163
Смокинг ва фрак — бугунги кунда кечки костюмларнинг тури бўлиб,
дунѐ протокол тажрибасида янада кенг ишлатиб келинмоқда.
Фрак мажбурий бўлган ҳолларда, расмий таклифномаларда «л\гШ1е
Ме» («оқ галстук») деб белгиланади. Охирги пайтларда бу либос кам
кийилади (фракни эркаклар асосан Нобель мукофоти билан такдирлаш
тантанали маросимларида, Қирол ва Подшоҳларнинг сарой қабулларида, Ла
Скала
премьера спектаклларида, баъзи мамлакатларда ишонч ѐрлиқларини
топшириш маросимларида кийилади). Классик фрак учун оқ камзул ва оқ
«галстук-бабочка» керак бўлади. (қора «галстук-бабочка» ва фрак фақат
официантлар ѐки оркестр мусиқачилари томонидан кийилади). Фрак
кийганда қўл соати тақилмайди. Эркаклар пайпоқларининг ранги костюм
рангидан тўқроқ бўлиши керак ва бу, ўз
навбатида, костюм ва оѐқ кийим
рангининг уйғунлашишини таъминлайди.
Таклифномада «Ь1аск 11е» («қора галстук») деб белгиланса, смокинг
кийиш мажбурий ҳисобланади. Смокинг пиджаги бир ѐки
икки бортли
бўлиб, ѐқаси «стойка» ѐки «шаль» ѐқа, астари
шойи матодан тикилган
бўлади. Шимларининг икки чеккасига шойи кант тикилади. Классик смокинг
қора рангда бўлади. Смокинг ичидан оқ крахмалланган «стойка» ѐқали, олд
қисми «плиссе»дан иборат, енгига «запонка» тақиладиган икки манжетли
кўйлак кийилади.
«Галсгук- бабочка» қора ѐки тўқ кўк рангда бўлади. Шим белбоғи ҳам
тўқ рангда бўлиши керак. Кўкрак чўнтагига оқ шойи матодан тикилган
дастрўмолча солиб қўйилади.
Эркаклар пайпоқлари шойи матодан ва қора рангда бўлиши керак.
Қора лакли ботинкалар фақат смокинг билан бирга кийилади.
Давлат раҳбари ва унинг рафиқаси номидан ўтказиладиган расмий қабул
маросимларида протокол тажрибасига кўра классик костюм кийилади.
Костюмга бўлган талаблар оддий: сифатли матодан тикилган, одми
рангда бўлиши керак Расмий костюм сидирға матодан бўлиши лозим.
Кечки тадбирлар учун тўқ кўк ѐки тўқ кул рангдаги костюм ниҳоятда
мос келади. (у билинар-билинмас йўл-йўл бўлиши ҳам мумкин) Қора
рангдаги костюм кийиш мақсадга мувофиқ эмас. Соат 20.00. дан илгари
бошланадиган тадбирларга оч рангдаги костюмларни кийиш мумкин. Кўйлак
ва галстук кечки кийимнинг ажралмас қисми ҳисобланади.
Барча расмий
тадбирларга эркакларга оқ кўйлак ва ѐрқин бўлмаган рангдаги галстук тавсия
этилади.
Германияда эркаклар одатда «двойка» костюмлар кияди, уларнинг ранги
тўқ кўк ѐки тўқ кул ранг бўлиши мумкин. Улар кечқурунлари нисбатан
расмий - «тўқ рангдаги костюм» киядилар.
Аѐллар кийимига эркакларникига нисбатан ҳамиша тикилиш тури ва
рангига бўлган талабларга кўра кўпроқ эркинлик берилган, ҳамда чеклашлар
киритиш нисбатан қийин бўлган.
Лекин шуни эсда тутиш лозимки, аѐллар
расмий кийимининг асосини классик шакл ва ранглар ташкил этиши керак.
164
Аѐллар кийими давр ва мода талаблари билан ҳамнафас бўлиши даркор.
Кундузги қабул маросимларига (агар таклифномада кийим борасида
махсус йўриқнома мавжуд бўлмаса) аѐллар оддий узунликдаги кўйлак ѐки
кўйлак-костюм кийишлари мумкин. Кечки қабулларга (агар таклифномада
кийим борасида махсус йўриқнома мавжуд бўлмаса) кечки-байрамона, оддий
узунликдаги кўйлаклар ѐки кўйлак-костюмлар кийиши мумкин. Тушлик ѐки
кечки қабулларга берилган таклифномада «В1аск 11е» ѐки «кечки либос» деб
кўрсатилган бўлса, ушбу тавсияга риоя қилиш мақсадга мувофиқ.
Аѐлларнинг кечки либослари икки хил: ўртача узунликда (ердан 15-20
см баландликда) ва узун (ергача) бўлади. Охирги пайтларда узун кўйлаклар
кам кийилмоқда. Кундузги қабуллар ва «коктейль» ѐки «фуршет»
қабулларига қулай пошнали оддий туфли кийилади.
Кечки байрамона
кўйлакларга замш, парча, олтин ѐки кумуш рангли чармдан қилинган баланд
пошнали туфлилар кийилади. Кечки кўйлакка мос қилиб шойи қўлқоп кийиш
мумкин. Агар кўйлак енглари узун бўлса, қўлқоп кийилмайди.
Зебу зийнатларга келганда, кўп мамлакатларда кундузги қабулларга
бижутерия, кечқурунгиларига эса асл қимматбаҳо зебу зийнатларни тақиш
одат тусига кирган.
Do'stlaringiz bilan baham: