Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий Университети



Download 1,25 Mb.
bet22/76
Sana24.03.2022
Hajmi1,25 Mb.
#507978
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   76
Bog'liq
Турабеков Масала китоб

Эркинлик
даражаси-
нинг сони
(n1)

Эҳтимоллик (Р)

0,99

0,95

0,80

0,50

0,20

0,05

0,01

1

0,000157

0,0393

0,0642

0,455

1,642

3,841

6,635

2

0,101

0,103

0,446

1,386

3,219

5,991

9,210

3

0,115

0,352

1,005

2,366

4,642

7,815

11,341

4

0,297

0,711

1,649

3,357

5,989

9,488

13,277

5

0,554

1,145

2,343

4,351

7,289

11,070

15,086

6

0,872

1,635

3,070

5,348

8,558

12,592

16,812

7

1,239

2,167

3,822

6,346

9,803

14,067

18,475

8

1,646

2,733

4,594

7,344

11,030

15,507

20,090

9

2,088

3,325

5,380

8,343

12,242

16,919

21,666

10

2,558

3,940

6,179

9,342

13,442

18,307

23,209



77-масала*. Ғўза ўсимлигида толанинг қўнғир рангда бўлиши оқ ранги устидан тўлиқсиз доминантлик қилади. Қўнғир толали ғўза ўсимликлари оқ толали ўсимликлар билан чатиштирилганда, F1 да олинган ўсимликларнинг ҳаммаси новвот ранг толали бўлган. F1 ўсимликлари ўзаро чатиштирилиб, иккинчи авлодда (F2) 246 та қўнғир толали, 468 та новвот ранг толали ва 232 та оқ толали ўсимликлар олинган. Чатиштириш учун олинган ўсимликларнинг генотипини, χ2 ( хи-квадрат) ни аниқланг.
Масасланинг ечилиши:
Белги Ген
Қўнғир тола FrBr
Оқ тола Frbr
Новвот ранг тола FrBr Frbr
F2 да 1 : 2 : 1 нисбатда фенотип бўйича ажралиш кетиши ўрганилаётган белгининг монофакторал белги эканлигидан, шунингдек, тўлиқсиз доминантлик қилишидан дарак беради. Шуларга асосланган ҳолда бошланғич ғўза ўсимликларининг генотипини белгилаймиз:
қўнғир толали оқ толали
P ♀ FrBr FrBr X ♂ Frbr Frbr
g FrBr Frbr
F1 FrBr Frbr - новвот ранг толали
новвот ранг толали новвот ранг толали
P ♀ FrBr Frbr X ♂ FrBr Frbr
g FrBr, Frbr FrBr, Frbr
F2 FrBr FrBr - 1 қўнғир толали
FrBr Frbr - 2 новвот ранг толали
Frbr Frbr - 1 оқ толали
Масаланинг иккинчи шартига кўра, олинган амалий сонларнинг назарий кутилган сонларга қанчалик мос келишини аниқлаш учун χ2 усулидан фойдаланамиз. Бунинг учун аввало олинган амалий сонлар асосида ажралиш кетишда ҳосил бўладиган фенотипик синфлар бўйича жадвал тузамиз. Сўнгра материал ҳажмини ташкил этувчи барча синфлар сонлари кўрсаткичининг йиғиндисидан ажралишнинг эҳтимоллик формуласига мувофиқ (1 : 2 : 1) ҳар бир синфнинг назарий жиҳатдан кутилган сони (q) ҳисоблаб чиқилади. Сўнгра ҳар бир синф учун олинган амалий сонларнинг назарий кутилаётган сонлардан фарқи (d) топилади. Ҳар бир синфнинг фарқини кўрсатувчи сонлар квадратга кўтарилиб, ҳар бир синф учун назарий кутилаётган сонга бўлинади - d2/q.
Ҳар бир бўлинмада олинган қийматлар йиғиндиси топилиб, χ2 қиймати аниқланади.Буни қуйидаги жадвал кўринишида ифодалаш мумкин:



Материал


Материал ҳажми

946 та ўсимлик

қўнғир
ранг

новвот ранг

оқ
ранг

Фактик олинган сон

246

468

232

Назарий кутилган сон (q) 1 : 2 : 1 нисбатда

236,5

473

236,5

Фарқ (d)

+ 9,5

- 5

- 4,5

d2

90,25

25

20,25

d2 / q

0,3816

0,0528

0,0856

d2
χ2 = Σ ─
q

0,5200


Энди аниқланган χ2 нинг қиймати эҳтимоллик нуқтаи назаридан баҳоланади. Бунинг учун махсус Фишер жадвалидан фойдаланилади. Бунда χ2 нинг қиймати бўйича олинган амалий соннинг назарий кутилган сонга мослигининг эҳтимоллигини (P) аниқлаш учун аввало эркинлик даражаси топилади.Эркинлик даражаси n - 1 га тенг. Бизнинг мисолимизда бу сон 2 га (3 - 1) тенг. χ2 нинг қийматига яқин сонни Фишер жадвалининг 2-қаторидан топилади. Жадвал кўрсаткичига кўра, P нинг қиймати 0,80-0,50 орасида ётади. Бу олинган амалий сонларнинг монодурагай чатиштиришда F2 да кутилган назарий сонларга мос эканлигини кўрсатади.


78-масала*. Гултожибарглари тўқ сариқ рангли ғўза ўсимликлари гултожибарглари оч сариқ рангда бўлган ўсимликлар билан чатиштирилганда, F1 да олинган ўсимликлар гултожибарги тўқ сариқ рангда бўлади. Шундай дурагай ўсимликлар чатиштирилганда, кейинги авлодда олинган ўсимликларнинг 403 таси тўқ сариқ гултожибаргли, 129 таси эса оч сариқ гултожибаргли бўлган. Ота-она ўсимликларнинг генотипини ва F2 даги
ажралишнинг χ2 қийматини аниқланг.
Масаланинг ечилиши:
Масала шартига кўра, F1 да фақат тўқ сариқ гултожибаргли ўсимликларнинг ривожланиши Менделнинг биринчи қонунига кўра чатиштириш учун олинган ўсимликларнинг генотип бўйича гомозиготали бўлганидан далолат беради. Тўқ сариқ гултожибаргли ўсимликларнинг генотипи Y1Y1 ва оч сариқ гултожибаргли ўсимликларнинг генотипи - y1y1, F1 ўсимликлариники эса - Y1y1 бўлади. F2 да олинган тўқ сариқ гултожибаргли ва оч сариқ гултожибаргли дурагай ўсимликларнинг нисбати 3 : 1 га яқин бўлгани учун ўрганилаётган белги бўйича иккинчи авлод ўсимликларининг тўқ сариқ гултожибаргли ўсимликлари Y1Y1 ёки Y1y1 генотипга, оч сариқ гултожибаргли ўсимликлари y1y1 генотипга эга бўлади. Шу хулосаларга асосланиб, ўрганилаётган белгининг ирсийланишини қуйидагича ифодалаш мумкин:
тўқ сариқ гулли оч сариқ гулли
P ♀ Y1Y1 X ♂ y1y1
g Y1 y1
F1 Y1y1 - тўқ сариқ гулли
тўқ сариқ гулли тўқ сариқ гулли
P ♀ Y1y1 X ♂ Y1y1
g Y1, y1 Y1 , y1
F2 Y1Y1 - тўқ сариқ гулли
Y1y1 - тўқ сариқ гулли
Y1y1 - тўқ сариқ гулли
y1y1 - оч сариқ гулли
Энди χ2 нинг қийматини аниқлаймиз.

Материал

Материал ҳажми

532 та ўсимлик

тўқ сариқ

оч сариқ

Фактик олинган сон

403

129

Назарий кутилган сон (q)
3 : 1 нисбатда

399

133

Фарқ (d)

+ 4

- 4

d2

16

16

d2 / q

0,0401

0,1203

d2
χ2 = Σ ─
q

0,1604


P = 0,80 - 0,50.


79-масала*. Гултожибарглари тўқ сариқ, чанглари оч сариқ бўлган ғўза ўсимликлари гултожибарглари оч сариқ ва чанглари тўқ сариқ бўлган ўсимликлар билан чатиштирилганда, F1 да олинган ўсимликларнинг гултожибарги тўқ сариқ ва чанглари ҳам тўқ сариқ бўлган. F2 да олинган ўсимликларнинг 329 тасида гултожибарглари тўқ сариқ, чанглари ҳам тўқ сариқ; 86 тасида гултожибарглари тўқ сариқ, чанглари оч сариқ; 97 тасида гултожибарглари оч сариқ, чанглари тўқ сариқ; 36 тасида гултожибарглари ва чанглари оч сариқ бўлган. Ажралишнинг характерини ва χ2 ни аниқланг.
Масаланинг ечилиши:
Белги Ген
Гултожибарглари тўқ сариқ Y1
Гултожибарглари оч сариқ y1
Чанглари тўқ сариқ P1
Чанглари оч сариқ p1
Олинган биринчи авлод дурагайларининг бир хиллиги, чатиштириш учун олинган ота-она ўсимликларининг гомозиготалилигидан дарак беради.
гултожибарглари гултожибарглари
тўқ сариқ, чанглари оч сариқ, чанглари
оч сариқ тўқ сариқ
P ♀ Y1Y1p1p1 X ♂ y1y1P1P1
G Y1p1 y1P1
F1 Y1y1P1p1 - гултожибарглари тўқ сариқ, чанглари тўқ сариқ

гултожибарглари гултожибарглари


тўқ сариқ, чанглари тўқ сариқ, чанглари
тўқ сариқ тўқ сариқ
P ♀ Y1y1P1p1 X ♂ Y1y1P1p1
g Y1P1 , Y1p1, y1P1, y1p1 Y1P1 , Y1p1, y1P1, y1p1
F 2 1. Y1Y1P1P1 = 1
2. Y1Y1P1p1 = 2 9 Y1ˍP1ˍ - гултожибарг тўқ сариқ, чанг тўқ сариқ
3. Y1y1P1P1 = 2
4. Y1y1P1p1 = 4
5. Y1Y1p1p1 = 1 3 Y1ˍpp - гултожибарг тўқ сариқ, чанг оч сариқ
6. Y1y1p1p1 = 2
7. y1y1P1P1 = 1 3 y1y1P1ˍ - гултожибарг оч сариқ, чанг тўқ сариқ
8. y1y1P1p1 = 2
9. y1y1p1p1 = 1 1 y1y1p1p1 - гултожибарг оч сариқ, чанг оч сариқ
F2 да тўртта фенотипик синфлар кузатилиб, уларнинг нисбати 9 : 3 : 3 : 1.
Энди χ2 нинг қийматини аниқлаймиз.



Материал


Материал ҳажми

548 та ўсимлик

тўқ сариқ гултожибарг, тўқ сариқ чанг

оч сариқ гултожибарг, тўқ сариқ чанг

тўқ сариқ гултожибарг, оч сариқ чанг

оч сариқ гултожибарг, оч сариқ чанг

Фактик олинган сон

329

97

86

36

Назарий кутилган сон (q)
9 : 3 : 3 : 1 нисбатда

308,5

102,75

102,75

34,25

Фарқ (d)

+ 20,75



- 5,75

- 16,75

+ 1,75

d2

430,5625

33,0625

280,5625

3,0625



d2 / q

1,3967

0,3217

2,7305

0,0894

d2
χ2 = Σ ─
q

4,5383


P = 0,50 - 0,20
P нинг қиймати олинган фактик сонларнинг назарий кутилган сонларга мос келишини кўрсатади.



Download 1,25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   76




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish