Чўзилиш ёки сиқилишда ишлатиладиган машиналар икки хил: механик ёки гидравлик усулда ишлайдиган бўлиши мумкин. Механик усулда ишлайдиган машинанинг принципиал схемаси 1.7-шаклда кўрсатилган. Червяк 1 электродвигателдан келаётган ҳаракатни узатиш қутиси (шаклда кўрсатилмаган)орқалиолиб, червяк ғилдираги 2–ни айлантиради. Бу ғилдирак айланиши натижасида у билан ишлаган винт 3 юқорига ёки пастга (айланиш йўналишига қараб) ҳаракат қилади-да, қисқичлар 5 га маҳкамланган намуна 4 ни чўзади ёки сиқади.
1.7-шакл. Механик усулда ишлайдиган синов машинасининг принципиал схемаси.
1-червяк; 2-червяк ғилдираги; 3-винт; 4-намуна; 5-қисқич; 6-тенг елкали коромисло; 7-тортқи; 8-ричаг; 9-шарнирли кўзғалмас таянч; 10-штанга; 11-шарнирли кўҳғалмас таянч; 12-маятник; 13-тош; 14-тишли рейка; 15-куч ўлчагич; 16-тишли ғилдирак; 17-барабан; 18-қалам; 19-ролик; 20-шкия; 21-юк; 22-ип.
Намуна нагрузкани дифференциал механизмга узатади. Дифференциал механизмнинг тенг елкали кор омислоси 6 нагрузкани иккита тортқи 7 орқали ричаг 8 га узатади. Бу ричаг таянч 9 га шарнирли қилиб маҳкамланган. Ричаг 8 штанга 10 ёрдамида шарнирли кўзғалмас таянч 11 атрофида маятник 12 ни айлантиради ҳамда тишли рейка 14 ни ҳаракатга келтиради. Маятникка алмаштириш мумкин бўлган тош 13 осилган. Тишли рейка 14 куч ўлчагич 15 нинг ғилдирак 16 га маҳкамланган стрелкасини ҳаракатга келтриб, намунага таъсир қилаётган нагрузканинг миқдорини кўрсатиб туради.
Тишли рейка 14 га маҳкамланган қалам 18 барабан 17 нинг устидаги махсус қоғозга чўзилиш диаграммасини чизиб беради. Ип 22 нинг бир учи машинанинг қўзғалувчан (пастки) қисқичига маҳкамланган. Унинг барабандаги шкив 20 орқали айлантириб туширилган икккинчи учига уни тортиб туриш учун юк 21 осиб қўйилган. Машинанинг қўзғалувчан қисқичи намунани чўзиб, пастга силжиганда ролик 19 лар орқали айлантириб ўтказилган ип барабанни айлантиради. Шуни таъкидлаб ўтиш керакки, барабаннинг айланиш бурчаги намунанинг узайишига пропорционал бўлади.
Гидравлик усулда ишлайдиган машинанинг схемаси 1.8-шаклда кўрсатилган. Босим остида труба 9 дан келаётган мой поршень 1 остига остига кириб, уни кўтаради, натижада тортқилар 2 ёрдамида маҳкамланган т раверса 3 ҳам кўтарилади. Траверса кўтарилганда намуна 4 чўзилади ёки сиқилишга синалаётган бўлса, намуна 5 сиқилади. Бир вақтнинг ўзида куч ўлчагич механизмнинг цилиндри 6 га ҳам мой келиб, поршенни силжитади ва тортқилар 7 орқали маятник 8 ни қўзғалмас шарнир атрофида айлантиради. Куч ўлчаш принципи ва автоматик равишда диаграмма чизиш 2-шаклда кўрсатилгандек бўлади.
1.8-шакл. Гидравлик усулда ишлайдиган синов машинасининг
1-поршень; 2-тортқи; 3-траверса; 4 ва 5-намуна; 7-тортқи; 8-маятник; 9-труба.
Тажриба учун ишлатиладиган синов машиналари тайёрланган намуналарга статик куч билан таъсир кўрсатади. Агар намунага таъсир этаётган кучлар ричаглар системасида ҳосил қилинса, синов
машинасини ричаги ва аксинча, суюқликларнинг босим кучлари туфайли ҳосил қилинса, уни гидравлик синов машиналари деб юритилади. Лабораторияда қуйидаги икки асосий қисмдан иборат бўлган юз тонналик МУП-100 маркали, йигирма тонналик УММ-20 маркали ва ўн тонналик Р-10 маркали гидравлик синов машинаалари бор.
Улар асосан икки қисмдан иборат:
Бошқариш пулти;
Cинов ўтказилувчи қисм,
Бу синов машиналарининг бошқариш пульти махсус корпус ичига жойлаштирилган бўлиб қуйидаги қисмлардан иборат: электордвигатель, редуктор, мойни ҳайдовчи НК-6 насоси, суюқлик резервуари, насосни ростлаш ричаги, нагрузка шкаласи, автоматик ёзув аппарати ва ҳоказолар.
Синов ўтказилувчи қисм таркибига қуйидагилар киради: асосга ўрнатилган устунлар, тортқилар (қўзғалувчи, қўзғалмас, юқори ва пастки, траверсалар, қисқичлар ва таянч плиталари, гидроцилиндр ва бошқалар.
Булардан ташқари синов машиналарининг иккала асосий қисмлари ўзаро паст ва юқори босимли суюқлик каналлари, электр симлари билан боғланган. Бу машиналарда кетма-кет чўзилиш, сиқилиш, эгилиш ва кесилишга ишловчи конструкция элементларини синаш мумкин бўлгани учун уларни универсал синов машиналари деб юритилади.
Гидравлик схема бўйича синов машинасининг ишлаш принципи қуйидагичадир. Электродвигателни тармоққа улаб, насосни ростлаш ричаги ёрдамида НК-6 суюқлик ҳайдовчи насос резервуаридаги суюқликларни маълум босимда суюқлик каналлари бўйича ҳайдай бошлайди. Каналларнинг иккинчи учлари юқори траверсиялар орасига жойлаштирилган гидроцилиндрга уланган, шунинг учун суюқликларнинг босим кучлари таъсирида гидроцилиндр поршени ва у билан бирга бикр маҳкамланган юқори траверса юқорига кўтарила бошлайди.
Ўз навбатида ҳаракат қўзғатувчи траверсалар орқали тортқиларга, машина қисқичларига ёки таянч плиталари орасига ўрнатилган намуналарга узатилиш орқали тегишлича деформациялаш мумкин.
P=10 маркали синов машинасининг асосий характеристикаси. Бу машинада уч хил шкала мавжуд.
Рухсат этилган энг катта статик куч 10000 кг, шкала бўлининишининг бир деленияси 20 кгс.
Рухсат этилган энг катта статик куч 5000 кг, шкала бўлинишининг бир деленияси 10 кгс.
Рухсат этилган энг катта статик куч 2000 кг, шкала бўлинишининг бир деленияси 4 кгс.
Гидроцилиндр поршенининг энг катта юриш йўли 250 мм.
Намуналарнинг қалинлиги (чўзилишда) 0,5-20 мм.
Намунанинг диаметри (чўзилишда) 6-20 мм.
Do'stlaringiz bilan baham: |