Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий Университети



Download 1,25 Mb.
bet18/76
Sana24.03.2022
Hajmi1,25 Mb.
#507978
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   76
Bog'liq
Турабеков Масала китоб

64-масала. Иккита кулранг танали, узун қанотли пашшалар ўзаро чатиштирилганда, кейинги авлодда олинган пашшаларнинг ҳаммаси кулранг танали, узун қанотли бўлган. Чатиштириш учун олинган пашшаларнинг генотипини аниқ аниқлаш мумкинми? Аниқ аниқлаш учун қандай чатиштириш ўтказиш керак?


65-масала. Кулранг танали, узун қанотли пашшалар қора танали, калта қанотли пашшалар билан чатиштирилганда, кейинги авлодда олинган пашшаларнинг 50% и кулранг танали, узун қанотли ва 50% и калта қанотли, лекин кулранг танали бўлган. Чатиштириш учун олинган пашшаларнинг ва чатиштиришдан кейин олинган пашшаларнинг генотипини аниқланг.


66-масала. Кулранг танали, узун қанотли пашшалар қора танали, калта қанотли пашшалар билан чатиштирилганда, кейинги авлодда олинган пашшаларнинг 1/4 қисми кулранг танали, узун қанотли; 1/4 қисми кулранг танали, калта қанотли; 1/4 қисми қора танали, узун қанотли ва 1/4 қисми қора танали, калта қанотли бўлган. Чатиштириш учун олинган пашшаларнинг генотипини аниқланг. Нима учун фенотип бўйича 1 : 1 : 1 : 1 нисбатда ажралиш олинганлигини тушунтиринг.


67-масала*. Итларда жун рангининг қора бўлиши жигарранг бўлиши устидан, калта бўлиши узун бўлиши устидан тўлиқ доминантлик қилади. Ҳар иккала белгининг ривожланишини таъмин этувчи генлар бошқа-бошқа хромосомаларда жойлашган.
1) дигетерозиготали қора ва калта жунли итлар чатиштирилганда кейинги авлодда олинган кучукчаларнинг неча фоизи қора ва калта жунли бўлади?
2) овчи қора, калта жунли ит сотиб олган. Итнинг ўрганилаётган белгилар бўйича қандай генотипга эга эканлигини аниқ аниқлаш учун қандай чатиштириш ўтказиш керак?
Масаланинг ечилиши:
Белги Ген

Жун ранги қора A


Жун ранги жигарранг a
Калта жун B
Узун жун b

қора калта жунли қора калта жунли


1) P ♀ AaBb X ♂ AaBb
g AB, Ab, aB, ab AB, Ab, aB, ab
F1 1. AABB - 1
2. AABb - 2 9/16 қора, калта жунли ( 9 AˍBˍ)
3. AaBB - 2
4. AaBb - 4
5. AАbb - 1 3/16 қора, узун жунли ( 3 Aˍbb)
6. Aabb - 2
7. aaBB - 1 3/16 жигарранг, калта жунли ( 3 aaBˍ)
8. aaBb - 2
9. aabb - 1 1/16 жигарранг, узун жунли ( 1 aabb)
Жавоб: 1) дигетерозиготали қора, калта жунли итлар чатиштирилганда, кейинги авлодда олинган кучукчаларнинг 9/16 қисми қора, калта жунли бўлади. Бу ҳамма олинган кучукчаларнинг тахминан 56,2% ини ташкил қилади.
2) овчи қора, калта жунли итининг генотипини аниқ аниқлаши учун итини жигарранг, узун жунли ит билан чатиштириши керак. Бунда кейинги авлодда ҳар иккала белги бўйича ажралиш кетмаса, унинг ити гомозиготали бўлади.
қора, калта жунли жигарранг, узун жунли
P ♀ AABB X ♂ aabb
g AB ab
F1 AaBb - қора, калта жунли
Агар бирорта белгиси бўйича ажралиш кетса, у гетерозиготали бўлади:
AABb, AaBB ёки AaBb.
1) P ♀ AABb X ♂ aabb
g AB, Ab ab
F1 AaBb - қора, калта жунли
Aabb - қора, узун жунли
2) P ♀ AaBB X ♂ aabb
g AB, aB ab
F1 AaBb - қора, калта жунли
aaBb - жигарранг, калта жунли
3) P ♀ AaBb X ♂ aabb
g AB, Ab, aB, ab ab
F1 AaBb - қора, калта жунли
Aabb - қора, узун жунли
aaBb - жигарранг, калта жунли
aabb - жигарранг, узун жунли.



Download 1,25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   76




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish