.
Мил. авв. I минг йилликнинг ўрталарига келиб минтақадаги шаҳарлашув жараёнида Сирдарёнинг юқори ва ўрта оқимидаги ҳудудларнинг ҳам аҳамияти оша бошлади. Бу ўз навбатида иқтисодий-маданий марказлар бўлган шаҳарлар пайдо бўлишига олиб келди.
Фарғона водийсида шаклланган антик давр шаҳарлари Сирдарё-нинг юқори оқимида урбанизация жараёнлари ривожида муҳим ўрин тутган. Фарғонанинг йирик иқтисодий ва маданий маркази бўлган Ахсикент ва бошқа шаҳарлар бу жараёнда ривожи мисолида буни ку-затиш мумкин. Илк илк ўрта асрларда минтақанинг ички ва ташқи иқтисодий-маданий алоқаларидаги аҳамияти катта ўрин тутган йирик шаҳарлар – Ўш, Ўзган, Ахсикент, Қуба (Қўва), Марғилон ва бошқалар минтақанинг йирик савдо марказларидан бўлган. Фарғона водийси бу шаҳарлари мил.авв. II асрнинг сўнгги чорагидан бошлаб Ўрта Осиё – Хитой муносабатларида катта ўрин тутган.
Антик даврда урбанизация жараёнлари Шош (Тошкент) воҳасида ҳам кузатилади2. Айниқса илк ўрта асрларда Чоч воҳасида урбанизация жараёнлари кенгайиб борди. Бу даврда Чочда 32 та янги шаҳар бўлиб, уларнинг кўпи янги шаҳарлар эди. Янги пайдо бўлган шаҳарлар ҳам
1 Бу ҳақдаги янги ва умумлашма маълумотлар ҳақида қаранг: Эшов Б.Ж. Эшов Б. Цивилизация тизимида илк шаҳарлар. –Тошкент: Zаr Qalam, 2004; Ўша муаллиф. Қадимги Ўрта Осиё шаҳарлари тарихи (Олий ўқув юртлари талабалари учун ўқув қўлланма). –Тошкент., 2005.
2 Оҳангарон дарёсининг ўрта оқимларида жойлашган Туябўғиз сув омбори ҳудудида ўрганилган маконларда ва Заркент маконида мудофаа-фортификация тизи-мининг илк белгилари кўзга ташланиши ва бошқа мисоллар воҳадаги урбанизация жа-раёнларидан далолат беради. Бу ҳақда қаранг: Буряков Ю.Ф., Генезис и этапы развития городской культуры Ташкентского оазиса. –Ташкент., 1982; Ўша муаллиф. Торговые пути и их роль в урбанизации бассейна Яксарта // На Среднеазиатских трассах Велико-го шелкового пути. Очерки истории и культуры. –Ташкент: Фан, 1990. С. 82-100; Ўша муаллиф. Экономические и культурные связи Чача и Ферганы … С. 23.
минтақанинг ички ва ташқи иқтисодий-маданий алоқаларида катта ўрин тута бошлаган1. Улар ичида инқирозга юз тута бошлаган Қанқа ўрни-га Мингўрик ёдгорлиги ўрнида пайдо бўлган Чоч шаҳрининг сиёсий марказ сифатидаги аҳамияти ошиб бошлаганлигини алоҳида қайд этиш мумкин2. Бу даврга оид Хитой манбаларида Чоч воҳаси Ши, ёки Чжечжи ва Чжеши деб аталиб, Суйе (Сирдарё. – Ў.М.) дарёсининг ўнг қирғоғида жойлашгани, ҳукмдор қароргоҳи Чжеси шаҳри эканлиги, унинг жануби-шарқида жойлашган тоғларда марварид тоши мавжудлиги қайд этилган3.
Урбанизация жараёнинг кейинги босқичи мил. I минг йиллик ўр-таларида Буюк ипак йўлининг шимолий йўналиши ривожига боғлиқ ҳолда Еттисувда ва Жанубий Қозоғистон ҳудудида ҳам бошланди4. Ўрта Осиёда урбанизация ва шаҳарсозлик маданиятининг пайдо бўли-ши ва ривожланиши жараёнини таҳлил қилиб, минтақада шаҳарлашув жараёнида қадимги алоқа йўлларининг бу ҳудудларга кириб келиши муҳим ўрин тутганлигини айтиб ўтиш керак.
Умуман олганда, Марказий Осиёда урбанизация ва шаҳарсозлик маданиятининг пайдо бўлиши ва ривожланиши қадимги алоқа йўлла-рининг бу ҳудудларга кириб келиши ва ривожига мос равишда борди. Бу шаҳарлар бронза давридан бошлаб минтақанинг қадимги йўллари, мил. авв. II асрдан бошлаб эса Буюк Ипак йўлининг асосий йўналиш-ларида пайдо бўлди ёки бу йўллар билан ёрдамчи тармоқлар орқали боғланган эди. Минтақамизда босқичма-босқич кенгайиб борган урба-низация жараёни ички ва ташқи иқтисодий-маданий алоқалари риво-жига мос келиши алоқа йўлларининг шаҳарсозлик маданиятига кўр-сатган таъсиридан далолат беради.
Ушбу бобда кўриб ўтилган масалалар юзасидан қуйидаги хулоса-ларни келтириб ўтиш мумкин.
1 Буряков Ю.Ф. Торговые пути и их роль в урбанизации бассейна Яксарта // На среднеазиатских трассах Великого шелкового пути. Очерки истории и культуры. – Ташкент: Фан, 1990. – С. 82-100.
2 Буряков Ю.Ф. К динамике развития городской культуры древнего и средневеко-вого Чача // Чач-Бинкат-Ташкент (историческое прошлое и современости): Материалы научной конференции. – Ташкент, 2007. – С. 10-11.
3 Бичурин Н.Я. (Иакинф). Собрание сведений о народах … Ч. II. – С. 326.
4 Байпаков К.М. Средневековые города Казахстана на Великом шелковом пути. – Алматы.: Ғылым, 1998.
Минтақамизнинг қадимги давр ва ўрта асрлардаги халқаро иқтисодий-маданий муносабатларда муҳим ўрин тутиб келишида, минтақа ҳудудининг қулай географик ўрни, муҳим транзит карвон йўла-ри чорраҳасида жойлашгани, шу билан бирга карвон йўлларида хизмат кўрсатиш тизими ўз даври учун анча мукаммал йўлга қўйилганлигида ҳам эди;
Деҳқончилик ва чорвачилик хўжаликларида етиштириладиган маҳсулотлар, сифатли ҳунармандчилик буюмлари, нодир металлар ва қимматбаҳо тошлар, турли хом ашёлар ички ва ташқи иқтисодий-савдо алоқаларида асосий ўрин тутган. Ўрта Осиёда етиштирилган қишлоқ хўжалик ва ҳунармандчилик маҳсулотлари ички эҳтиёжни тўлиқ таъ-минлаб, катта миқдорда қўшни мамлакатларга ҳам сотиларди. Чет-дан эса ипак ва бошқа нафис матолар, чинни буюмлар, турли-туман ҳунармандчилик маҳсулотлари, металл, металл буюмлар ва бошқалар олиб келинган. Савдо алоқаларида маҳсулот айрибошлаш ва нақд пул-га савдо қилиш, чек тизими орқали олиб борилган халқаро савдо ривож топган;
Ўрта Осиёда ҳукмронлик қилган сулолалар ички ва ташқи савдо ривожининг кафолати бўлиб майдонга чиққан. Буни савдо-сотиқни ри-вожлантиришга қаратилган тадбирлар – йўлларни, йўлбўйи иншоотла-рини ва ихтисослашган бозорларни қуриш ва таъмирлаш, савдо кар-вонларининг хавфсизлигини таъминлаш хизматини йўлга қўйиш, ички ва ташқи савдо билан шуғулланувчи ижтимоий табақаларга, шу жум-ладан хорижлик савдогарларга имтиёзлар бериш, савдо алоқаларини ўрнатиш бўйича халқаро битимлар тузиш ва бошқалар мисолида кўра-миз;
Қадимги давр ва илк ўрта асрлар давомида минтақанинг тари-хий-маданий ўлкалари ўзаро ва қўшни минтақалар билан нафақат савдо-иқтисодий алоқаларда, шу билан бирга, кенг кўламдаги мада-ний мулоқотда, илм-фан ва технологик янгиликларни айрибошлашда муҳим ўрин тутганлар;
Ўрта Осиёда халқаро йўллар ривожига мос равишда урбанизация жараёни босқичма-босқич ривожланиб борди. Савдо йўллари бўйлаб кўплаб шаҳарлар пайдо бўлиб, улар ички ва ташқи иқтисодий-маданий алоқаларда фаол иштирок этганлар.
Қадимги йўллар орқали олиб борилган иқтисодий-маданий алоқалар ҳақида гапирганда, маҳаллий халқлари менталитетига хос бўлган
муҳим хусусиятни, яъни барча тарихий даврларда бу ҳудудда ҳайратда қоларли бағрикенглик бўлганини таъкидлаш керак. Бу боқий тамойил-га асосланган Ўрта Осиё халқларининг иқтисодий-маданий алоқалари эзгулик, бунёдкорлик ва умуминсоний тараққиётга хизмат қилиб, улар минтақа цивилизациясининг бош ғояси сифатида бугунги кунда ҳам амалда бўлиб келаётганлиги эътиборлидир.
Хулоса
Мазкур мавзу доирасида олиб борилган илмий тадқиқотлар Мар-казий Осиёнинг икки буюк дарёси – Амударё ва Сирдарё ҳамда улар-нинг ирмоқлари ҳовзасида минтақа цивилизациясининг асоси бўлган суғорма деҳқончилик маданияти, сунъий суғориш иншоотлари, ер-сув муносабатларининг шаклланиши ва ривожланиши тарихини, унинг ўзига хос жиҳатларини ёритишга йўналтирилди.
Ўзбекистон ва қўшни ҳудудларда ер-сув муносабатлари тарихи-ни мил. авв. III- милодий V-VIII асрларгача, яъни бронза давридан то араблар босқинигача бўлган катта тарихий давр доирасида кўриб чиқдик. Тадқиқот доирасида мазкур мавзуни ёритишга хизмат қилувчи илмий адабиётлар ўрганилди, мавзу тарихшунослигининг асосий босқичларига назар ташланди.
Тадқиқот доирасида ёзма манбалар маълумотлари ҳам ўрганиб чиқилди. Хусусан, Зардуштийликнинг муқаддас китоби “Авесто”, қадимги форс битиклари, юнон, рим, хитой ва бошқа мамлакатлар му-аллифлари асарларидаги мавзу билан боғлиқ маълумотлар йиғилиб, ти-зимли таҳлил қилинди. Ёзма манбалардаги маълумотлар минтақамизда олиб борилган тарихий-археологик тадқиқотлар натижалари акс этган асарлардаги маълумотлар билан тарихий-қиёсий солиштирилиди. Шу асосида минтақа ҳудудида ер-сув муносабатларининг шаклланиши ва босқичма-босқич ривожланиб бориши, агрор соҳанинг тараққиёти омиллари тарихийлик нуқтаи назаридан кўриб чиқилди.
Марказий Осиё минтақасида суғорма деҳқончилик маданиятининг шаҳарсозлик маданияти ва давлатчилик асослари шаклланишида тут-ган ўрни, бу жараёнларнинг эволюцияси билан боғлиқ муаммоларни ёритишга ҳам тадқиқот доирасида эътибор қаратилди.
Мавзу билан боғлиқ қадимги атамалар, гидронимлар, топо-нимларни ўрганишга ҳам олиб борилган тадқиқотларимизда эъти-бор қаратдик. Тўпланган барча маълумотлар тарихий таҳлил қилиб чиқилди, мақолалар ва тайёрланган мазур рисоли шаклида илмий до-ираларга киритилди. Тадқиқот доирасида қўлга киритилган маълумот-ларни ўқув жараёнига тадбиқ этиш бўйича ҳам иш олиб борилди.
Сўнгги йилларда Ўзбекистонда аграр соҳада ҳам изчил ислоҳатлар олиб борилмоқда. Бу жараёнда асрлар давомида тўпланган, ҳаёт сино-видан ўтган ва қадрият даражасига кўтарилган анъаналар, қарашлар
билан боғлиқ аждодларимиз тажрибасидан фойдаланиш масаласи ҳам долзарб ҳисобланади. Бу ҳам мазкур мавзу доирасида олиб борилган тадқиқотларнинг долзарблигини кўрсатади ва унинг аҳамиятини оши-ришга хизмат қилади.
Ўзбекистон Марказий Осиё минтақасида ўзининг иқтисодий салоҳияти, имкониятлари билан етакчи ўринлардан бирини эгаллай-ди. Бугун мамлакатимизда янги давр ислоҳатлари 2017-2021 йиллар-га мўлжалланган Харакатлар стратегияси доирасида жадаллик билан амалга оширилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёев таъкидлаб ўтганидек, “ ... биз иқтисодиётимизни модер-низация ва диверсификация қилиш, рақобатдош маҳсулотлар ишлаб чиқариш, мамлакатимизнинг экспорт салоҳиятини ошириш ва шу тариқа жаҳон бозорида муносиб ва мустаҳкам ўрин эгаллашга асосий эътибор қаратмоқдамиз. ... Бугунги ва эртанги тараққиётимиз бево-сита боғлиқ бўлган қишлоқ хўжалиги соҳасидаги таркибий ўзгари-шлар амалга оширилмоқда. Айниқса, қишлоқ хўжалик экинларини жойлаштиришда анъанавий ёндошувлардан воз кечиб, деҳқонлар да-ромадини кўпайтирадиган, экспортга йўналтирилган маҳсулотларни етиштиришга инвестициялар жалб қилинаётгани сизларга яхши маълум”1.
асрнинг сўнгги чорагига келиб қишлоқ хўжалигида қадим анъ-аналарга, бой тажрибага эга бўлган Ўзбекистон ва қўшни республи-каларнинг аграр соҳасида кескин муаммолар мавжудлиги яққол кўзга ташланиб қолди. Собиқ иттифоқ раҳбарияти томонидан деҳқончилик маданиятида маҳаллий шарт-шароитни, асрий тажрибаларни ҳисобга олмаслик, ер ва сувдан нотўғри фойдаланиш, пахта ва бошқа сувни кўп талаб қиладиган техник экинларни етиштиришга ружу қўйилиши Ўзбекистонда жиддий иқтисодий ва экологик муаммоларни ҳам кел-тириб чиқара бошлади. Миллий давлатчиликнинг қайта тикланиши-дан кейингина бу муаммолар ечимига киришиш, қишлоқ хўжалигида ислоҳатлар бошлаш, ер ва сувга янгича муносабат концепциясини иш-лаб чиқиш ва зудлик билан амалиётга жорий этиш имкониятини берди. Аҳолисининг 3/2 қисми қишлоқларда яшаб, асосан қишлоқ хўжалиги-
1 Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг йигирма олти йиллигига бағишланган тантанали маросимидаги нутқи // Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги №9. 2017. 1-2 бетлар
да банд бўлган Ўзбекистон учун ер ва сувга янгича муносабат муаммо-си ислоҳатларнинг бош масаласи эди1.
Бозор иқтисодиётига ўтишнинг “Ўзбек модели”да иқтисодиётнинг сиёсатдан устунлиги тамойилининг мавжудлиги ҳам халқ хўжалигида аграр соҳа устувор бўлган мамлакатимиздаги туб ислоҳатларнинг асо-сий марказида турди. “Ислоҳат ислоҳат учун эмас, инсон учун” ғояси қишлоқ хўжалигини тубдан қайта қўришда бош мақсадга айланиб, қишлоқларни ободонлаштириш, қишлоқ аҳолисининг турмуш тарзини юксалтириш йўлидан борилди.
Ўзбекистонда қишлоқ хўжалигидаги ислоҳатларни ерга мулкчи-лик масаласини ҳал қилмасдан туриб ечиб бўлмаслиги аён эди. Собиқ иттифоқ даврида мавжуд бўлган, ер ва сувга мулкчилик масаласини бутунлай издан чиқарган “совхоз” ва “колхоз”лар ўрнига қишлоқ хў-жалигида кўп укладли иқтисодиётга асосланган янги муносабатларни олиб кириш ислоҳатларнинг бош масаласи эди.
Мустақилликнинг дастлабки йилларидаёқ “Ер тўғрисида”ги қонун ва бошқа норматив актлар асосида қишлоқ хўжалигига яроқли ер майдонларини узоқ муддатга ижорага бериш бошланди. Ерни унинг эгаси бўлган деҳқонга бериш, фермер хўжаликларини барпо этиш орқали қишлоқ хўжалигида туб ўзгаришлар амалга оширила бош-ланди. Хусусан, ислоҳатларнинг ҳуқуқий базасини мустаҳкамлашда бош қомусимиз бўлган конституциядаги тегишли моддалар, қабул қилинган бир қатор қонунлар ва қонун ости норматив хужжатлар муҳим аҳамиятга эга бўлди. Ўзбекистон Республикаси конституци-ясида (55-модда) “Ер, ер ости бойликлари, сув, ўсимлик ва ҳайвонат дунёси ҳамда бошқа табиий заҳиралар умуммиллий бойликдир, улар-дан оқилона фойдаланиш зарур ва улар давлат муҳофазасидадир” деб қатъий белгилаб қўйилган2. “Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида”ги қонун3, Олий Мажлиснинг Х сессиясида (1997 йил декабрь) қабул қилинган “Ер кодекси”, “Деҳқон хўжалиги тўғрисида”ги ҳамда “Ер ка-
1 Каримов И.А. Истиқлол йўли: муаммолар ва режалар. XII чақириқ Олий Кен-
гашнинг Х сесиясида сўзланган нўтқ. 1992 йил 2-3 июнь. Т. 1. Ўзбекистон: миллий
истиқлол, иқтисод, сиёсат, мафкура. – Тошкент: Ўзбекистон, 1996. 10-бет.
2 Ўзбекистон Республикаси конситуцияси. – Тошкент: Ўзбекистон, 2015. 19-бет.
3 Ўзбекистон Республикасининг “Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида”ги Қонуни // Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши Ахборотномаси, 1993. № 5.
дастри тўғрисида”ги, “Ер тўғрисида”ги қонунларнинг қабул қилиниши ҳам Ўзбекистонда қишлоқ хўжалигидаги ислоҳатларни амалга оши-ришда муҳим аҳамиятга эга бўлди.
Қишлоқ хўжалигида 1991-2010 йилларда олиб борилган дастлабки босқич ислоҳотлари натижасида ерга хусусий мулкчилик қарор топ-ди. Маълумки, мустақиллик арафасида, Ўзбекистонга Ислом Каримов раҳбар бўлиб келганидан сўнг икки йил давомида икки ярим миллион оилага 20 сотихдан ортиқ ер ажратиб берилди. Бу қишлоқ хўжалиги сохасидаги ислохатларга қўйилган биринчи қадам эди.
Бугунги кунда Ўзбекистонда сув ресурсларидан самарали фойда-ланиш бўйича ҳукумат дастури қабул қилинган. Бу сохани янги ри-вожлантириш бўйича республикада турли хил қарор ва қонунлар қабул қилинмоқда, матбуот анжуманлар ўтказилмоқда. Масалан Ўзбекистон Республика Президентининг 2013 йил 19 апрелдаги “2013-2017 йил-лар даврида суғориладиган ерларнинг мелиоратив холатини янада яхшилаш ва сув ресурсларидан оқилана фойдаланиш тўғрисида”ги қарорнинг, Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 21 июндаги “Томчи-латиб суғориш тизимини ва сувни тежайдиган бошқа суғориш тех-нологияларинижорий этиш ва молиялаштиришни самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори, 2015 йил 29 августдаги “2015-2018 йиллардаги Орол бўйи минтақасини тиклаш ва ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, Орол халокати оқибатларини енгилла-штириш борасидаги чора-тадбирлар комплекс дастури тўғрисидаги қарори” ва бошқалар шулар жумласидандир1..
Ер ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш бугунги кунда глобал муаммолар қаторида турибди. Дунё аҳолисининг озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган эҳтиёси аҳоли сони ўсишига пропорционал равишда ошиб бормоқда. Бу муаммо ер ва сувга янгича муносабатни глобал миқёсда қарор топтириш масаласини кун тартибига қўймоқда. Иқтисодиётида агрор соҳа устуворлиги сақланиб турган Ўзбекисонда бу масала бугунги давр ислоҳатларида ҳам бош мавзуга айланган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 24 майдаги ПҚ- 3003-сонли “Қишлоқ ва сув хўжалиги тармоқлари учун муҳандис
1 Турдибоева М.. Ер ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш: муаммолари, та-рихи ва натижалари // Маънавий маърифий ва сиёсий етуклик – жамият тараққиётининг гарови. – Тошкент, 2016. 165-бет.
техник кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора тадбирлари тўғрисида”ги Қарори қабул қилиниши аграр соҳадаги ислоҳатларнинг сифат жиҳатдан янги даврини бошлаб берди. Қарорда қишлоқ хўжалиги тармоқлари учун мухандис-техник кадрлар тайёр-лаш сифатини тубдан ошириш, ихтисосли олий таълим муассасала-рининг моддий-техника базаси ва илмий-техник салоҳиятини янада мустаҳкамлаш, таълим жараёнига замонавий педогогик ва ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш, илмий-педогогик кадрлар ва мутахассисларнинг малакасини тизимли ошириш ҳамда уларни қайта тайёрлашни ташкил этиш каби муҳим масалалар қамраб олинган.
Do'stlaringiz bilan baham: |