159
Ижтимоий-одатий бирлиқда хусусият субъектнинг индивидуал ўзига хослиги
сифатида намоѐн бўлади, буни турли такрорланмайдиган вазиятлар пайдо
қилади, буларда субъектнинг ижтимоийлашуви,
унинг тарбияланиши, шу
билан бирга, табиий омилларга боғлиқ ҳолда индивидуаллигининг
ривожланиши (кўникмалари, жўшқинлиги, олий асаб фаолияти)да кўрамиз.
Индивиднинг кўплаб жиҳатлари орасида айримлари етакчи ҳисобланса,
айримлари етакчи ҳислатларнинг ривожланиши билан боғлиқ иккинчи
даражали ҳисобланади. Хусусият инсоннинг атроф борлиққа муносабатлари
тизимида намоѐн бўлади.
Шахсий етуклик — инсоннинг ижтимоий ва маънавий-ахлоқий
баркамоллигини англатувчи тушунча. Шахсий етуклик ҳар бир кишида,
асосан, маънавий тамойиллар ва талабларга жавоб берадиган инсоний
фазилатларнинг тўла-тўкис шаклланганлигини англатади. Ҳар бир кишининг
ўз ўрнини билиши, одоб-ахлоқ талабларига риоя қилиши, ўзгалар ҳурматини
жойига қўйиши, ўз шаъни, қадр-қиммати ва ор-номусини сақлаши, муомала
ва билим-кўникмаларини юксак даражада эгаллаб олганлигида намоѐн
бўлади. Ўз муаммоларини самарали ечиш ва жамият маданий ҳамда моддий
қадриятларини яратишга имкон беради. Шахсий етуклик инсон вазиятни
тасаввурлар ѐки адашишликлардан ҳоли тарзда тўғри тушуниши, ўз хатти-
ҳаракати учун масъулиятни ўз зиммасига олишга тайѐрлиги ва уларни
олдиндан кўра билишга лаѐқатлиликни назарда тутади. Шахсий етук инсон
ўз олдига мақсадлар қўяди ва унга қандай эришиш кераклигини билади;
ўзининг ким эканлигини, яъни оламда ўзини тутишни билган ҳолда, ўз кучли
ва кучсиз томонлари, муаммолари ҳақида ўзига ҳисоб бера олади. Етук
инсон ўзини ҳурмат қилиш асносида бошқа кишиларни ҳам ҳурмат қилишни,
уларнинг манфаатларини тўғри тасаввур этиши ва улар билан
манфаатларни
ҳисобга олиш борасида келишиб олишга қодир бўлади. Шахсий етук киши у
ҳаѐт ҳамда ижтимоий муҳит ҳақидаги шаклланган қарашларни эгаллаган
бўлади. Одатда, унинг маънавий қадриятлари доирасида индивидуал
эҳтиѐжларидан ташқари, ижтимоий масъулият ҳам бўлади ва унинг учун бу
аҳамиятли саналади. Шахсий етукликка псиҳологияда тарбияланганлик
ҳолати сифатида қаралади, ҳар бир катга ѐшдаги қиши унга эришиши лозим
деб ҳисобланади.
Шахсий намуна - шахс маънавиятининг намоѐн бўлиш шакли ва
даражаларидан бири; тақлид қилиш учун намуна вазифасини ўтовчи
инсоннинг ѐки ижтимоий гуруҳ, жамоанинг ижобий ѐки салбий ҳаракати;
тарбия усулларидан бири, бунда бир киши ѐки гуруҳнинг хатти-ҳаракати
бошқалар учун намуна бўлади; шу билан бирга, намунага эргашишга рағбат
уйғонибгина қолмайди, балки фаолиятнинг тайѐр шакли ҳам таклиф этилади,
бу кейинчалик кенг ѐйилади ва кўпларнинг хулқий меъѐрига айланади.
Шахсий намуна ижтимоий интизом ва ўзаро тарбия, анъаналарни қўллаб-
қувватлаш ва хулқ-атворни такомиллаштиришни
амалга оширувчи
воситалардан бири. Намуна кучи катта аҳамиятга эга. Унинг таъсирчанлиги
160
асосан, ижтимоий бир тоифадаги шароитлар ва имкониятларга боғлиқ.
Шахсий намунага эҳтиѐж бир ижтимоий - иқтисодий тузумдан иккинчисига
ўтиш, кескин бурилиш даврларида сезиларли даражада ошади, бунда жамият
аномия ҳолатида бўлади. Шахсий намуна тарбия воситаси сифатида оила,
ўқувчи ѐшлар, қуюшқондан чиқадиган хулқ-атворли кишиларда айниқса,
сезиларлидир. Гўдаклик ва болалик ѐшида таълим ва тарбиянинг асосий
усули ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: