С А М А Р Қ А Н Д – 2019 й.
Ушбу услубий кўрсатмаларда лаборатория ишлари мавзуси бўйича муҳокама учун саволлар, назарий маълумотлар қисқача берилган бўлиб бу эса талабаларга кам вақт сарф қилиб маърузада ўтган материалларни тезда ўзлаштириб олишига ёрдам беради. Услубий кўрсатмаларнинг асосий қисми лаборатория ишларини бажаришга ажратилган ва батафсил баён қилинган, ҳамда ҳар бир саволда мустақил ишлаш учун келтирилган ишлар талабага фаннинг шу мавзу бўйича масалалар ечиш усулларини қанчалик ўзлаштириб олганликларини текшириб кўришга имкон беради.
Тузувчилар:
Н.М. Мелиқулов «Қурилиш механикаси ва материаллар қаршилиги»
кафедраси доценти
C.C.Аманов «Қурилиш механикаси ва материаллар қаршилиги»
кафедраси ассистенти
Ш.Р.Яхшибоев «Қурилиш механикаси ва материаллар қаршилиги»
кафедраси таянч докторанти
Тақризчилар:
Саидов Х.Р. «Қурилиш механикаси ва материаллар қаршилиги»
кафедраси доценти
Бердиев Ш.Д. Сам ДУ «Назарий ва амалий механика»
кафедраси доценти
Услубий кўрсатма кўрсатма “Қурилиш механикаси ва материаллар қаршилиги” кафедраси (баённома № 2, 19.09.2019 йил) мажлисида ва “Қурилиш” факультетининг (баённома №__, ___________ 20__ йил) илмий-услубий кенгшида кўриб чиқилди ва маъқулланди.
Нашр белгилари СамДАҚИ коғоз босими А-5, Буюртма, №___
Нусхаси 50, ҳажми __ босма табоқ
1-ЛАБОРАТОРИЯ ИШИ
Мавзу: Пўлат ннамунани чўзилишга синаш. Пўлатнинг механик характеристикаларини аниқлаш. Чўзилиш диаграммасини қуриш
Ишдан кўзда тутилган мақсад.
Экспериментал текшириш йўли билан чўзилиш процесси учун пластик материалларнинг чўзилишга қаршилик кўрсатиш хусусиятини ҳамда уларнинг асосий механик ва энергетик хоссаларини характерловчи миқдорларини аниқлаш усули билан танишиш.
Иш бўйича назарий тушунчалар.
Турли материалларнинг ташқи куч остида «ўзини қандай тутиши » ни батафсил ўрганиш мақсадида ушбу материаллардан ясалган намуналар махсус машиналарда лаборатория синовидан ўтказилади. Бу синовлар материалнинг мустаҳкамлиги ва пластиклигини баҳолашга имкон берувчи характеристикаларининг сон қийматларини топиш учун ўтказилади. Бундай характеристикалар, одатда механик характеристикалар дейилади Материалларнинг сифатини ва хоссаларини белгилайдиган механик характеристикалари икки туркимга бўлинади:
а) мустаҳкамлик характеристикалари;
в) пластиклик характеристикалари.
Пўлатдан ясалган намуна чўзилишга синалганда унинг мустаҳкамлик характеристикаларини белгилайдиган кучланишлар қуйидагилар (1.1-шакл):
1 .1-шакл
1) Пропорционаллик чегараси -материалда ҳосил бўладиган шундай энг катта кучланишки, унгача Гук қонуни кучга эга бўлиб, кучланиш билан деформация ўртасида тўғри пропорционал боғланиш сақланади, яъни . Пропорционаллик чегараси кучланиш диаграммасининг А нуқтасига мос келади, .
2) Эластиклик чегараси -материалда ҳосил бўладиган шундай энг катта кучланишки, унгача намунада эластик деформация ҳосил бўлади, у чўзилиш диаграммасининг В нуқтасига мос келади.
АВ оралиқда кучланиш билан деформация ўртасидаги тўғри пропорционал боғланиш бузилиб, деформация кучланишга нисбатан тезроқ ўсади. Эластиклик чегараси деярли пропорционаллик чегарасига яқин кучланиш бўлади, .
3) Оқувчанлик чегараси -материалда ҳосил бўладиган шундай кучланишки, у сезиларли даражада ортмаса ҳам деформация тез ортиб кетади. Бунда материал эриган модда каби оқаётгандек деформацияланади. Оқувчанлик чегараси чўзилиш диаграммасининг С нуқтасига мос келади, .
Шуни таъкидлаб ўтиш керакки, диаграммадаги оқиш майдончаси кам углеродли пўлатларга хос. Бошқа материалларда бундай майдонча пайдо бўлмайди. Бундай металлар учун оқиш чегараси шартли равишда аниқланади. У кучланишнинг 0,2% қолдиқ деформация берадиган миқдори га тенг (1.2-шакл).
F
1.2-шакл. Турли материалларнинг чўзилиш диаграммалари:
1-чўян; 2-кам углеродли пўлат; 3-мис; 4-совуқлайин прокатланган пўлат; 5-бронза.
Агар диаграмма К нуқтага етганида (1.1-шакл) машина тўхтатиб, намунага таъсир қилаётган кучни нолга туширсак, диаграммани чизаётган қалам КЕ чизиқни чизади. Бу чизиқ ОА га параллел бўлаб, эластик қайтиш чизиғи дейилади. Демак, диаграмманинг эластиклик чегарасидан юқоридаги исталган нуқтаси (масалан, К нуқта) тўлиқ деформация OL билан характериланади. Бу деформация икки қисмдан: эластик EL ва қолдиқ ёки пластик OE деформациядан иборат. Кучни Яна таъсир эттирсак, EKCD диаграмма ҳосил бўлади. Демак, металда маълум миқдорда пластик деформация ҳосил қилинса, унинг механик хоссаси ўзгарар, яъни унинг проропрционаллик чегараси ортиб, пластиклиги камаяр экан. Бу ҳодиса наклёп дейилади. Металлда ҳосил бўлган бундай ҳолни термик ишлав (юмшатиш) йўли билан йўқотиш мумкин.
4) Мустаҳкамлик чегараси (вақтли қаршилик) -материалда ҳосил бўладиган шундай шартли энг катта кучланишки, у намунага қўйилган энг катта кучнинг намунанинг синовдан олдинги кесим юзасига нисбатига тенг. Кучланиш вақтли қаршиликка тенг бўлганда намунада бўйин ҳосил бўлади. Бўйин ҳосил бўлган кесимда намуна узилади. Кучланиш диаграммасининг D нуқтаси вақтли қаршиликка мос келади, .
Пўлат намунанинг пластиклик хоссаларини белгилайдиган характеристикалари қуйидагилар:
1) Намуна узилгандан сўнг, унинг пластиклик характеристикасини аниқловчи нисбий қолдиқ узайиш яъни унда ҳосил бўлган нисбий қолдиқ узайиш (фойз ҳисобида)
,
бунда -намунанинг узилгандан кейинги келтирилган узунлиги,
-намунанинг бошланғич узунлиги.
2) Намунанинг узилгандан сўнг, унинг пластиклик характеристикасини аниқловчи кўндаланг кесим юзасининг нисбий қолдиқ торайиши яъни унда ҳосил бўлган кўндаланг кесимининг нисбий қолдиқ торайиши (фойз ҳисобида),
,
бунда A0-намунанинг синовдан олдинги кўндаланг кесим юзаси,
A1-намунанинг узилган жойидаги кўндаланг кесимининг юзаси.
Стерженга чўзувчи (сиқувчи) куч статик равишда қўйилса кучнинг миқдори нолдан берилган қийматгача аста-секин ошиб боради, стерженнинг кўндаланг кесимидаги кучланиш пропорционаллик чегарасидан кичик бўлган ҳолда ҳосил бўладиган абсолют узайиш (қисқариш) ўзгараётган куч миқдорига тўғри пропорционал бўлади, яъни
, (1.1)
бу ерда F-стерженга қўйилган бўйлама куч,
-стерженнинг узунлиги,
A0-стержень кўндаланг кесимининг юзаси,
E-стержень материалининг эластиклик модули,
-стерженнинг абсолют узайиши.
(1)-формула Гук қонунини ифодалайди.
Гук қонуни (1.1) формуладан фойдаланиб, материалнинг эластиклик модулини аниқлаймиз:
(1.2)
(1.2) формулага асосан эластиклик модулини аниқлаш учун намунани синаш машинасининг қисқичларига маҳкамлаб, статик равишда чўзувчи куч таъсир эттирилади.
Чўзилишда Гук қонунини текшириш учун намунага қўйиладиган кучни бир хил босқич билан бир неча марта ошириб, ҳар босқичга мос келган абсолют узайиш ўлчанади.
Кучнинг ҳар бир босқичига тўғри келган абсолют узайиш миқдорларининг бир-бирига деярли тенглиги чўзилишда Гук қонуни тўғри эканлигини исботлайди.
ва F координата ўқларида чўзилиш диаграммасини чизсак, у тўғри чизиқ шаклида бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |